O‘zbekiston respublikasi oliy va


Номинал ва реал даромадлар



Download 7,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet284/631
Sana23.02.2022
Hajmi7,22 Mb.
#121665
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   631
Bog'liq
543388c55c7b1

Номинал ва реал даромадлар. Номинал даромад – бу солиқ ва 
нархларнинг ѝзгаришига боғлиқ бѝлмаган даромад даражаси. Реал даромад – бу 
нархларни ва бошқа тѝловларнинг ѝзгаришини ҳисобга олгандаги даромад. 
Реал даромадни аниқлашда умумий даромаддан солиқ ва бошқа тѝловларни 
айириб, уни нархлар ѝзгаришига (инфляцияга) кѝра қайта ҳисоблайди. 
Иш ҳақи – ишчи кучидан фойдаланганлиги учун тѝланадиган қиймат. 
Иш ҳақи ставкаси ҳам иш ҳақининг бир тури бѝлиб, ишчи кучи меҳнатидан 
фойдаланган бир бирлик вақт учун тѝаланадиган иш ҳақи (бир соатлик, бир 
кунлик, бир ойлик). 
Иқтисодий рента – чекланган ресурсдан фойдалангани учун тѝланадиган 
нарх. 
Капиталга даромад – бу фоиз дейилади. Амалда капиталга даромад икки 
хил бѝлади. Агар капитал пул шаклида бѝлса, пул берувчилар ссуда фоизи 
бѝйича даромад олади. Агар капитал буюмлашган шаклда бѝлса, у капиталга 
кѝра умумий даромаддан улуш олади. 
Реал фоиз ставкаси номинал ставкадан (пулда ифодаланган ставкадан) 
инфляция даражасини айрилганига тенг. 
Тадбиркорлик даромади – бу ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали 
фойдаланганлиги учун тадбиркор оладиган даромад. 
Бозор иқтисодиѐтига асосланган давлатларда иқтисодиѐтнинг ноформал 
сектор, яъни яширин иқтисодий секторда (рус тилида теневая экономика) 
яширин даромад мавжуд бѝлади. 
Яширин даромад ҳам икки хил бѝлади. Биринчиси – пора олиш 
(коррупция), гиѐҳванд моддалар сотиш, контрабанда ва бошқа соаҳалардан 
олинадиган яширин даромад. Иккинчиси – патентсиз ва лицензиясиз сотиш 
фаолияти билан шуғулланишдан тушадиган даромад ва солиқ хизматидан 
яширилган даромад. 
Давлат ѝзининг даромад сиѐсатини амалга оширишда аҳолини турмуш 
даражасини ифодаловчи агрегат кѝрсаткичлардан фойдаланади. Ана шундай 
кѝрсаткичлардан бири ялпи ички маҳсулотдир. 
ЯИМ ни аҳоли жон бошига ҳисоблангандаги кѝрсаткич аҳолини турмуш 
даражасини ифодаловчи кѝрсаткич бѝлиб, у ҳар бир аҳоли жон бошига жами 
ишлаб чиқарилган (бир йил давомида) маҳсулотнинг қанча қисми тѝғри 
келишини кѝрсатади. Лекин, бундай тақсимланиш аҳоли даромадининг 
дифференциаллашганлигини (ҳар хил бѝлишини) ифодалайди. 
Аҳолининг таркиби ҳар хил ижтимоий қатламлардан (ишчилар, қишлоқ 
хѝжалигидаги ишловчилар, хизматчилар, тадбиркорлар, ѝқитувчилар, медицина 
хизмати ходимлари ва ҳаказолар) иборта бѝлгани учун ушбу гуруҳлардаги 


424 
инсонларнинг даромадлари ҳам ҳар хил бѝлади. Аҳоли даромадининг 
тақсимланиш динамикаси истеъмол бюджети орқали ѝрганилади. Истеъмол 
буюджети ҳам турли хил бѝлиши мумкин: ѝртача оила бюджети, юқори 
даражада етарли бюджет (бунга энг юқори умумий даромад оладиган 
оилаларни киритиш мумкин), минимал бюджет. Минимал бюджетли оилага, 
оила аъзоларининг (бир йиллик ѐки бир ойлик) умумий даромадлари минимал 
бѝлган оилалар киритилади. 
Аҳолини турмуш даражасини ифодалайдиган кѝрсаткичлардан бир бу 
яшаш минимумини сарфланган ишчи кучини оддий такрор тиклаш учун зарур 
бѝлган даромад деб қараш мумкин. Яшаш минимумини минимал истеъмол 
корзинаси ҳам деб қаралиши мумкин. Яшаш минимум аҳолини қашшоқлик 
чизиғи сифатида ҳам қараш мумкин. Яшаш минимумидан паст даромад 
оладиган аҳолининг қисми қанча кѝп бѝлса, аҳолининг қашшоқлик даражаси 
шунча юқори бѝлади. 
Турмуш даражасини ифодаловчи кѝрсаткичлар истеъмол корзинасига 
кѝра ҳисобланади. Ривожланган давлатларда ѝртача даромад истеъмол 
корзинасига қуйидаги товарлар киритилади: уй-жой, автомобил, уйнинг 
замонавий жиҳозлари, аудио ва ведио техника, саѐҳат қилиш имконияти, 
болаларини кийинтириш, ѝқитиш, илмий асосланган озиқ-овқат, кийим-кичик, 
маълум даражадаги жамғарма. Одатда минимал истеъмол корзинага бошланғич 
эҳтиѐжни қондирадиган товарлар киритилади (кийим-кечак, озиқ-овқат, 
минимал яшаш шароити). 
Жамиятдаги барқарорлик ва аҳолинининг умумий фаровонлиги кѝпинча 
ушбу аҳоли таркибидаги ѝртача синфдаги аҳолининг улуши билан ифодаланди 
деб қаралади. Ўртача синфдаги аҳолининг мамлакатни ҳозирги ҳам сиѐсий, ҳам 
иқтисодий ҳаѐтидаги аҳамияти ниҳоятда каттадир. Бозор талабини 
шакллантиришда, ишлаб чиқаришдаги фаолликни таъминлаш ѝрта синфга 
қарашли аҳолига кѝпроқ боғлиқ. Ривожланган давлатларга ѝрта синфга 
қарашли аҳоли умумий аҳолиннинг 50 фоизидан 70 фоизигачасини ташкил 
қилади. 
Юқорида ҳам таъкидлаб ѝтдикки, бозор иқтисодиѐти ѝз-ѝзидан 
жамятдаги даромадларни текис тақсимлашни таъминламайди, шунинг учун ҳам 
бозор иқтисодиѐтига асосланган жамиятда ҳар доим ѝта қашшоқ, бой ва ѝта бой 
аҳоли гуруҳлари сақланиб қолади. Цивилизациялашган давлатлардаги 
иқтисодий сиѐсат аҳоли даромадларидаги кескин равишда катта бѝлган 
фарқларни қисқартиришга, даромадларни кѝпроқ адолатли қайта тақсимлашга 
қаратилган. 
Ҳар 
бир 
цивилизациялашган 
давлат 
ногиронларни, 
нафақахѝрларни, кѝп болали оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ѝз бѝйнига 
олиши зарур. 
Даромадларни дифференциялашуви (хилма-хил бѝлиши, табақалашуви). 
Шахсий даромадларнинг табақалашувининг асосида иш ҳақининг ҳар хил 
бѝлиши ѐтади. Иш ҳақининг ҳар хил бѝлиши эса қуйидаги омилларга боғлиқ: 
шахслар қобилиятининг ҳар хиллиги, билим даражаси, малакаси, тажрибаси
мулкнинг ва қимматбаҳо қоғозларнинг нотекис тақсимланиши, кѝчмас 
мулкнинг нотекис тақсмланиши, яъни жамғарманинг нотекис тақсимланиши ва 
ҳаказолар. 


425 
Булардан ташқари даромадларнинг нотекис тақсимланишида омад, 
қимматли ахборотга эга бѝлиш, тавакалчилик, шахсий ва оилавий муносабатлар 
ҳам маълум рол ѝйнайди. Ушбу омилларнинг таъсири ҳар хил, баъзи ҳолларда 
улар даромадларни тақсимлашга қаратилган бѝлса, баъзи ҳолларда 
нотекисликни кучайтиради. 
Даромадларнинг нотекис тақсимланиши даражасини, чуқурлигини 
аниқлашда Лоренц эгри чизиғидан фойдаланилади. Лоренц эгри чизиғни чизиш 
учун координата системасини чизамиз. Горизонтал ѝқ бѝйича аҳолининг ѐки 
оилаларнинг фоизлардаги улуши ифоланади. Вертикал ѝқ бѝйича – даромадлар 
фоизи ифодаланади (13.19-расм). 
Одатда аҳолини беш қисмга бѝлади, яъни беш квинтелга. Ҳар бир 
квинтелга (бешдан бир қисмига) аҳолининг 20 фоизи киради. Аҳолининг 
қисмлари координата ѝқига энг кам даромадга эга бѝлган қисмидан бошлаб то 
энг кѝп даромад оладиган қисмигача бѝлган кетма-кетликда жойлаштирилади. 
Агар аҳолининг барча қисмлари оладиган даромад бир хил бѝлса, яъни 
даромад текис тақсимланган бѝлса, у ҳолда 20 фоиз аҳолига 20 фоиз даромад 
тѝғри келади, 40 фоиз аҳолига 40 фоиз даромад тѝғри келади ва ҳоказо. 
Графикдаги OF чизиғи даромадларни абсолют текис (тенг) 
тақсимланганлигини ифодалайди. OEF чизиғи эса абсолю нотекис 
тақсимланганлигини ифодалайди. 
100 F 
80 
Текис тақсимланиш
чизиғи 
60 

40 Лоренц
эгри 
C чизиғи 
20 

A Е 
0 20 40 60 80 100 
Аҳоли фоизи 


426 
16.19-расм. Лоренц эгри чизиғи 
Лоренц эгри чизиғи ОАВСDF даромадларини реал, ҳақиқий тақсимланишини 
ифодалайди. 
Амалда аҳолининг энг кам таъминланган қисмига даромадни 5-6 фоизи 
тѝғрии келса, энг бой аҳоли қисмига 40-45 фоизи тѝғри келади. Шунинг учун 
ҳам Лоренц эгри чизиғи даромадларни абсолют текис ва нотекис 
тақсимланишини ифодаловчи чизиқлар ѝртасида жойлашган. Даромадлар 
тақсимланиши қанча нотекис бѝлса, Лоренц эгри чизиғи шунча Е нуқтага 
томон ботиқ бѝлади. Даромадлар тақсимланиши қанча текис бѝлса, Лоренц 
эгри чизиғи тѝғриланиб OF чизиғига шунча яқинлашади. 
Даромаднинг нотекис тақсимланиши даражасини кѝрсатувчи Джин 
коэффициентини Дж деб белгиласак, у ОАВСDF юзани (13.19-расмда 
штрихланган юза) OЕF учбурчак юзасига нисбати билан аниқланади: 

Download 7,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   280   281   282   283   284   285   286   287   ...   631




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish