4. Даромадларни тақсимланиши
Даромад турлари. Даромадлар иқтисодиѐт назариясига кѝра ишлаб чиқаришда
қатнашган омилларнинг шу ишлаб чиқаришдан олинадиган умумий даромадга қѝшган
ҳиссаси бѝйича тақсимланади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан тушадиган даромадни
бундай тақсимланиши жамият учун керакли бѝлган товарлар ва хизматларни ишлаб
чиқаршни рағбатлантиради. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматлар жамиятдаги
инсонларнинг турмуш даражасини белгилаб берувчи база ҳисобланади ва бу бойликдан
жамиятдаги ҳар бир шахснинг ѝз улушини олиши бозор шароитида тенгчиликка
асосланмайди. Лекин, бундай тақсимланишнинг тенгликка асосланмаганлиги кѝпчиликни
қониқтирмайди. Шунинг учун ҳам давлат даромадларидаги нотекисликни юмшатиш учун
ѝзининг даромад сиѐсатини амалга оширади.
Ишлаб чиқариш омиллари эгасининг даромади омиллар бозорида аниқланади.
Маълумки, корхона эгалари ишлаб чиқариш омилларининг эгаларига (ишчи кучи, капитал,
ерга) ҳар бир омилнинг чекли маҳсулотига кѝра ҳақ тѝлайди. Ишлаб чиқариш ресурслари
ҳаражатларини тѝлагандан кейинги қолган даромад корхона ихтиѐрида қолади ва унга
корхона эгаларининг иқтисодий фойдаси дейилади.
Иқтисодий = Умумий – Ишлаб чиқариш
фойда даромад омиллари ҳаражати
Мукаммаллашган бозор назариясига кѝра, мукаммаллашган бозорда ишлаб чиқариш
омиллари эгалари корхонадан, шу корхонада ишлатилган омиллари учун олган ҳақи, шу
омилларнинг чекли маҳсулотига аниқ тенг бѝлса, у ҳолда иқтисодий фойда нолга тенг
бѝлади (агар масштаб самараси ѝзгармас бѝлса).
Маълумки, корхоналар ѝз капиталига эга, шу сабабли улар ѝз капиталини ишлатгани
учун фойда оладилар.
Шундай қилиб, бозор шароитида қуйидаги даромадлар асосий даромадлар
ҳисобланади: ишчи кучи даромади, капитал даромад (фоизларда), кичик фирмалар даромади,
рента – ер эгалари даромади, соф фойда.
Номинал ва реал даромадлар. Номинал даромад – бу солиқ ва нархларнинг
ѝзгаришига боғлиқ бѝлмаган даромад даражаси. Реал даромад – бу нархларни ва бошқа
тѝловларнинг ѝзгаришини ҳисобга олгандаги даромад. Реал даромадни аниқлашда умумий
даромаддан солиқ ва бошқа тѝловларни айириб, уни нархлар ѝзгаришига (инфляцияга) кѝра
қайта ҳисоблайди.
Иш ҳақи – ишчи кучидан фойдаланганлиги учун тѝланадиган қиймат. Иш ҳақи
ставкаси ҳам иш ҳақининг бир тури бѝлиб, ишчи кучи меҳнатидан фойдаланган бир бирлик
вақт учун тѝланадиган иш ҳақи (бир соатлик, бир кунлик, бир ойлик).
Do'stlaringiz bilan baham: |