12-мавзу. Цитоэмбриологиянинг амалий жихатлари.
Режа:
1.Уруғланиш.
2.Дурагай муртак ва эндосперманинг хосил бўлиши.
3.Дурагай ўсимликлар.
Ўтган икки асрга яқин вақт давомида хориж олимлари ва республикамиздаги ўсимликлар цитоэмбриологияси соҳасидаги мутахассислар турли систематик гуруҳларга мансуб ўсимликларда бу жараённи ҳар томонлама ўрганганлар. Олиб борилган илмий тадқиқотлар чанг донаси, чанг найи ҳосил бўлаётган даврдаги пўстининг тузилиши, цитоплазманинг табиати, унинг асосий элементлари: спермийлар, вегетатив ядро тузилиши, шунингдек РНК ва оқсил синтези каби жараёнларни батафсил ўрганишга қаратилган.
Чанг найини in vitro усулида ўрганишда унинг ўсиш ва ривожланишида ҳароратнинг ва намликнинг таъсири, чанг доналари ўсаётган вақтдаги ўзаро алоқалар ҳамда бу жараённи тезлаширувчи омилларнинг муносабатларини кўп йиллар давомида олимлар ўрганган.
Ҳозирги кунга келиб, чанг доналарини униб ўсиши, чанг найини уруғчи тугунчасида ўсишини муффасал ўрганишда микроскоп техникасининг барча имкониятлари қўлланилган. Бу ўринда люминесценция, контраст микроскопия услублари ёрдамида чанг найини уруғкуртакгача етиб бориш жараёнларини тўла ҳолда тадқиқ этиш имкониятларига эга бўлинди. Мутаносиб ва номутаносиб чатишиш ҳолатларида чанг найини ўсишини ўрганиш назарий ва амалий аҳамият касб этди.
Чанг донаси ва чанг найини меъёрида ўсиши, уруғланиш жараёнини нормал кечишидаги муҳим омиллардан биридир. Бу жараён ташқи муҳитнинг ноқулай шароити, шунингдек бошқа омиллар таъсирида ҳамма вақт ижобий натижаларга олиб келмайди. Шу боисдан чанг найини ўсиш жараёнини босқичма-босқич ўрганиш, уларнинг ўсишида аномал ўзгаришларни тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўсимликларнинг серҳосил ёки бошқа бир қатор ижобий хусусиятларга эга бўлган истиқболли навларини яратишнинг кенг тарқалган усули бу – дурагайлашдир. Чатиштиришни самарали тарзда амалга оширишга тўсқинлик қиладиган бир қанча сабаблар бор. Улар қуйидагилар: 1) чатиштириладиган ўсимликларда чангланиш вақтларини тўғри келмаслиги ёки ота-она ўсимликларини ўзаро яқин жойларда бўлмаслиги; 2) чанг донасини унмаслиги; 3) чанг найини ўсишидаги рўй берадиган аномал ўзгаришлар.
I. Ўсимлик ўсаётган атроф-муҳит шароити ҳарорат, ва ёруғликни ўзгартириш орқали биринчи ноқулайликлар ота-она ўсимликларда рўй берадиган гуллаш вақтларини қисман яқинлаштириш имконини беради. Бу қийинчиликни бартараф этишда энг самарали усуллардан бири, чанг доналарини ҳаётчанлигини узоқ вақт сақлаб туришдир. Бу усул билан гуллаш даврлари турли вақтларда рўй берадиган ва ҳатто турли географик минтақаларда ўсаётган ўсимликларда ҳам чатиштиришни амалга ошириш мумкин. Ҳозирги кундаги мавжуд ҳаво оқими билан чанг донаси бир минтақадан иккинчи минтақага, дунёнинг бир қисмидан иккинчи қисмига қисқа вақт ичида етиб боради.
Табиий шароитда чанг донаси бир неча кундан бир ҳафтагача ҳаётчанлигини сақлайди. Баъзи ўсимликларнинг чанг доналари бир неча соат ҳатто дақиқалар давомида ҳаётчанлигини сақлай олади ҳолос. Лаборатория шароитида чанг донасининг ҳаётчанлигини сақлаб, ҳаётий даврини узайтириш мумкин, чанг донасини сақлашнинг энг оддий усули эксикатордаги калций хлорид билан бирга сақлаб чанг доналарини ҳаётчанлиги 18 кундан 185 кунгача узайтириш мумкин. Кофе ўсимлигининг чанг донаси оддий ҳолда бир ҳафта, лабораторияда шароитида эса бир ойгача сақлаш мумкин бўлган.
Чанг доналарини сақлашда, сақланаётган жойнинг ҳаво ҳарорати ва унинг нисбий намлиги катта аҳамиятга эга. Олма ва гилос ўсимликларининг чанг доналарини ҳаво ҳарорати 2-80С ва нисбий намлик 50% бўлганда, мос равишда 4,5 ва 5,5 йил давомида сақлаш имконияти бўлган. Маккажўхорининг чанг доналари изоляторда қуёш нури бевосита тушиб турганда 460С ҳароратда ҳаётчанглиги 3 соат, сояда ҳаво ҳарорати 300С бўлганда 30 соат давомида, ҳарорат 4-50 С ва нисбий намлик 90% эса, 8-9 кун давомида сақлаш имкони бўлган. Ўсимликларнинг кўпчилик турларини чанг доналари ҳарорат 5-100С ва ҳавони нисбий намлиги 25-50% бўлганда, уларни ҳаётчанлигини сақлаш учун энг қулай шароит ҳисобланади. Кучли ёритилган жойларда чанг доналари кўп муддат сақланиб турмайди, аксинча тим-қоронғи шароит қулай ҳисобланади.
37-расм. Чанг найини ўсишидаги аномал ўзгаришлар:
Do'stlaringiz bilan baham: |