-Бу инсонинг характери қандай
- мулоқатчан, камгап, серҳаракат, ўзини тутиб олган, қатъий, юмшоқ, принципиал ёки
ён босувчи.
- ишда қандай касбий билим ва кўникмаларга эга? Мактабда нима иш қилади?
Биринчи навбатда нима билан шуғулланади?
-мактаб психологининг яна қайси шахсий ва касбий
хусусиятларини таъкидлаган
бўлар эдингиз?
Мактаб психологининг ҳосил бўлган «психологик портретини» ўқиб чиқинг.
Ичингизда ўзингиз яратган психологга ўхшашга ҳаракат қилинг. Сизда ҳаммаси
амалга ошади, чунки ўз профессионал - психолог идеалингизни ўзингиз яратдингиз.
Сиз яратган портретда сизнинг характерингиз ва ташқи кўринишингиз белгилари
мавжуд. Сизнинг касбий интилишларингиз ва мақсадларингиз акс этган. Ўз
устингизда тинмай ишланг!
Касбий маҳоратингизни оширишга ёрдам берадиган машқларни таклиф этамиз.
«Улар кимни танлашади?» машқи
Сизга мактаб амалиётидан олинган 3 та мисол таклиф этилади. Бу
ерда мактаб
психологига мурожат қилган инсонларни сўзлари ва монологлари келтирилган. Агар
танлаш имконияти мавжуд бўлса, улар юқорида тавсифланган қайси психологни
танлашарди.
Мен - бошланғич синф ўқитувчисиман. Турмуш ўртоғим
билан келишмовчилик
бўлмагунча, менда ҳаммаси яхши эди. Менинг доимо болалар ҳақида қайғуришимни,
турмуш ўртоғим ёқтирмасди. Баъзан нима қилишни, мактабга боришни ҳам, уйда
қолишни ҳам, умуман яшашни ҳам истамайман.
Бу аёл қайси психологни танлаган бўлар эди (психологик портрет номерини
кўрсатинг)?______
У нима учун айнан шу психологни танлаганини тушунтириб беринг? Ўз фикрингизни
асосланг.
«Менинг
исмим Сарвар, 7 «А» синфда ўқийман. Ўқитувчи мени ёмон кўради? Мен
Сардорга ўгирилдим! Дафтарим билан Озодани туртдим! Уй вазифаларини
бажармадим! Кундалик дафтаримни уйда унутиб қолдирибман. Синфда ҳамма
кундалик дафтарини қолдирган, у фақат мендан сўрайди! Мени доимо аҳмоқ деб
атайди! Ҳаммаси жонга тегди! Дарсга боргим келмайди».
Бу йигит ўз хоҳишига кўра қайси психологга боради? (ихтиёрий, синф
раҳбарининг кўрсатмасини кутмасдан) Сизнингча нима учун?
«Самира ақлли қиз! У ҳамма ишни бажара олади: тоза қилиб супуради, дазмол
қилади, дарсларини қилади. Ота-онаси сўзини икки қилмайди.
Ўқитувчиси бўлса, уни ёқтирмайди! Албатта у-қари қиз, Самира бўлса жуда
чиройли қиз! Унга ёмон баҳолар қўяди! Биз ҳатто турмуш ўртоғим билан директорга
ҳам бордик, нафи бўлмади. Энди бундай давом этиши мумкин эмас. Қизимни бошқа
мактабга ўтказишга қарор қилдик!
Бу ота-оналар қайси психологни танлайдилар?______
Сизнингча, улар қайси психологга маслаҳат учун мурожат қилишса
фойдали
бўларди?_________
Сиз нима учун шундай деб ўйлайсиз? Фикрингизни асосланг.
Шундай қилиб, психологнинг ўз касбидаги маҳорати, ишни бошлашда ва кейин
давом эттиришда энг асосий муаммо ҳисобланади. Психологнинг мактабдаги
фаолиятининг муваффақияти шахсий ва касбий ўзини аниқлашига боғлиқ:
касбий
ёрдамнинг маҳсулдорлиги мактабда касбий обрўга эга бўлишга ҳамда ўзининг
мактабга, ўқитувчиларга, болаларга, ота-оналарга керакли эканлигини ҳис қилишга
боғлиқ.
Амалий психологнинг шахсий ва касбий ўзини аниқлаши
йиллар давомида
ҳаётий ва касбий тажрибанинг тўпланиши, ўз имкониятларини синаб кўриш, ички
етуклик билан, ютуқлар билан қувониш, хато ва камчиликлардан ўкиниш ҳисси билан
амалга ошади.
«Психология қирқ ёшлиларнинг касби!» - деб бежиз айтишмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: