O`zbekistоn respublikasi



Download 25,07 Mb.
bet52/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

а-синергидда спермийни тўхтаб қолиши, б-тухум ҳужайра ва марказий ҳужайра орасидаги бўшлиқда спермийни тўхтаб қолиши, в-спермийлардан бири тухум ҳужайра билан қўшилган, иккинчи спермий тухум ҳужайра в марказий ҳужайра орасидаги бўшлиқда тўхтаб қолиши, г-бирданига иккала спермийнинг тухум ҳужайрага кириши, д-спермийлардан бири тухум ҳужайра билан қўшилган, иккинчи спермий марказий ҳужайрада дегенерацияланиши.

Уруғланишда иштирок этмаётган спермийнинг хроматини анча тиғизлашади улар пикнотикланади. Бошқа ҳолатларда парчаланиш дарҳол рўй бермайди. Марказий ядро билан ўзаро таъсирланган спермий митоз бўлиниш жараёнини тугатади, интерфаза даврига ўтади ва ядрочани ҳосил қилади.


Унинг парчаланиши кейинроқ содир бўлади. Спермийларнинг бир- биридан меъёр даражасида ажралиб кетиши рўй берган ҳолатда уруғланиш бутунлай рўй бермайди. Бундай ҳолда ҳар иккала спермий урғочи ҳужайраларнинг ядроси билан таъсирланганидан кейин ёки цитоплазмани ўзида парчалана бошлайди.
Уруғланишнинг бутунлай рўй бермаслиги ҳар иккала спермий урғочи ҳужайраларнинг орасида қолиб кетиши ёки улар марказий ҳужайрага ўтиши натижасида содир бўлади. Бу барча ҳолатларда уруғланишда иштирок этмаган спермийларнинг хроматини ўта зичлашиб пикноз ҳолатга ўтади. Муртак халтани муайян сондаги аномал ўзгариши (10-70%) рўй беришига қарамай чатиштиришнинг ўрганилган комбинацияларида доимо дурагай уруғлар ҳосил бўлади.
Ҳозиргача мос келмасликни олдини олиш бўйича муайян услублар етарли даражада ишлаб чиқилмаган. Уруғланиш жараёнида она организмга паст ҳарорат ёки физиологик фаол моддаларни билвосита таъсир эттириш орқали маълум даражадаги уруғланган тугунчадан гибрид уруғлар олинмоқда. Бу ҳолатларда нафақат чанг доналарининг униши, чанг найини устунчада ўсишини яхшиланиши баробарида гаметаларнинг ўзаро қўшилиши ҳам мувофиқлашади.
ДУРАГАЙ МУРТАК ВА ЭНДОСПЕРМНИ ҲОСИЛ БЎЛИШИ
Илмий манбалардаги маълумотлар шуни кўрсатадики, унувчанлик хусусиятига эга бўлган дурагай уруғлар ўзаро яқин турларнинг чатишувлари натижасида ҳосил бўлади. Узоқ формалар ўзаро чатиштирилганда кўп ҳолларда, дурагай уруғларни ҳосил бўлишида аномал ўзгаришлар рўй беради. Гибрид уруғлардаги аномал ўзгаришлар уруғланиш жараёнидаги аномал ўзгаришлар натижасида ёки уни меъёрида амалга ошганидан кейин рўй беради. Буғдой ва чиннигул ўсимликларини турлараро дурагайлашда уруғланишдан кейин, фақат тухум ҳужайранинг ривожланиши кузатилган.
Муртаксиз яхши тараққий этган эндоспермли уруғлар буғдой, тамаки ва ғўза ўсимликларида кузатилган. Бироқ шундай ҳолатларда ҳам муваффақиятли амалга ошган уруғланиш, тўлиқ қимматли дон олишнинг муваффақиятини белгиламайди. Дурагай уруғларни юзага келиш жараёнидаги аномал ўзгаришлар дурагай бўлмаганларга қиёсланганда аввало ривожланиш жараёнларини тезлашиб кетганлиги ёки бу жараённи орқада қолаётганлигида намоён бўлади. Дурагай уруғларининг ривожланиши, дурагай бўлмаган уруғларнинг ривожланишидан орқада қолиши ўсимликлар оламида кенг тарқалган ҳодисадир. Бундай ҳолатни ғўза, маккажухори, буғдойни, арпа, беда, тамаки каби ўсимликлар билан турлараро ва туркумлараро чатиштиришда кузатилган.
Дурагай муртак ва эндоспермнинг ривожланишидаги тўхталиш сезиларсиз ёки анча сезиларли тарзда бўлиши мумкин. Сезиларсиз тарзда рўй берадиган ривожланиш натижасида тўлиқ шаклланган уруғлар ҳосил бўлади. Иккинчи ҳолатда муртак ва эндоспермнинг ривожланиши бутунлай тўхтайди. Дурагай уруғларнинг ривожланишидаги тўхталишлар ёки бутунлай ривожланмай қолиши, муртакнинг тузилишидаги ёки муртак халта атрофидаги тўқималарнинг ўзгаришлари таъсирида рўй беради. Маълумки, бундай ўзгаришлар уруғнинг онтогенезини барча даврларида рўй бериб туради.
Муртакни шаклланишидаги дастлабки аномал ўзгаришлар зиготанинг биринчи бўлинишидаёқ рўй беради. Буғдойни сули билан, арпани сули билан, бангидевонани тур ичидаги дурагайлашларида, тамаки ва бошқа экинларнинг зиготасини биринчи бўлинишида аномал ҳолатлар рўй бериши кузатилган. Бундай ҳолатларда баъзи ўсимликларда икки-уч ҳужайрали проэмбрионал даврда ривожланишдан тўхтайди (26-расм,а)
Дурагай муртак ва эндоспермни ривожланишидаги аномал ўзгаришлар проэмбрио ҳужайралари орасидаги тўсиқларни нотўғри ҳосил бўлиши натижасида ҳам рўй беради. Izis tenax ва I.tenuis ўзаро чатиштиришдаги комбинацияда назоратдаги ўсимликка нисбатан базал ҳужайра терминал ҳужайрадан олдинроқ бўлинади.
Терминал ҳужайра ўз навбатида кўндаланг тўсиқни ўрнига узунасига тўсиқ ҳосил қилади. Арпа ўсимлигини сули билан чатиштирилганда, базал ҳужайрадаги кўндаланг тўсиқ, ўрнига перпендукуляр тўсиқ ҳосил бўлади. Қиёсланаётганда икки ҳужайрали проэмбрио ўрнига икки ядроли бўлиши кузатилган (42-расм, в).
Бундай чатиштиришда митоз бўлинишнинг кейинги йўналишларида ҳам аномал ўзгаришлар кузатилган.
Митоз бўлинишда хромосомаларни тортилишида кечикиш ёки хромосомаларнинг бирор қисмини тушиб қолиши ҳам рўй беради. Бунинг натижасида муртакда катта ядролар билан бир қаторда кўп миқдорда ҳажми турлича бўлган микроядролар сони кўпаяди (42-расм, г). Саккиз кунлик муртакда микроядроларнинг сони кескин камаяди, янги микроядролар ҳосил бўлмайди. Дастлабки пайдо бўлганлари парчалана бошлайди. Бу тарздаги чатиштиришда сифатли муртаклар ҳосил бўлмайди.


42-расм. Арпа ва сўлининг гибрид муртагни ривожланишида митоз бўлинишда ҳам ҳужайра тўсиқларини ҳосил бўлишида ҳам аномал ўзгаришларнинг кузатилиши.



Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish