O`zbekistоn respublikasi


Уруғланиш жараёни цитокимёси



Download 25,07 Mb.
bet35/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

Уруғланиш жараёни цитокимёси. Бўйича маълумотлар ҳозиргача етарли эмас. Бу мақсадлар учун асосан фельген реакциясидан фойдаланилган. Мутахассислар олиб борган илмий тадқиқотларда фельген реакциясидан ташқари Браше усулида бўяш ҳам қўлланилган. Олинган маълумотлар асосан спермийдаги хроматинни ўзгариш ҳолатларига бағишланган бўлиб, турли систематик гуруҳларга мансуб туркум ўсимликларда улар анча бир типдалигини кўрсатади. Муртак халтага тушган спермий зич танача кўринишида бўлиб, фельген реакциясида ёрқин ранг беради.
Спермийлар урғочи ҳужайра ядролари билан қўшилиши жараёнида хроматин спиралини ёзилиши натижасида фельген реакциясини жадаллиги пасаяди ва салбий бўлиб қолади. Уруғланиш жараёнини Браше ранги ёрдамида ўрганиш шуни кўрсатадики, спермий муртак халтага тушаётганда у тўқ қизил рангда бўлиши, унда “РНК – компонентлар”ини бузилишидан дарак беради. Кейинроқ тухум ҳужайра ва марказий ҳужайра оралиғидаги жойда бўлганида “РНК – компонентлар”дан озод бўлади ва бу бошланишида кўк яшил, кейин ёрқин яшил яъни, асосан ДНК – протеидлардан иборат бўлади. Спермий урғочи ҳужайранинг ядроси билан шундай ҳолатдаги ўзаро таъсирда бўлади.
Уруғланиш жараёнининг содир бўлишини қандай амалга ошиши люминецент микроскопда спектрал тахминлар билан ҳам ўрганилган. Бу билан спермийлар ва урғочи ҳужайранинг ядроларидаги хроматин ҳолатидаги ўзгаришларни ўрганиш мумкин. Тамаки ўсимлигини уруғланиш жараёнида тухум ҳужайра ва марказий ҳужайралардаги хроматинларининг физикавий-кимёвий ҳолати турлича тарзда ўзгаришлари ўрганилган. Бу ўзгаришлар энг аввало уруғланишда иштирок этадиган ядролардаги хроматинларнинг дастлабки ҳоссаси бир хил эмаслиги билан боғлиқ.
Тухум ҳужайранинг ядросида биз юқорида “Макроспорогенез, оналик гаметофитнинг ривожланиши” мавзусида баён қилганимиздай хроматин асосан тиғизлашган, марказий ҳужайранинг ядросидаги хроматин эса диффуз ҳолда бўлади. Шунга боғлиқ ҳолда спермий билан таъсирлашганда хроматиннинг тузилиши фақат тухум ҳужайранинг ядросида рўй беради ҳолос. Марказий ҳужайранинг ядросидаги хроматинда айтарли ўзгаришлар рўй бермайди.
Тухум ҳужайранинг ядросидаги ўзгаришлар ДНКни оқсиллар билан камроқ боғланишига, бу эса тиғиз ҳолдаги хроматинни сийраклашига ва ДНК ва РНКни липидлар билан алоқани ортишига олиб келади. Бу ҳолатлар ядро мембранасидаги хроматиннинг конденсацияси натижасида рўй беради. Тухум ҳужайранинг хроматини шундай қилиб аста-секин тиғиз, конденсирланган ҳолатдан диффуз ҳолатга ўтади ва марказий ядронинг ҳужайрасидаги хроматинга ўхшаш бўлади. Тухум ҳужайранинг ядросидаги хроматинда мана шундай ўзгаришлар рўй берганидан кейин уни спермий билан қўшилиши содир бўлади.
Марказий ҳужайранинг ядросидаги хроматин спермий билан ўзаро таъсирлашганидан кейин ядро мембранаси билан алоқасини бироз ортишидан ташқари ўзгаришларга учрамайди. Шу боисдан спермий тезда марказий ҳужайранинг ядросига киради.
Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, спермийнинг урғочи ҳужайранинг ядросига киришининг тезлиги бу ядродаги хроматиннинг дастлабки ҳолатига боғлиқ бўлади. Унинг урғочи ҳужайра ядросининг мембранасини спермий билан ўзаро алоқадорлик муносабатларига боғлиқ бўлиши, уруғланиш жараёнининг бориш тезлигига таъсир қилади.
Уруғланаётган ядроларга спермийларни киришидан кейинги даврларини ўрганиш, тадқиқ этиш шуни кўрсатдики, тухум ҳужайрада унинг ядросидаги ва спермий хроматинининг деконденсацияси яъни сийраклашишидан кейин аввал ядрода РНК сони ортади, кейин цитоплазмага ўтиши кучаяди.
Марказий ҳужайранинг ядросидан РНК цитоплазмага тухум ҳужайра ядросидагига нисбатан бироз кейинроқ ўтади. Бу ҳолат марказий ҳужайра уруғлангунча, РНК миқдори камлиги билан боғлиқ. Марказий ҳужайранинг ядросида зарур миқдордаги РНК тўпланиши учун тухум ҳужайра ядросидагидан кўп вақт талаб қилади.
Гаметаларнинг ядроларини қўшилиши мобайнида уларнинг хроматинида нуклеин кислоталарни оқсиллар билан алоқадорлиги тобора камайиб, липидли компонентлар эса ортиб боради. Пировард натижада репликация ва транскрипция жараёнлари учун замин ҳозирланади.
Ядроларда ДНК синтези тугаганида ДНК билан боғланган оқсиллар билан боғланганлари пайдо бўла бошлайди. Бу билан спермий хроматинида тиғизланиш, конденсация амалга ошиши сабабли урғочи ядро хроматинидан илгари профаза даврига киради.
Оқсиллар билан боғланган ДНК эндоспермининг бирламчи ядросида зигота ядросидан олдин намоён бўлади, бу ҳолат ядрони бўлинишга киришиши зигота ядросидаги билан қиёсланганда тезроқ бўлади.
Уруғланишнинг рўй бериши бўйича цитокимёвий маълумотлар ҳозирча унчалик кўп бўлмаса ҳам, бу усулни қўллаш бу жараённи қандай ўтиши борасидаги билимларимизни кенгайтиради, қўшимча маълумотлар билан бойитади. Уруғланиш жараёнини морфологияси, физиологиясини ўрганишда катта аҳамият касб этади.
Уруғланишни амалга оширишда гаметаларнинг ўзаро қўшилишини стимулловчи, унга йўналтирувчи ҳолат мавжудми? Гаметаларни ривожланиб боришида уларни бир-бири билан қўшилишига олиб келадиган ҳолатлар ҳақида эмбриологияга оид илмий мақола, ахборотлар кам. Мутахассис тадқиқотчи-ларнинг бу борада икки нуқтаи назарлари мавжуд бўлса ҳам улар бу борада тадқиқотларни олиб борадиган омилларга асосланган жавоб бўла олмайди.
Биринчи нуқтаи назар шундан иборатки, урғочи ҳужайранинг ядросига киритиладиган ДНК, уни бўлинишига ундайди. Иккинчи нуқтаи назарга кўра, урғочи ҳужайранинг фаол ҳолда бўлмаган ядроси чанг найи цитоплазмасини таъсирида тиним ҳолатдан чиқади ва у уруғланишдан кейинги ривожланишга туртки беради. Бироқ, чанг найининг махсулотлари тухум ҳужайрага ҳам, марказий ҳужайрага ҳам тушмайди, у синергидда хусусан урғочи ҳужайраларнинг орасида қолади. Шу боисдан унинг иштироки урғочи ҳужайраларнинг ривожланишини стимуллашда ҳатто ядро гаметаларини қўшилишида ҳам иштироки йўқ бўлса керак деган фикр ҳосил бўлади.
Бизнингча, ядроларни ўзаро қўшилишига стимул-иқтибосни бу ядроларнинг дастлабки ҳолатидаги фарқлар орасидан қидириш лозим. Зеро тухум ҳужайра ва спермий ядролари, марказий ядро ва спермий ядроларидаги дастлабки ҳолатида фарқлар бор. Бу тахмин ҳам бу борада қўшимча тадқиқотлар ўтказиш лозимлигига ундайди.

Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish