JOURNAL OF ADVANCED
RESEARCH AND STABILITY (JARS)
Volume: 01 Issue: 06 | 2021
ISSN: 2181-2608
626
XV аср Марказий Осиё тарихий, ижтимоий, фалсафий жараёнларини тушунишда
салмоқли
ҳисса қўшган, нақшбандия таълимотининг йирик намояндаси Хожа Аҳрор Валий илм бор жойда
тараққиёт бўлишини таъкидлаганлар. Мутасаввиф Ибн Арабийнинг фикрларини таҳлил этиб
шундай деган: “тараққий амали била турурким, илмдан ноший бўлса.” [6]Демак, илмдан пайдо
бўлувчи, келиб чиқувчи, туғилувчи амалдан тараққиёт бўлади. Бу ғоя илм ва амалнинг ўзаро
боғлиқлигига ишорат этмоқда. Илмдан туғилмаган, билимга асосланмаган амал тараққиётга ғов
бўлади. У инқироз ва таназзулларга сабаб бўлади. Шунингдек, илм ҳам амал билан бирга,
амалда қўлланилиб, тараққиётга сабаб бўлади. “Амални маҳбуб тутмоқ керак, на жамъият ва
ҳузурни” амал “макосиб жумласидин ва ихтиёрнинг таҳтига дохил турур. Ва амалга мувозабат
этмак мувжиби ҳузур ва жамъият турур.”Xoжa Aҳрoр Вaлийнинг фикригa мувoфиқ, инсoн
баркамолликка
эришмoғи учун ўз билимлaрини узлуксиз oшириб бoрмoғи зaрур. Узлуксиз
билим oлишнинг энг муҳим йўли —
мустaқил ўқиб
-
ўргaнишдир, яъни чинaкaм мусулмoн
бўлишни истoвчи ҳaр бир фуқaрo мустaқил мутoлaa қилиш мaлaкaсигa эгa бўлмoғи зaрур.
Мутасаввифнинг таъкидлашича, эгaллaнгaн илм, билим, oдaмлaргa фoйдaси тeгиши кeрaк.Хожа
Аҳрор инсон камолоти учун зарур нарсалардан бирини “илмдурки, риёзатга солур, то анинг
тўғри ва мулойим қилур” [7], деганда инсон илм билан тўғри –
покиза ва мулойим бўлишини
таъкидлайди. У жаҳолат инсонни қўпол, ифлос қилади, деган фикрни илгари сурмоқда.
“Бадбахт улдирки, анга илм берсалар, амал бермасалар”,
-
дейди Хожа Аҳрор. Шу билан бирга
илм бўлиши учун баҳс
-
мунозара зарурлигини таъкид этади. Илмни азиз тутмоқ инсонни
улуғликка етаклашини айтади. Илмни ўқиб амал қилмаганни беҳуда ранж чеккан деб, мол йиғиб
ўзи емаган киши билан тенглаштиради.
Хожа Аҳрор илмни эгаллаган кишиларни олим деб, улар ҳақида ҳам фикр юритади: “Олим
керакки, амалга кўшиш қилса, наинки дунё йиғмоқға васила қилсаки, илм тузатмоқ учундур, на
дунё йиғмоқ учун”; “Олимга дуруст эмаски, омини беодоблиғин ҳилм бирла ўткарсаки, икки
тарафга зиёни бордур: олимнинг ҳаёбати йўқолур, омининг беодоблиги кўпаяр”; “Олим
жоҳилни танийдур, ки олим ҳам вақтида жоҳил эрди ва жоҳил олимни танимас. Зероки, ҳаргиз
олим бўлмағондир”; “Олим бўлсанг, амал қилғилки, амалсиз олим мевасиз дарахтдир”;
“Олимларни ужб (кибр, манманлик) бузади.”
Бу ҳикматли сўзлар жамиятда олимнинг ўрни катталигини, уни нодон, жоҳил одамлардан
улуғлигини, олим доимо камтарин ва илмига амал қиладиган бўлиши кераклигини
таъкидламоқда.Хожа Аҳрор инсоннинг яралишидан мақсад маърифатли бўлиши деб
ҳисоблайди. Илм
-
маърифатли бўлиш барча замонларда тараққиётнинг негизи бўлган.
Таъкидлаш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма
тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида [1] Ўзбекистонда янги бир
уйғониш –
Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётгани ҳақида гапирган эди. Янги
таҳрирда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва бошқа ҳуқуқий
-
меъёрий ҳужжатлар
мамлакатимиз ёшларининг буюк келажак бунёдкори бўлиб тарбия топишларида аҳамияти
беқиёсдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |