Келажак йўналиши ҳар бир бола индивидуаллигини ривожлантиришга,
жамиятда яратувчанлик ҳаётига психологик тайёрликни шакллантиришга қаратилган.
Психолог педагогик жамоа фаолиятига ҳар бир ўқувчи шахси гармоник ривожланиш
имкониятлари ҳақида асосий психологик ғояни олиб киради. Икки йўналиш ҳам бир-
бири билан боғлиқ.
Коллежлардаги ва академик лицейлардаги психологик хизмат ўрта махсус
таълимининг зарурий таркибий қисмидир. Бу хизматнинг зарурийлиги коллеж ва
академик лицей эҳтиёжларидан келиб чиқади. Ҳар бир ўқувчида ҳаётга ижодий
муносабат ва индивидуал хусусиятларнинг тараққиётини таъминлаганлигини
психологик хизмат тўғри ташкил этилган дейиш мумкин.
Психолог ўзининг инсон хулқ-атвори ва психик фаолияти, психик тараққиётнинг
ёш қонуниятлари ҳақидаги касбий билимларига, уларнинг ўқувчилар ва катталар,
тенгдошлари билан ўзаро муносабат хусусиятларига, ўқув-тарбия жараёнини ташкил
этишга боғлиқлигига таяниб, болага индивидуал ёндашув имкониятларини
таъминлайди, унинг қобилиятларини аниқлайди, нормадан четлашишларнинг бўлиши
мумкин бўлган сабабларини психологик-педагогик коррекция қилиш йўлларини
аниқлайди. Бу билан психологик хизмат мактабда ўқув тарбия ишининг
маҳсулдорлигини оширишга, ижодий фаол шахсни шакллантиришга имкон беради.
Психологик хизматнинг асосий вазифаси - тадқиқот ишлари, амалий ишлар ва
ташвиқот ишларидан иборат 3 та вазифадан ташкил топади.
Илмий тадқиқот вазифалари - ўқувчилар шахсини шакллантиришнинг муҳим
муаммоларини, таълим ва тарбиянинг психологик асосларини ўқувчилар билан
ўқитувчилар, мактаб психологлари, мактаб психологлар билан ўқитувчилар
ўртасидаги ўзаро таъсирни ҳамда мактаб психологининг этикасини ўз ичига олади.
Амалий вазифалар - психологик тадқиқот натижаларини амалда психологик
хизмат ишида қўллаб, болаларнинг мактаб таълимига тайёрлигини аниқлаш,
ўқувчиларнинг ўқиш фаолиятини осонлаштириш, ўқувчи шахсини ҳар томонлама
камол топтириш, ўқувчиларнинг қобилият ва мойилликларини аниқлаш,
ривожлантириш, талабалар билан ҳунарга, касбга оид суҳбат, маслаҳат ишларини
олиб бориш, турли хилдаги «қийин» болалар билан иш олиб бориш каби асосий
вазифани ҳал қилишдан иборатдир.
Ташвиқот ишлари - психологик билимларни, психологик умумтаълимни
ташвиқ қилиб, ўқувчиларнинг психологик билимларини ошириш, ота-оналар учун
семинарлар, маърузалар ва суҳбатлар уюштириш, анжуманлар ўтказишдан иборат.
Психологик ташвиқот ишлари телекўрсатув ва радиода чиқиш, яккама-якка
маслаҳатлар ташкил этиш, мулоқот тренинглари уюштиришдан иборатдир.
Психологик хизматнинг учала вазифаси ўзаро чамбарчас боғлиқ, уларнинг
биргаликда олиб борилиши мақсадга мувофиқ.
Бугунги кунда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан халқ таълими
тизимида
фаолият
юритаётган
амалиётчи-психологлар
доимий
равишда
мутахассислик ва педагогик билимларини ошириб боришлари, янги педагогик ва
психологик билимлар билан изчил танишиб боришлари, шунингдек касбий
тажрибани ўзлаштириш йўлида амалий ҳаракатларни ташкил эта олишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |