6.5.3.10 Аҳоли географияси ва демография асослари:
фаннинг объекти, предмети ва вазифалари. Тадқиқот усуллари. Аҳоли
географиясининг иқтисодий-географик фанлар тизимидаги ўрни. Дунё, турли хил регионлар,
шунингдек, Ўзбекистон аҳолисининг тадрижий ўсиши. Аҳолининг ўсиши ва унинг
сабаблари. Демографик портлаш тушунчаси. Демографик сиёсат. Иқтисодий ривожланган ва
ривожланаётган мамлакатлар аҳолисининг ўсиши. Аҳоли табиий кўпайишига таъсир
қилувчи омиллар. Аҳолининг ёш, жинсий, миллий, социал ва диний таркиби. Жаҳоннинг
асосий ирқлари ва унинг географияси. Аҳоли миграцияси, унинг асосий сабаблари ва
ижтимоий-иқтисодий оқибатлари. Жаҳон аҳолисининг ҳудудий жойлашуви. Аҳоли зичлиги
ва унга таъсир қилувчи омиллар. Урбанизация жараёни, «агломерация», «Мегаполис»
тушунчалари.
6.5.4 Ихтисослик фанлари
Олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган ихтисослик фанлари.
Ихтисослик фанлари рўйхати ва мазмуни кадрлар буюртмачиларининг талаблари ва
бакалаврлар тайёрлашнинг ушбу йўналиши бўйича фан, а ва технологиянинг замонавий
ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.
6.5.5 Малакавий амалиёт
педагогик амалиёт:
умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
муассасаларида ўтказилади ва унда талабалар олий таълим муассасаларида таълим дастури
бўйича олган назарий билимларини илк бор ҳаётга татбиқ этиш малакаларини ҳосил қилади.
Унинг мазмуни махсус Низом билан белгиланади.
ўқув амалиёти:
география фанидан олинган назарий билимлар талабаларнинг шахсий
кузатишлари орқали бевосита дала шароитида ўтказилади, унинг мазмуни тегишли фанлар
ўқув дастурларида келтирилади ва махсус Низом билан белгиланади.
6.5.6 Битирув малакавий иши
Битирув малакавий иши мавзуси таълим муассасасининг битирувчиларини чиқарувчи
кафедралари томонидан кадрлар буюртмачиларининг талаблари, шунингдек замонавий фан-
технологиялар ютуқларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Битирув малакавий ишларининг мавзуси илмий-методик ёки илмий-тадқиқот
йўналишида бўлиши мумкин.
Талабага битирув малакавий иш топшириғи, одатда, у учинчи курсни тугатгандан сўнг
берилади. Битирув малакавий иш касбий ва махсус фанларни талаба ўзлаштириб боргани
сари тўртинчи курс мобайнида, шунингдек, мазкур стандартда бажариш учун ажратилган
вақт мобайнида бажарилади.
Олий таълим муассасаси илмий кенгаши қарори асосида битирув малакавий
ишларининг ҳимоясини ихтисослик фанлари бўйича давлат аттестацияси синовига
алмаштирилиши мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |