591
кѝпроқ, қайси бири камроқ йѝқотишга берилмасдан, иккала томондан мумкин бѝлган
жиддий йѝқотишни олдини олишга берилиши лозимлиги кѝрсатилган.
А.С.Пигу томонидан таклиф қилинган ечимда альтернатив ҳаражатлар принципидан
фойдаланилмаган ва ҳуқуқий омилга эътибор берилмаган.
Коузнинг ижтимоий ҳаражатлар билан боғлиқ ишларини умумлаштириб уни Дж.
Стиглер деган олим «Коуз теоремаси» деб атади. Коуз теоремасига кѝра, агар барча
томонларнинг мулкий ҳуқуқлари яхши аниқланган бѝлса, трансакцион ҳаражатлар нолга
тенг бѝлса, пировард натижа (ишлаб чиқариш қийматини максималлаштирувчи) мулкчилик
ҳуқуқини тақсимлашдаги ѝзгаришларга боғлиқ эмас (агар даромад самараси эътиборга
олинмаганда). Теоремадаги асосий мазмун Дж. Стиглер фикрига кѝра қуйидагича
«Мукаммалашган рақобат бозорда хусусий ва ижтимоий ҳаражатлар бир-бирига тенг».
Коуз ташқи самара билан боғлиқ йѝқотишларни ҳисобга олиш масъулиятини ѝз ичига
олувчи нарх белгилаш тизими билан ушбу маъсулиятни эътиборга олмайдиган нарх
белгилаш тизимини бир-бири билан таққослаб, қуйидаги фикрга келади, яъни, агар
қатнашувчилар ташқи самара муаммосини ҳаражатларсиз биргаликда келишиб олса
(келишиш билан боғлиқ трансакцион ҳаражатлар нолга тенг бѝлса), у ҳолда рақобатлашган
бозор шароитида ишлаб чиқариш қийматини максималлаштирадиган мумкин бѝлган
максимал натижага эришиш мумкин.
Коуз қуйидаги мисолни келтиради. Бир-бири билан қѝшни буғдой етиштирувчи ва
қорамолларни боқувчи фермерлар жойлашган. Мол боқувчи фермер вақти-вақти билан
молларни қѝшни фермер ерларига қѝйиб юбориб, унинг буғдойларини пайҳон қилиб туради.
Кѝриниб турибдики, бу ерда ташқи самара (экстернал самара) мавжуд. Коуз кѝрсатганки, бу
муаммо давлатнинг аралашувисиз иккала фермернинг келишуви асосида ечилиши мумкин.
Агар мол боқувчи иккинчи фермерга келтирган зарари учун масъулиятини ҳис қилса,
у икки вариантда йул тутиши мумкин: ѐ мол боқувчи етказган зарарини қоплайди, ѐки у
ушбу ерни фермердан ижарага олади. Пировард натижа иккала ҳолда ҳам бир хил бѝлиб,
ишлаб чиқариш қийматини максималлаштиришга олиб келади. Агар етказилган зарар учун
масъулият сезилмаса ташқи аралашув вужудга келади.
Трансакцион ҳаражатлар нол бѝлганда фермерларда ѝзаро келишиш учун иқтисодий
рағбатлантириш мавжуд бѝлади, нима учун деганда, иккала томон ҳам ѝз даромадларининг
ѝсишидан манфаатдор ва ишлаб чиқариш қийматини максималлаштиришга интилади. Лекин,
транакцион ҳаражатлар ҳисобга олинса, юқоридагидай самарали натижага эришмаслиги
мумкин. Бу ерда трансакцион ҳаражатлар, яъни ахборот олишни қимматлиги, суд иши
ҳаражатлари, келишув ҳаражатлари, келишув билан боғлиқ ютуқдан ошиб кетиш мумкин.
Бунга яраша етказилган зарарни ҳисоблашда ҳам қийинчиликлар туғилади (биттаси
етказилган зарарни бошқа томонга қараганда катта баҳолаши мумкин). Ушбу фарқларни
ҳисобга олиб, Коуз теоремасига даромад самараси деган сѝз киритилган. Битта томон
етказилган зарарни иккинчи томонга нисбатан юқори баҳоласа келишиш қийин.
Экспериментал изланишлар натижаси шуни кѝрсатадики, Коуз теоремаси
келишиладиган томонлар чекланган иккита ва учта бѝлгандагина ѝринли. Томонлар сони
ошган сари трансакцион ҳаражатлар ошиб боради ва ушбу ҳаражатларни нолга тенглиги
тѝғрисида фараз ѝз кучини йѝқотади.
Коуз теоремаси амалий иқтисодий ҳаѐтда муҳим роль ѝйнамоқда, ундан атроф-
муҳитни ифлослантиришга қарши давлат сиѐсатини ва стратегиясини ишлаб чиқишда кенг
фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: