O`zbekistоn respublikasi



Download 25,07 Mb.
bet31/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

А-уруғчининг умумий кўриниши, б-планцета тўқимасида чанг найининг ўсиши

Чанг найи учки қисми билан ўсади. Чанг найининг учи, унинг бошқа қисмилардан физиологик фаоллиги, цитоплазмани қовушқоқлиги ва қалинлашган пўстнинг бўлиши билан фарқланади. Чанг найининг учки қалинлашган пўсти найни уруғчи қисмларидан ўтишида ҳимоя қилади, шунингдек ўсишида иштирок этадиган моддаларни синтезлайди.


Чанг найида ҳам чанг донасидаги каби цитопламанинг фаол ҳаракат оқими чанг найининг пўсти яқинида рўй беради. Шу боисдан қарама-қарши икки оқим: чанг донасидан чанг найининг учига - юқорига йўналган ва аксинча, қарама-қарши йўналган оқим ҳосил қилади. Чанг найи бир маромда ўсмайди, унинг ўсиши дам-бадам силжиш орқали амалга ошади. Ўсаётган чанг найи билан устунча орасида мураккаб тарзда метаболик алоқалар рўй беради.
Уруғчининг устунчаси очиқ ва ёпиқ ҳолда бўлади. Очиқ устунчада чанг найи ўтиши учун махсус каналча мавжуд. Ёпиқ устунчада чанг найи ҳужайралараро бўшлиқлар орқали уруғкуртакка боради. Уруғланишдан олдин очиқ устунчани ташкил қилган ҳужайралар у бўйлаб чанг найини ўсиб ўтишини таъминлашда иштирок этадиган алоҳида моддаларни ажратади. Ёпиқ устунчада чанг найини ўсиши ҳужайралараро ёки тўғридан-тўғри ҳужайрани ичидан ўтади. Устунча ҳужайраларнинг пўстини эриши чанг найининг ажратадиган экзоэнзималар ёрдамида амалга ошади.
Чанг найи уруғчининг устунчаси орқали ўтаётганида унда ўстирувчи гормонлар миқдори, ферментларнинг фаоллиги ва қандлар миқдори ортади. Чанг найи уруғкуртак жойлашган томонга йўналган ҳолда ўсади. Чанг найини маълум йўналишда ўсиб бориши хемотропизм дейилади.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, кальцйи ионлари универсал хемотропик омилга эга бўлиб, одатда унинг ионлари чанг донасини униши ва ўсишида муҳим аҳамиятга эга. Бир гуруҳ тадқиқотчилар кальций ионлари бўлмаса бошқа ҳеч қайси модда унинг ўсиишини таъминлай олмаслигини эътироф этишса, иккинчи гуруҳ тадқиқотчилар хемотропизмни вужудга келишида алоҳида универсал омил йўқ ўсимликларнинг систематик жиҳатидан турли туркумларга мансублиги хемотропизмни турли омиллар таъсирида рўй беришини таъминлайди деб ҳисоблайди.
Чанг найи уруғчининг устунчаси бўйлаб ўсишида бор элементи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бор элементи ўстирувчи стимулятор сифатида ҳужайра цитоплазмасидаги углеводларни алмашинувига таъсир қилади. Ўсаётган чанг найидаги пектин моддасини синтезида борнинг иштироки борлиги аниқланган.
Чанг найини ўсишида ички омиллардан ташқари ташқи физикавий ва кимёвий омиллар ҳам таъсир кўрсатиши аниқланган. Чанг найининг ўсишини стимулловчи моддаларга спиртлар, аминокислоталар, ауксинлар, каратиноидлар, кинетин, металларнинг ионлари, қандлар, витаминлар ва ачитқиларнинг ажралмалари киради.
Физикавий омиллар орасида ҳароратни намлик билан биргаликдаги таъсири муҳим аҳамиятга эга. Одатда ҳароратни кўтарилиши ва намликни пасайиши маълум чегарагача чанг найининг ўсиши тезлаштиради ва аксинча, ҳароратни пасайиши билан намликни ортиши чанг найининг ўсишини секинлаштиради ёки бутунлай тўхтатади. Ўсимликларда чанг найини ўсиши учун қулай ҳарорат гуллаш давом этаётганда 20-300С, гуллаши кечроқ рўй берадиган ўсимликларда пастроқ ҳарорат мўътадил ҳисобланади.
Чанг найининг уруғчи устунчасидаги ҳаракат тезлиги турли систематик гуруҳга мансуб бўлган ёпиқ уруғли ўсимликларда турлича бўлади. Мураккабгулдошлар оиласига мансуб туркумларнинг айрим турларида чанг найи тезлиги, чангланиш рўй берганидан 20 дақиқадан сўнг муртак халтага етиб боришини лилиядошларга мансуб ўсимликларнинг туркумларига қиёслаганда, чанг найи муртак халтага 4 кеча кундуздан сўнг яъни, чангланиш рўй берганидан 96 соатдан кейин етиб бориши аниқланган.
Дарахтларнинг гулларидаги чанг найларини ўсиш тезлиги яна ҳам секин, у муртак халтага етгунча бир ойдан бир неча ойгача муддат ўтиши гуллаш ва чангланиш давридан то меваларни етилиб пишгунгача кўп вақт ўтишининг сабаби шундан иборат.
Чанг найининг уруғчи устунчасидаги ўсиш тезлиги оталик ва оналик гаметофитларининг ривожланганлик даражасига ҳам боғлиқ. Тўлиқ шаклланмаган муртак халтали уруғчини икки ҳужайрали чанг донаси билан чанглатилганга нисбатан муртак халтаси тўлиқ шаклланган уруғчини уч ҳужайрали чанг донаси билан чанглатилганда унинг ўсиш тезлиги юқорилиги кузатилади. Уруғчи устунчасидан ўтаётган чанг найи микропиле орқали муртак халтага киради. Бу ҳолдаги жараёнга порогамия дейилади ва у кўпчилик ёпиқ уруғли ўсимликларга ҳос.
Ёпиқ уруғли ўсимликларнинг кўпчилигида чанг найи муртак халтага микропиле орқали эмас, халаза томонидан киради. Бу ҳолат халазогамия дейилади. Бу ҳолатда чанг найи уруғкуртак бўйлаб тушади, интегументлар орқали унади пастдан нуцеллусга келади. Нуцеллус бўйлаб кўтарилиб уруғкуртакнинг юқори қисмидан муртак халтага киради.
Халазогамия биринчи марта Трейб (Treub), томонидан 1891 йили Casuarina туркумига мансуб бўлган ўсимликда аниқланган. Бир муддат кейинроқ шундай ҳодиса С.Г.Навашин, В.В.Финн (1894-1913) ва бошқа олимлар томонидан Betula, Juglans, Carylus, Astrya ва бошқа туркум ўсимликларда ҳам кузатилган.
Ҳозирги кунда ўсимликлар цитоэмбриологиясида халазогамияни парогамиядан юзага келган иккиламчи ҳодиса деб қаралиб, у айрим гуруҳ ўсимликларга хос деб ҳисобланади.
Порогамия ва халазогамиядан ташқари айрим ўсимликлар учун чанг найи муртак халтага уруғкуртакнинг ён тарафидан, унинг тўқималари орқали ўсиб киришига мезогамия деб аталади. Бу ҳолатда чанг найи муртак халтага микропиле ва халазани орасидан, микропилега яқинроқ жойидан ўтиб киради.



Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish