O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus termiz davlat universiteti boshlang‘ich talim kafedrasi Ro‘yxatga olindi «Tastiqlayman»


-Амалий. Миф ва мифология тарихи хақида тушунча



Download 0,56 Mb.
bet29/38
Sana16.03.2022
Hajmi0,56 Mb.
#496920
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38
Bog'liq
02 09 2020 Т Т Ф Халқ оғзаки ижодинини копия

2-Амалий. Миф ва мифология тарихи хақида тушунча


Режа:

  1. Ўзбек фольклоршунослигида миф ва мифология тарихи хақида тушунча.

  2. Мифология мактабининг юзага келиши.

  3. Шарқ мифология тарихи.

Мавзуга қисқача шарх
Маълумки миф қадимги одамнинг борлиқ ҳақидаги ибтидоий тасаввурлари мажмуи боииб, коинотнинг яратилиши, инсон, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсининг вужудга келиши, самовий жисмларнинг пайдо боииши, табиий ҳодисаларнинг сабаблари ва моҳияти, афсонавий қаҳрамонлар, маъбудлар ва илоҳлар тўғрисидаги эътиқодий қарашларни ўз ичига олган. Ҳали ўзини таби- атдан ажратиб олмаган қадимги одам ўз атрофидаги моддий мавжуд- ликнинг пайдо боииш сабабларини мифологик тасаввурлар воситасида изоҳлашга, тушунтиришга ҳаракат қилган. Миф қадимги одамнинг воқеликка боиган онгсиз ҳиссий муносабати ифодаси боииб, табиат ва жамият ҳаётининг турли қирралари моҳиятини тушунтирувчи энг қадимги тасавурлар силсиласидир. Мифологик тасаwурлар муайян воқе- лик моҳиятини хаёлий уйдирма воситасида изоҳласа-да, миф яратилган ва оммалашган жойида ўз ижодкори ва ижрочилари томонидан ҳақиқа- тда бўлиб оиган воқеалар баёни сифатида қабул қилíнган.
Моддий оламдаги воқеликни идрок этишда образлилик ва поэтик рамзлардан фойдаланиш эса бадиий ижодга хос белги боииб, воқеликка онгли ҳиссий муносабат билдиришга асос- ланади. Дунёдаги моддий мавжудликнинг пайдо боииши, муайян табиий ҳодисаламинг рўй бериш сабаблари, табиат ва инсон муносабати масалалари қадимги одам онгида асотирий тарзда талқин қилинган. Олам ҳақидаги ана шу энг қадимги эътиқодий қарашлар асосида дастлабки мифологик тасаwурлар тизими келиб чиққан. Миф - қадимги одамнинг воқеликка боиган онгсиз ҳиссий муносабати ифодасидир.
Ўтмишда яшаган аждодларимизнинг олам ҳақидаги тасаwурла- рини ўзида жамлаган, унинг дунёқарашини ифодалаган ва авлоддан-авлодга етказишга моижалланган.
Аждодларимизнинг олам, табиат ҳодисалари ва ижтимоий ҳавот ху- сусидаги қадимий фантастик тушунчаларини ўзида акс эттирган миф- лар қуйидаги турларга боиинади. 1) иҳтидо ҳақидаги мифлар (оламнинг яратилиши ва ерда ҳаётнинг пайдо боииши тўғрисидаги мифлар);
2) самовий мифлар (осмон жисмлари ва табиат ҳодисаларининг пайдо боииши ҳақидаги мифлар; 3) антропогеник мифлар (ғайриоддий хис- латга эга боиган афсонавий персонажлар ҳақидаги мифлар, масалан, Ге-ракл, Гилгамеш, Одами Од, Ҳубби ҳақидаги мифлар); 4) культ мифлари(муайян эътиқодий инончлар билан богииқ мифлар, масалан, ҳосилдорлик культи, сув культи, ўсимлик культи, олов культи ҳақидаги миф- лар); 5) тотемистик мифлар (тотем-аждод ҳақидаги қадимги тасав- вурлар асосида келиб чиққан); 6) календарь мифлар (йил, ой, кун ҳí- соби билан богииқ мифлар, масалан, аямажуз, аҳман-даҳман, чилла, тўқсон ҳисоби билан богииқ мифлар); 7) ўлиб-тирилувчи табиат культлари ҳақидаги мифлар (масалан, Сиёвуш ҳақидаги мифологик сюжетлар);
8) анимистик мифлар (жон тўғрисидаги қадимги тасаввурларни ўзида мужассамлаштирган мифлар): 9) манистик мифлар (аждодлар ҳомийлиги ҳақидаги мифлар); 10) дуалистик мифлар (эзгулик ва ёвузлик кучлари ўртасидаги кураш ҳақидаги асотирий қарашларни ўзида акс эттирган миф- лар); 11) эсхатологик мифлар (оламнинг интиҳоси, охир замон тўғрисидаги мифлар).
Ўзбке халқ оғзаки бадиий ижодиётидаги кўплаб эпик сюжет ва анъанавий мотивларнинг генетик илдизлари бевосита мифологик тасаввуриар қатламига бориб тақалади. Мифлар “Авесто”, “Илиада”, “Рамаяна”, “Шоҳнома”, “Калевала”, “Алпомиш”, “Гўрўғли” каби буюк бадиий ёдгорликларнинг яра- тилишида ҳам салмоқли ўрин тутган.
Қадимги мифологик тасаввуриар ва асотирий сюжетлар бадиий тафак- курнинг шаклланиши ҳамда тараққиётида ўзига хос сарчашма вазифасини ўтаганлиги учун ҳам, халқ оғзаки бадиий ижодиёти, ёзма адабиёт ва санъат асарларида мифологик негизга эга боиган кўплаб асотирий персонажлар учрайди.
Миф қадимги одамнинг ишонч-эътиқодлари, ўй-хаёллари, диний қарашлари ва илк ижодий изланишларининг сўз воситасида ифода этилган кўринишларидан биридир. Мифни ибтидоий одам маънавий оламининг муайян эҳтиёжлари, яъни ўз дунёқарашини баён этиш зарурати юзага келтирган.
Мифни “ҳар қандай санъатнинг илк манбаи” сифатида талқин қилиш романтизм даврининг йирик файласуфи Ф. Шеллинг (ХИХ аср) эстетикасининг ҳам асосини ташкил этган. Ўзининг “Санъат фалсафаси” номли асари- да мифологияни “эстетик феномен” сифатида таҳлил қилган Ф.Шеллинг таълимотича, миф табиат ҳодисаларини хаёлий уйдирма, фантазия ва рамзлар воситасида “англаш” маҳсулидир.
Мифологик мактабнинг юзага келиши.
Фольклоршуносликнинг ўзига хос илмий ё"налишига айланишида Вилгелм Гримм ва Яков Гриммларнинг хизматлари катта бўлди. Уларнинг фольклористиктадқиқот- ларида халқ оғзаки бадиий ижодиётининг қадимий асослари, айниқса, мифология масалалари муҳим ўрин тутган. 1835-йилда Й.Гриммнинг “Немис мифологияси” номли асари босилиб чиқди. “Эдда” ва “Ни- белунги” эпослари таҳлилига бағишланган бу китобда муаллиф ўрта аср солномалари ҳамда авлиёламинг маноқиблари, кўҳна тасав- вур ва эътиқодларнинг фольклор асарларида, халқ урф-одатлари ва ма- росимлари, расм-русум ва одатларида сақланиб қолган қолдиқ ҳолдаги кўринишларини қиёсий таҳлил қилиш орқали қадимги герман мифлари- нинг илдизларини аниқлашга ҳаракат қилган. Й.Гримм мифологик тасаввурларнинг мақол, матал, қўшиқ, топишмоқ, афсона каби жан- рларда сақланиб қолган излари қадимги германламинг тасаwурлари ва эътиқодий қарашлари тизими қандай бўлганлигини аниқлашда ўзига хос калит ролини ўтайди деб ҳисоблаган. У ёки бу мифологик тасав- вурнинг қадимийлик даражасини ошириб кўрсатишга уриниш, афсона, эртак, топишмоқ таркибидаги мифологизмлами “қадимги тасаwурлар қолдиғи” сифатида талқин қилишда фольклор жанрларининг шаклланиш жараёнига хос тарихийлик принципини ҳисобга олмаслик ҳамда қиёсла- наётган ҳодисаламинг зоҳирий мутаносиблигига берилиб кетиш каби камчиликларидан қатъий назар, Й.Гриммнинг бу асари фольклоршунос- ликда катта шуҳрат қозонди.
Мифшуносликдаги “лингвистиктаҳлил методи”ни чуқур ўзлаштирган А.Кун (1812-1881) ўзининг “Олов ва илоҳий шарбатнинг келтирилиши” (1859) асарида “этимологик йўналиш”нинг асосий назарий қарашлари ва методини ёритиб берди. Прометей ҳақидаги юнон мифини таҳлил қил- ган тадқиқотчи мазкур асотир қаҳрамони номининг келиб чиқишини қадимги санскрит тилидаги “праматҳяс” - “пармаловчи” маъносини билдирувчи сўзга богиайди. Бу лингвофольклористик хулоса қанчалик баҳсли боиишидан қатъий назар, мифонимларни тадқиқ этиш борасидаги дадил қадам ҳисобланади. А.Кун ўзининг “Мифламинг шаклланиш босқичлари” номли асарида (1873) мифларни палеолингвистик аспектда ўрганишга доир изланиш- ларини давом эттирди. У “кўпгина мифлар момақалдироқ, чақмоқ, ёмғир, шамол, булут каби табиат ҳодисаларининг илоҳийлаштирилиши натиж асида юзага келган” деган қарашни илгари суриш орқали “ми- фологик мактаб” нинг “метеорологик назария” номли янги илмий концепциясини яратди.
Миф, афсона, эртакларни системали тўплаш ва таҳлил қилиш ишлари бевосита “мифологик мактаб”нинг шаклланиши билан богииқ ҳолда бошланди. Бу илмий мактаб вакиллари мифларни миллий қадриятлар тизими ва анъанавий маданиятнинг ибтидоси сифатида талқин қилдилар.
Хусусан, мифологиянинг ўзбек халқ достонлари сюжет қурилиши ва образлар силсиласида тутган ўрни Ғ.Акрамов томонидан чуқур тадқиқ этилди. Унинг “Ўзбке халқ достонларида мифология” (1980) мавзуидаги йирик тадқиқоти миф ва эпос муносабати масаласини “Гўрўғли” туркумига мансуб дос- тонлардаги мифологик образлар таҳлили мисолида ўрганишнинг ажойиб намунаси ҳисобланади. Эртак ва достонларда мифологиянинг сақланиб қолиши достонламинг қадимийлиги ҳамда халқ тасаwурида мифологик тушунчаларнинг яшовчанлиги билан белгиланишини илмий-назарий жиҳатдан асослаб берган тадқиқотчи тотемистик, анимистик ва манистик (аждодлар ҳомийлиги тўғрисидаги) мифологиянинг ўзбек фольклори- даги талқинларини кенг кўламда ўрганди. Ғ.Акрамовнинг “Анима- тик мифология” (1977), “Манистик мифология” (1979), “Гўрўғли” туркумида мифологик образлар” (1978), “Мифологиянинг айрим эпик жанрлар билан ўзаро муносабати” (1981), “Миф ва ёзма адабиёт муносабатига доир” (1996) каби асарларидаги таҳлилий мулоҳазалар ва хулосалар ўзбек халқ эпоси ўзининг кўп асрлик бадиий-эстетик тараққиёти давомида мифологиядан озиқлангани ҳолда, унинг инкори сифатида юзага келганлигини исботлаб берганлиги билан фольклоршунослик тарихида муҳим аҳамият касб этади.
Т.Бенфей “мифологик мактаб” вакилларининг фольклор асарлари ғоят қадимий асосларга эгалиги ҳақидаги илмий қарашларини маъқуллагани ҳолда, “халқ оғзаки бадиий ижодиётининг тараққиёти ўзаро маданий ва адабий таъсир жараёни билан чамбарчас боғлиқдир”, деган хулосага келди.
Ўзбке фольклоршуноси Ғ.Жалолов ўзининг “Ўзбке халқ эртаклари поэтикаси” (1976), “Ўзбке фольклорида жанрлараро алоқалар” (1979), “Ўзбке халқ эртак эпоси” (1980) каби китобларида Шарқ халқлари адабиёти ва фольклорининг ўзбек фольклори эпик сюжетлари иараққиётига кучлх таъсир кўрсатганИигини эътироф этади.
“Сайёр сюжетлар” ёки “кўчиб юрувчи сюжетлар”нинг ўзбек хаиқ эртаклари сюжет силсиласини бойитувчи манбалардан бири боиганлигини тўғри эътироф этган Ғ.Жалолов қадимги ҳинд адабиёти намуналарининг 0 !рта Осиё халқлари, жумладан, ўзбеклар орасида тарқалиши интерпретация ёии билан амалга ошган, деб ҳисоблай- ди: “эртаклар қандай боиса, шундайлигича қабул қилинмайди, балки уларнинг баъзи мотивлари қабул қилиниб, жуда катта ўзгаришлар (îнтер- претация)га учради.
“Ритуал-мифологик мактаб”нинг илмий қарашларича, қадимги
одамлар томонидан амалга оширилган турли хил маросимлар мифология вафольклордаўз изини қолдирган. Дарҳақиқат, ўзбекларнингжониворлар билан богииқ тасаввурлари тизимида аждодларимизнинг қадимий ритуаллари ва маросимларининг талқинларини кўриш мумкин.
Хуллас, фольклоршуносликдаги “ритуал-мифологик мактаб” назария- си халқ оғзаки бадиий ижодиёти асарларининг генезиси ва тадрижий риво- жини қадимги маросим ва мифларга богиаб ўрганишда муҳим илмий аҳамият касб этди.



Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish