ФОЛЬКЛОРНИНГ ТУР ВА ЖАНРЛАРГА БЎЛИНИШИ. Халқ оғзаки ижоди намуналари ҳам барча санъат асарлари каби ту- зилиши, ижро ўрни, кўриниши, бажарадиган вазифаси, мусиқага богииқлик даражаси, ғоявий - бадиий хусусиятларига кўра, муайян тур, гуруҳ ва жанрларга боииб қаралади. Бу хил тур, гуруҳ ва жанрларга ажратиш, таснифлаш нафақат ижрочилар, балки тингловчилар, ҳодисани тадқиқ этувчилар учун аҳамиятли боииб, фольклор намуналарининг табиати, шаклланиши, тадрижий тараққиёти, у ёки бу тур ва жанрларнинг пайдо боииши, муккаммал шаклга келиши, ўзгаришларга учраши, ўрин алмашиниши ва инқирозга юз тутиши каби жараёнларни кузатиш, ўрганиш имконини беради. Фольклор асарлари ўз таркибига кўра уч турдан иборат кўринишда намоён боиади. Уларни умимий шаклда эпик, лирик, драматик турларга ажратиб тасниф этиш қабул қилинган. Ўз навбатида бу турлар ички жанрлардан ташкил топган. Эпик тур нарау-наларида воқелик кенг кўламли, объектив сюжетли-ҳикоявий шакл- ларда тасвирланса, лирик турда субъектив ҳолда инсоннинг воқеликдан оиган таассуротлари, ички ҳис-ҳаёжонлари акс этади. Драмада эса пер- сонажламинг нутқи ва ҳаракатлари орқали воқелик тасвирлари берилади. Эпик тур - достон, эртак афсона, ривоят, нақл, латифа ва бошқа жанрлардан, лирик тур - маросим лирикаси, меҳнат қўшиқлари, тарихий қўшиқлар, лирик қўшиқлар, алиа, болалар қўшиқлари, драматик тур эса оғзаки драма, қўғирчоқ ўйин, аския каби намуналарни ўзида қамрайди.
Ўзбек фольклори жанрлари ижро усуллари, яъни якка ижро, жамоавий ижро, созли ва созсиз ижрога кўра ҳам фарқланади. Эртак, афсона ва ри- воят айтилса, достон ҳам куйлаш, ҳам ижро этишга моижалланган. Лапар куйлаб ва рақсга тушиб ижро этилса, оғзаки драма намуналари сўз (баъзан куйлаб, куй жўрлигида) ва ҳаракат омухталигида кўрсатишга, намойиш қилишга моижалланган. Оианлар тарафма- тараф куйланган. Латифа ва лофлар якка ижро этилган.
Ўзбек фольклорининг сўз санъатига асосланган жанрлар тизими. Достон, эртак, қисса, ривоят, нақи, афсона, миф, лоф, латифа, маросим фолк- лори, болаиар фольклори, оғзаки драма, мақол ва ҳикматли сўзлар, афсун, авраш, олқиш ва қарғишлардан иборатдир.
Анъанавий халқ ижодиётининг ўзига хос хусусиятларини чуқур биладиган, мустақиллик даври ўзбек фольклорининг тараққиёт қонуни- ятларини теран англайдиган халқнинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқиш доирасини яхши тушунадиган, ҳаваскорлик ижодиётини ташкил қилиш, бошқаришнинг назарий ҳамда амалий жиҳатларини то иа ўзлаштирган малакали мутахассислами тайёрлаш бугунги куннинг долзарб ма- салаларидан биридир. Шу сабабли ҳам мазкур соҳанинг илмий салоҳиятини такомиллаштиришда“Фольклоршуносликка кириш” фанини ўқитиш муҳирн аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |