O`zbеkistоn rеspublikаsi



Download 6,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/164
Sana24.06.2022
Hajmi6,45 Mb.
#699439
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   164
Bog'liq
umumiy yer bilimi (1)

6.5.3.8 Табиий география:
геосферанинг асосий хусусиятлари. Унинг бўйлама ва кўндаланг тузилиши. Табиат 
зоналари жойланишининг планетар модели. Материкларнинг географик жойланиши, 
ўрганилиш тарихи, геологик шароити, рельефи ва фойдали қазилмалари, иқлими ва ички 
сувлари, тупроқлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, географик минтақалари, антропоген 
комплекслари, табиий географик районлари. Океанларнинг географик жойланиши, асосий 
хусусиятлари, ўрганилиш тарихи, тубининг геологик тузилиши ва рельефи, сувларининг 
асосий хусусиятлари, оқимлари, органик дунёси, географик минтақалари, табиий географик 
районлари. Океанлар табиатини муҳофаза қилиш
.
Ўрта Осиё табиий географияси. Табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан 
оқилона фойдаланиш, уларни оптималлаштиришдаги аҳамияти. Ўрта Осиё географик 
ўрнининг табиий шароитлари шаклланишига таъсири. Ўрта Осиёнинг майдони ва табиий 
шароитининг хилма-хиллиги, рельефи, тектоник тузилиши, геологик ривожланиш тарихи, 
фойдали қазилмалари, иқлими, ички сувлари, тупроқлари, ўсимлик қоплами ва ҳайвонот 
дунёси. Ўрта Осиёнинг табиат зоналари ва баландлик минтақалари. Алоҳида қўриқланадиган 
ҳудудлар (қўриқхона, миллий боғ, буюртма). Ўрта Осиёнинг табиий географик районлари. 
Ўзбекистон майдони, чегаралари, географик ўрни, унинг Марказий Осиёдаги ўрни. 
Ўзбекистон табиати ва табиат ресурсларини ўрганиш тарихи. Унинг тектоник тузилиши, 
орографияси, табиий бойликлари, иқлим шароити, тупроқ, ўсимлик қоплами ва ҳайвонот 
дунёси. Республика ҳудудини табиий географик районлаштириш. 
6.5.3.9 Иқтисодий ва ижтимоий география: 
Сиёсий, иқтисодий, ижтимоий география тушунчалари. Тадқиқотнинг асосий илмий 
ва амалий усуллари. Жаҳон сиёсий харитаси. Давлатлар ва уларнинг турлари. Жаҳон табиий 
ресурcлари: иқлим, сув, минерал, ер, биологик ва рекрацион ресурслари. Жаҳон аҳолиси: 
жойланиши, кўпайиши, зичлиги, таркиби. Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг 
демографик ҳолати. Миграцион жараёнлар. Фан-а инқилоби, унинг асосий қирралари ва 
таркибий қисмлари. Халқаро географик меҳнат тақсимоти. Жаҳон саноат географияси: 
ёқилғи-энергетика, металлургия, машинасозлик, енгил саноат, озиқ-овқат саноати. Жаҳон 
қишлоқ хўжалиги. Ҳар бир материкнинг иқтисодий ва ижтимоий географияси: географик 
жойланиши, сиёсий харитаси, давлатлари, табиий ресурслари, аҳолиси, хўжалигининг асосий 
тармоқлари, минтақавий фарқлари. Ҳар бир давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий 
географияси: иқтисодий ва геосиёсий ўрни, ресурслари, аҳолиси, хўжалиги, транспорти, 
ташқи иқтисодий алоқалари, иқтисодий районлари. 
«Марказий Осиё» иқтисодий-географик тушунчаси. Унинг майдони, чегаралари, 
иқтисодий географик ўрни. Марказий Осиёдаги ҳозирги сиёсий ва иқтисодий вазият. 
Минтақанинг табиий шароити ва ресурслар билан таъминланганлик даражаси ва жаҳонда 
тутган ўрни. Марказий Осиё аҳолиси ва меҳнат ресурслари. Асосий халқ хўжалиги 
комплекслари, ривожланганлик даражаси, ихтисослашув хусусиятлари ва ҳозирги даврдаги 
ривожланиш муаммолари. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон 
давлатларининг ҳар бирига сиёсий ва иқтисодий географик ўрни, табиий шароити ва 


ресурслари, аҳолиси ва меҳнат ресурслари бўйича тавсиф. Хўжаликнинг ижтимоий 
ривожланиш хусусиятлари. Саноатнинг асосий тармоқлари географияси, агросаноат 
комплекслари географияси. Транспорти ва ташқи иқтисодий алоқалари. 
Ўзбекистонда давлатчилик тарихи, ҳудуди ва чегаралари. Иқтисодий географик ўрни. 
Сиёсий-маъмурий бўлиниши ва тузилиши. Табиий шароити ва ресурсларини иқтисодий 
географик баҳолаш. Аҳоли ва меҳнат ресурслари. Хўжалиги. Унинг ривожланганлик 
даражаси, ихтисослашуви ва ўзига хос хусусиятлари. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида 
хўжалик ривожланишининг асосий муаммолари. Ўзбекистоннинг иқтисодий ва социал 
ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари. Асосий саноат, агросаноат, транспорт халқ 
хўжалиги мажмуалари, номоддий ишлаб чиқариш тармоқлари, ташқи иқтисодий алоқалари. 
Иқтисодий районлар. 

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish