Ўзлаштирма нутқда персонажлар фикри муаллиф номидан баён қилинади. Ўзлаштирма нутқ кўчирма нутққа нисбатан иккиламчи унинг қайта ишланган, яъни ўзлаштирилган шаклидан иборат. Унда ўзлаштириб баён қилинаётган фикр тузилиши муайян грамматик, шу жумладан, син- тактик жиҳатдан ўзгаради.3 Умумий жиҳат шундан иборатки, муаллифнинг фикри бош гап вази- фасида келиб, биринчи ўринда туради, сўз тартиби тўғри бўлади. Таркибидаги нутқ феъли талаби- га кўра, тўлдирувчи эргаш гап вазифасини бажаради ва ўзга нутқнинг мазмунини ифода этади.4 Ўзлаштирма гап, одатда, илмий адабиёт, публицистика, газета ва ҳоказода қўлланади.
Ўзлаштирма нутқ кўчирма нутқнинг ўзгартириб, ўзлаштириб баён қилинган шакли, кўрини- ши бўлганидан, унинг кўпчилик хусусияти адабиётларда кўчирма нутқ билан қиёслаб баён қили- нади.
Кўчирма нутқда мустақил бўлган жумла ўзлаштириб баён қилинганда, тўлдирувчи эргаш гапга айланади. Кўчирма нутқдаги жумланинг коммуникатив вазифасига қараб турлича боғловчи ва боғловчи вазифасидаги сўзлар қўлланади. Кўчирма нутқ дарак гап бўлса, ўзлаштирма нутқда что эргаштирувчи боғловчиси, буйруқ гап бўлганда, чтобы боғловчиси ишлатилади. Кўчирма гап ли юкламали сўроқ гапдан иборат бўлса, юклама ўзгармайди. Сўроқ оҳанг (интонация) воситасида
1 Грамматика русского языка. Том II. Синтаксис, часть вторая, под редакцией академика В.В.Виноградова. Москва, «Наука», 1960, с. 403.
2 Гвоздев А.Н. Современный русский литературный язык. Часть II. Синтаксис, Москва, «Просвещение»,
1968, с. 317.
3 Ўша ерда.
4 Ўша ерда. С. 317.
ифода этилганда ҳам мазкур юклама тушиб қолмайди: Часто это с вами бывает? ‒ спросил он (Чехов). ‒ Он (доктор) спросил, часто ли это с ней бывает.
Что ли сўроқ юкламаси таркибидаги эргаштирувчи боғловчи инкор юкламаси не билан ал- машинади:
С дороги сбился, что ли? ‒ спросил Старченко (Чехов).‒Старченко спросил кучера, не сбил- ся ли он с дороги.
Кўчирма нутқда сўроқ олмоши ва сўроқ равиши бўлса, улар ўзгармайди аммо вазифаси ўзга- ради, яъни нисбий олмош ва равишга айланади: 1
Он спросил: ‒ Который час? ‒ Он спросил, который час.
Ундов гаплар ўзлаштирма нутқда яна-да кўп ўзгаришга учрайди. Ўзлаштирма нутқда ҳис- туйғу (эмоционаллик) деярли ифода этилмаганидан ундов гап дарак гап билан алмашинади. Жум- ладан, ундов сўз ва ундов юкламалар тушиб қолади:
И он с жадностью ел и все повторял: Ах, как вкусно! (Чехов). ‒ Он …все повторял, что очень вкусно.
Кўчирма нутқ ўзлаштирма нутққа айлантирилганда, сўзловчининг баён қилинган фикрга му- носабатини билдирувчи сўзлар, шунингдек, айрим кириш сўз ва сўз бирикмалари ҳам тушиб қо- лади. Кўчирма нутқ ўзлаштирма нутққа айлантирилганда, ундалма ҳам тушиб қолади, зарур бўл- ганда эса муаллиф нутқида жўналиш, тушум келишикларидаги воситасиз тўлдирувчи ёки эргаш гапдаги эга билан алмашинади:
О, мама, ‒ сказала Женя, целуя у нее руку, ‒ тебе вредно спать днем (Чехов). ‒ Женя ска- зала матери, что ей вредно спать днем.
Do'stlaringiz bilan baham: |