3-мавзу: Амалиётчи психологнинг фаолият соҳалари



Download 259,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana07.04.2022
Hajmi259,33 Kb.
#533629
  1   2
Bog'liq
3 мавзу Амалиёт психол (1)



3-мавзу: Амалиётчи психологнинг фаолият соҳалари
 
Режа. 
1. 
Умумтаълим 
мактабларида 
амалиѐтчи 
психологларнинг 
функционал 
вазифаларининг взифалари функционал вазифалари. 
2. 
Ўз фаолиятининг барча йўналишлари бўйича ҳужжатларни (режалар, 
дастурлар, ҳисоботлар, маълумотномалар, хулосалар ва ҳоказо) юритиб бориш. 
3. 
Ўқувчиларни касбга йўналтириш ва педагогик-психологик диагностикасини 
методик таъминлашда амалиѐтчи психологнинг функционал вазифалари. 
Психологик хизматнинг асосий вазифаси-тадқиқот ишлари, амалий ишлар ва 
ташвиқот ишлридан иборат 3 та вазифадан ташкил топади.
Илмий тадқиқот вазифалари - ўқувчилар шахснинг шакллантиришнинг муҳим 
муаммоларини, таълим ва тарбиянинг психологик асосларини ўқувчилар билан 
ўқитувчилар, мактаб психологлари, мактаб психологлар билан ўқитувчилар ўртасидаги 
ўзаро таъсирни ҳамда мактаб психологнинг этикасини ўз ичига олади.
Амалий вазифалар - психологик тадқиқотни натижаларини амалда психологик 
хизмат ишида қўллаб, болаларнинг мактаб таълимига тайѐрлигини аниқлаш, 
ўқувчилрнинг ўқиш фаолиятини осонлаштириш, ўқувчи шахсини ҳар томонлама камон 
топтириш, ўқувчиларниг қобилият ва мойилликларини аниқлаш ва ривожлантириш, 
талабалар билан ҳунарга, касбга оид суҳбат, маслаҳат ишларини олиб бориш, турли 
хилдаги «қийин» болалар билан иш олиб бориш каби асосий вазифани ҳал қилишдан 
иборатдир.
Ташвиқот ишлари – психологик билимларни, психологик умумтаълим ташвиқ 
қилиб, ўқувчиларнинг психологик билимларини ошириш, ота-оналар учун семинарлар, 
маърузалар ва суҳбатлар уюштириш, анжуманлар ўтказишдан иборат. 
Бу шароитларнинг барчасига алоҳида тўхталамиз:
Кичик мактаб ѐшида инсоннинг мақсадли йўналиши таълим ва тарбияси амалга 
оширилади. Худди шу ѐш психик жараѐнларнинг ихтиѐрийлиги, ҳаракатнинг ички 
режаси, фаол ақлий фаолиятга эҳтиѐж, ўқув кўникма ва малакаларини эгаллаш учун жуда 
қулай ѐки сензитив ѐш ҳисобланади. Бошқа сўзлар билан айтганда, кичик мактаб ѐшининг 
охирига келиб бола ўқий олиши ва ўқишни исташи керак. Таълимнинг кейинги 
босқичларида вужудга келадиган барча муаммолар (ўзлаштира олмаслик, мактабга 
боришни истамаслик) ѐки боланинг ўқий олмаслигига ѐки боланинг ўқий олмаслигига ѐки 
ўқишга қизиқмас бўлганлигига боғлиқ бўлади.
Бошланғич синфларнинг охирида у ѐки предметга қизиқиш борлиққа, билиш 
жараѐнларига фаол муносабатини белгилайди. Фақат бир предметига чуқур қизиқиш ҳам 
ўқувчиларнинг умумий ривожланишига туртки бўлади. Агар бошланғич синфларда 
ўқишга қизиқиш шакллантирилмаган бўлса, ундан кейинги ѐш даврларида бу жуда қийин 
бўлади, иккинчидандан етарли даражада шакллантирилмаган ўқув фаолияти ўсмирлик 
даврида янги тузилмаларнинг пайдо бўлишига тўсиқ бўлади.
Махсус ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, бошланғич синф 
ўқувчиларидан ѐрқин индивидуал фарқларни кўриш мумкин. Бу улар ўқув фаолиятида 
кўзга ташланади. Ўқув фаолиятида бошланғич синф ўқувчиларининг умумий ва махсус 
қобилиятлари биринчи ўринда туради. Тажриба ўтказилган болаларнинг 80 %ида 
қандайдир соуваффақиятга эришилган. Шундай қилиб, махсус қобилиятларни ўқувчилар 
индивидуал фарқларнинг асоси сифатида караб, ўқув – тарбия ишларида уларни ҳисобга 
олиш зарур. Ўқувчиларнинг шахсий ва психик ривожланишида умумий махсус 
қобилиятлар муҳим омил ҳисобланади. Ўқувчи қизиқишлари ва қобилиятларини англаши, 
уларнинг қанчалик ривожланганлигидан қатъий назар умуман шахснинг шаклланишига 
катта таъсир кўрсатади.


Боланинг ривожланиши учун қулай психологик иқлим яратиш ҳам психологик 
хизмат маҳсулдорлигининг омилларидан биридир. Бундай яратишда болаларнинг 
катталар ва тенгдошлари билан мулоқати муҳим ҳисобланади. Ўсмирларнинг 
тенгдошлари ва катталар билан мулоқоти улар шахсининг шаклланишида мухим омил 
ҳисобланади. Мулоқотдаги муваффақиятсизлик, шундаай ички ноқулайликка, ўзини ѐмон 
ҳис қилишга олиб келади-ки, унинг ўрнини ҳаѐтнинг бошқа соҳаларидаги ҳеч қандай 
кўрсаткичлар боса олмайди. Мулоқот ўсмирлар томонидан муҳим жараѐн сифатида қабул 
қилинади; бу ҳақида улар мулоқот шаклларига эътибор беришни, катталар ва 
тенгдошлари билан ўзаро муносабатларини таҳлил қилишларини, уларни тушунишга 
уринишларини мисол қилиб келтириш мумкин. Ўсмирда худди шу тенгдошлари билан 
мулоқотда шахс ижтимои етуклигининг муҳим кўрсаткичи бўлмиш қадриятлар шакллана 
бошлайди.
Уларда асосан мулоқот - қадриятлар мазмунини белгилайди. Бу ѐш тенгдошлари 
орасида ўзини кўрсатишга интилиш, ўзини ва суҳбатдошини яхшироқ билишга интилиш, 
атроф муҳитни билиш каби мулоқот мотивлари жамоа томонидан тан олиниши, ўзига 
ишониш, хатти - ҳаракатларининг мустаҳкамлиги ва юксак уммумий маданият, ўз 
фикрига эга бўлиш, мустаҳкам ирода, ўз-ўзини назорат қилиш, ҳалоллик, кўнгилчанлик 
каби қадриятлар системасининг юзага келишига сабаб бўлади. У ѐки бу сабабга кўра 
тенгдошлари билан мулоқот шаклланмаганўсмирда ѐшига нисбатан шахснинг 
тараққиѐтида орқада қолиш кузатилади.
Ўсмир шахсининг шаклланишида тенгдошлари билан мулоқотнинг ролини 
камайтирмаган ҳолда, баъзан бу мулоқотга катта аҳамият берилиши таъкидлаш жоиз. 
Тендошлари билан мудлоқотилик – онтогенезнинг барча босқичларида боланинг шахсий 
ва психик ривожланишида муҳим ҳисобланади, лекин бола «нормал» /ахлоқан 
тарбияланаган/ катта кишилар билан мулоқотда бўлгандагина у ўз функциясини 
бажаради. Худди шу катталар билан мулоқотда тенгдошлари орасида шаклланган 
қадриятларни тушуниш ва назорат қилиш рўй беради. Худди шу катталар билан 
мулокотда жамият учун хос бўлган ахлоқий фазилатларни ва қадриятларни ўзлаштиради. 
Психологик тадқиқотлардан маълум бўлишича, ўсмирлик ва ўспиринлик даврида 
катталар билан норасмий ишончга асосланган мулокотга эҳтиѐж бу даврда пайдо бўлган 
янги психологик тузилмалардан биридир.
Ҳозирги мактабларда ўқувчиларнинг катталар, тенгдошлари билан тўлиқ муомала 
мулоқотни таъсминлайдиган психологик шароитлар яратилмаган. Шу сабабли 
ўқувчиларда мактабга, ўқишга салбий муносабат, ўзига, атрофдаги кишиларга нисбатан 
нотўғри муносабат шаклланади. Бундай шароитда шахснинг ривожланиши ва уенга 
маҳсулдор таълим бериш мумкин бўлмай қолади. Шунинг учун ҳам қулай психологик 
иқлим яратиш, ўқувчилар ва катталар ўртасида қизиқарли мулоқот учун имконият 
яратишга амалиѐтчи психологлар, синф раҳбарлари, ўқитувчилар, ота-оналар 
интилишлари лозим.
Психологик ташвиқот ишлари телекўрсатув ва радиода чиқиш, яккама-якка 
маслаҳатлар ташкил этиш, мулоқот тренинглари уюштиришдан иборатдир.
Психологик хизматнинг уччала вазифаси ўзаро чамбарчас боғлиқ, уларнинг 
биргаликда олиб борилиши мақсадга мувофиқ.
Мактабдаги психологик хизмат Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги 
томонидан ташкил этилиб - қуйидаги тартиб ва даражага эгадир:
1.
Юқори даражада – психологик хизмат вазифаларини аниқлаш, унинг 
хужжатларини тартибга келтириш Республика халқ таълими Вазирлиги қошидаги 
психологик хизмат марказининг буюртмасига биноан юқори малакали психологлар 
(педагогика институтларида университетларининг психология кафедралари) томонидан 
амалга оширилади.


2.
Ўрта даражада – мазкур хужжатлар томонидан ҳали ҳисобга олинмаган янги 
масалаларини амалий равишда ҳал этиш-психолог мутахассислар /халқ таълим Вазирлиги 
қошидаги мактаб психологик хизмати маркази/ томонидан амалга оширилади.
3.
Асосий оммавий даражада – психологик хизматнинг кундалик вазифаларини 
амалга психологик хизмат ҳақидаги қонун ва қоидаларга биноан психологик жиҳатини 
тўғри ҳал қилиш. Бу иш амалиѐтчи психологлар /мактаб психологи/, вилоят халқ 
бошқармаси қошидаги психологик хизмат бўлимлари, ноҳия, шаҳар халқ таълим 
бўлимлари қошидаги психологик хизмат /бўлимлар/ хоналари, мактаб, мактабгача тарбия 
муассалари, касб ҳунар коллежларидаги амалиѐтчи психологлар томонидан амалга 
оширилади.
Мактаб психологи махсус тайѐргарликка эга бўлиши /педагогика институтларининг 
амалиѐтчи 
психологлар 
тайѐрлайдиган 
махсус 
курсларини, 
университет 
ва 
институтларнинг психология факультетларини битирган/ бўлишлари керак. 
-Ўқувчилар, ўқитувчилар, ходимлар ўртасида бўш вақтни тақсимлаш ва ундан 
омилкорлик билан фойдаланиш муаммосини ижтимоий - психологик нуқтаи- назардан 
текшириш ва бўш вақтни мақсадга мувофиқ ташкил қилиш йўллари ҳамда улардан 
этнопсихологик билимлар, маънавий қадриятларни эгаллашда фойдаланиш имкониятини
психологик жиҳатдан таҳлил қилиш; 
-Ўқувчиларнинг талаби, эҳтиѐжи, қизиқиши, ижтимоий қарашлари, нуқтаи назари, 
маслаги, турмушга нисбатан муносабати тўғрисида маълумотлар тўплаш ва уларнинг 
фаоллигини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш; 
-Тарбия ва таълимнинг янги методлари самарадорлигини текшириш ва психологик 
таҳлил қилиш;
-Халқ таълими тизимининг барча бўғинлари ва босқичларида маъруза ўқиш, ота–
оналар йиғилишида, метод бирлашма кенгашларида иштирок қилиш орқали муаллимлар, 
ота-оналарнинг психологик маданиятини оширишга эришиш; 
Умумий ўрта таълим мактаби психологининг асосий вазифалари. 
1. Мактаб психологи ўз фаолиятида ўқувчиларни, педагогик жамоа аъзоларининг 
психологик саломатлигини муҳофаза этади, ўқувчиларнинг индивидуал ривожланиш 
йўналишларини аниқлайди ва уларнинг баркамол шахс бўлиб шаклланишлари учун 
маънавий-руҳий шароит яратади, шунингдек педагогик жамоада соғлом психологик 
муҳитни таъминлайди. 
2. Мактаб психологи таълим жараѐнида ўқувчи манфаати устиворлигини 
таъминлайди, 
ҳамда 
таълимда 
индивидуаллаштириш 
ва 
табақалаштириш 
технологияларини тадбиқ этишда фаол иштирок этади. 
3. “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларининг 1-
синфларига болаларни 6-7 ѐшдан қабул қилишда уларнинг мактабга психологик 
тайѐрлигини аниқлайди, тегишли хулосалар чиқаради, тавсиялар беради ва синф 
гуруҳларини шакллантиришда иштирок этади. 
4. Тиббий кўрик хулосалари асосида соғлом деб топилган болаларни “6 ѐшли 
болаларни психологик-педагогик ва дефектологик кўриги тўғрисида”ги Низомда 
белгиланган талаблар бўйича мактабга умуметуклик даражасини аниқлайди, ота-оналарга 
тавсиялар беради. 
5. Мактабга 6 ѐшдан қабул қилинган ўқувчилар билан психологик мослаштирув-
ривожлантириш ишларини олиб боради ва ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги сўнгида 
уларнинг мактабга психологик мослашуви ва ривожланиш динамикасини ўрганиш 
мақсадида ташҳис ўтказади, мактабга етарли даражада психологик мослашмаган 
ўқувчилар учун гуруҳий ва индивидуал коррекцион-ривожлантирувчи дастурлар ишлаб 
чиқади ва амалга тадбиқ этади.
6. Таълимнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида ўқувчиларнинг мойилликлари, 
қизиқишлари, қобилиятларини узлуксиз касбий психологик-педагогик ташҳис қилиб 
боради ва уларнинг онгли касб танлашлари учун тегишли касбий маслаҳат, касбий 


ривожлантирувчи, психологик коррекция тадбирларини белгилайда ва амалга тадбиқ 
этади. Шунингдек барча психологик ташҳис натижаларини ўқувчиларни 1-9 синфларда 
ўқиши давомида “Психологик-педагогик ташҳис дафтари”га қайд этиб боради ва 
битирувчиларга психологик хулосалар асосида таълимнинг кейинги босқичида ўқиши 
учун тавсиялар беради. 
7. Ихтисослаштирилган, йўналтирилган, чуқурлаштирилган мактаб ва синфларга 
ўқувчиларни танлаш комиссиялари ишида ўз хулосалари билан иштирок этади, 
шунингдек экстернат асосида ўқиши мумкин бўлган ўқувчиларнинг имконияти, лаѐқати, 
қобилияти тўғрисида асосланган психологик ташҳис тавсияларини беради.
8. Педагоглар, ота-оналар, ўқувчи буюртмаси ва таълим-тарбия эҳтиѐжларидан 
келиб чиққан ҳолда ўзининг шахсий ташаббуси билан тарбияси оғир ва ўзлаштириши суст 
бўлган ўқувчилар билан тегишли психологик чора-тадбирларни амалга оширади.
9. Ўз фаолиятини амалга оширишда психология фанининг энг сўнгги ютуқларидан 
фойдаланади, замонавий, фаол психологик технологияларни амалга тадбиқ этади ва 
шахсий режа асосида ўз малакасини узлуксиз ошириб боради. 
10. Психологик моҳиятга эга бўлган таълим-тарбия муаммолари бўйича режали ва 
буюртма асосидаги психологик-педагогик консилиумларни ўтказади, машғулотлар, 
синфдан ташқари тадбирларни психологик таҳлил қилади, психологик прогнозлаш 
мақсадида ижтимоий-психологик тадқиқотлар ўтказади. 
11. Ўсмирларни оилавий ҳаѐтга тайѐрлаш, ота-оналарни ўз фарзандлари таълим-
тарбиясига эътиборларини кучайтириш мақсадида турли психологик ўқувлар, суҳбатлар, 
маслаҳатлар, тренинглар ва тадбирлар ўтказади.
12. Ўқувчи, ўқитувчи ва ота-оналарнинг психологик билим ва маданиятини ошириш 
мақсадида турли хил ўқув, тренинг машғулотларини ўтказади.
13. Мактаб психологи мактаб раҳбарияти томонидан тасдиқланган йиллик иш режа 
асосида фаолият кўрсатади, ташкилий-услубий масалалар бўйича мактаб раҳбариятига, 
фаолияти мазмуни бўйича эса ҳудудий ташҳис Марказига ҳисоботлар бериб боради. 

Download 259,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish