Оғзаки ижод ва фoльклор хақида умумий тушунча.
Халқ оғзаки ижоди энг қадимий ҳаётбахш миллий қадриятларидан бири ҳалқ оғзаки ижоди санъатидир. Бу санъат бадиий анъаналари тизими сифатида халқимизнинг илғор умуминсоний ғояларини такомиллаштириб, кела- жакка умид, эзгулик, меҳр-саҳоват, инсонийлик, ватанпарварлик билан боғлиқ миллий ва маънавий қадриятлами шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Халқ оғзаки ижоди фанини ўрганиш, оғзаки ижоди меросини чуқурроқ татбиқ этиш, бугунги замондошларимиз маънавий эҳтиёжини қондиришда катта муҳим манба вазифасини ўтайди. Бу фан миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшади, яъни оғзаки ижоднинг анъанавий тур ҳамда жанрларини амалий ва назарий жиҳатдан босқичма-босқич ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Халқ оғзаки ижодининг барча жабхаларини ўз ичига қамраган фольклор атамаси ўзбек адабиётига кириб келиши мухум ахамият касб эти.
Фольклор атамасим 1846-йилда инглиз олими Уильям Томс таклиф қил- ган боииб, у “халқ донолиги” деган тушунчани ифодалайди. Аслини олганда, фольклор деганда, халқ томонидан яратилган ҳамма санъат намуналари - меъморлик, наққошлик, ганчкорлик, зардўзлик, му- сиқа, рақс. оғзаки адабиёт намуналари тушунилади. Ҳар бир санъат соҳасида иш олиб бораётган мутахассис ўзи танлаган туми “фолк- лор” деб атайди. Масалан, мусиқачи халқ куйларини, хореограф халқ рақсларини, архитектор халқ меъморчилигини, фольклоршунос олим халқ достонлари, эртакларини фольклор асари деб ҳисоблайди.2
Дастлабки вақтларда “эл адабиёти”, “халқ адабиёти”, “оғзаки адаби- ёт”, “халқ оғзаки ижоди” деб юритилиб келинган ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди илк бор Ҳ.Зарифов (1934-35 йиллар) томонидан қоиланилган “фольклор”, “Ўзбке фольклори” сифатида кенг оммалашди.
Ўзбке халқ оғзаки поэтик ижоди кўплаб жанрлардан таркиб топган оғзаки сўз санъати намуналари боииб, халқ ҳаёти, тарихи, орзу-инти- лишлари, дунёқарашларини бадиий тарзда ўзида акс эттиради, ижро эти- лади ва ижро жараёнида оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодларга ўтиб келади.
Фольклорнинг ўзига хос хусусиятлари Фольклор - синкритик хусусиятга эга боииб, барча санъат турлари- га хос элементларни ўзида мужассамлаштирган, унда сўз, куй ва маиум турларида рақс уйғунликда ижро этилади.
Фольклорда халқ ҳаёти, тарихи, тақдири бадиий акс этади. Фольклор асарлари мағзида халқнинг дунёқарашлари, ибтидоий мифологик ту- шинчалардан мукаммал диний эътиқодига боиган тушинчалар тадрижий равишда бўй кўрсатади.
Фольклор асарлари сўз санъати сифатида, ўзига яқин ёзма адабиёт намуналари ва санъатнинг бошқа турларидан бир қатор хусусиятларига кўра алоҳида ажралиб туради. Фольклорга хос бу хусусиятлар аввало унинг жамоавий (коллектив) ижод эканлигида, шу сабабли ҳам фолклор намуналарининг муаллифи халқ оммаси ҳисобланади, уларнинг аниқ ижодкори номаиум - анонимлик уларга хос ва халқ орасида авлоддан- авлодга оғзаки тарзда ўтиб тарқалади, оғзаки ижод этилиб, ижро қили- нади, ижро ва ижодда анъаналарга риоя этилиб, ижро жараёнида вариант- ларгз ва даврлар ўтиб версияларгии эга боиади. Ушбу асосга кўра, фольклоргахос хусусиятлар сифатидажамоавийлик, анонимлик, оғзакилик, анъанавийлик, вариантлилик ва версиявийлик кўрсатилади.
Жамоавийлик - ўзбек халқ ог"заки поэтик ижоди халқ томонидан яратилади. Аммо жамоавийлик шахсий ижодкорлик имкониятини инкор қилмайди, аксинча, уни зарурий дастлабки шарт сифатида қамраб олади. Табиатда томчилардан жилғалар, жилғалардан дарёлар пайдо боиишини кўрамиз, бироқ дарёдан бир ҳовуч ёки бир ариқ сувни ажратиб, бу фалон жилғанинг суви дейиш мумкин боимаганидек, анъанавий халқ қўшиғи, достони ёки эртагидан бир банд ёки қисмни ажратиб, бирор индивидуал ижодкорга нисбат бериш қийин. Аммо бу ижодкор, албатта, боиган. Халқ ижоди намуналари ана шундай коллектив ижод маҳсули боиганлиги учун асарларнинг бош қаҳрамони ёки «мен»и ҳам ўз характери жиҳатидан ёзма ва оғзаки адабиётда сезиларли фарқланади. Фолкломинг қаҳрамони типик ҳолатга келган умумий “мен” га, том маънода халқ оммасига тенгдир.
Халқ турмушининг, ижтимоий-сиёсий муносабатламинг такомил-лаша бориши, инсон тафаккурининг мифологик тафаккурдан мифопоэтик ва бадиий-эстетик тафаккурга ўтиш жараёнида алоҳида ижрочилар - қўшиқчилар, эртакчилар, бахшилар, қизиқчилар ва бошқа ижодкор- лар, ижро мактаблари, устоз ва шогирдлик муносабатлари пайдо боиди. Халқ орасида ўз иқтидори ижро санъати билан ажралиб турувчи: Тилла кам- пир, Султон кампир, Жалмон бахши, Бўрон шоир, Жуманбулбул, Жас- соқ шоир, Хонимжон хальфа, Биби шоира, Суяв бахши, Амин шоир, Ёидошбулбул, Султонмурод, Қурбонбек, Хидир шоир, Ёидош шоир, Суяр шоир, Шема юзбоши, Мулла Холназар, Ҳайбат соқи, Қундуз соқи, Эргаш Жуманбулбул ўгии, Фозил Ёидош ўғли, Поикан Жонмурод ўг ии, Ислом Назар ўғли, Нурмон Абдивой ўғли, Саидмурод Паноҳ ўгии, Абдулла шоир, Умир шоир, Холёр
Абдукарим ўгии, Бола бахши, Раҳматулла Юсуф ўгии, Қодир Ра- ҳим ўғлл ва бошқа намояндалар етишиб чиқди. Бу хил ижод- корламинг таланти, иқтидори, меҳнатлари туфайли коллектив даҳоси билан яратилган асарлар авлоддан-авлодга ўтди, сайқалланди, юксак бадиий даражага етди, фольклорнинг мумтоз намуналари бизга мерос боиди.
Аноммлик - фольклор асарлари муаллифининг ноаниқлиги - анонимлиги (грек. Анонйрнис - номаълум) билан ажралиб туради. Фольклорда бирор бир муаллиф йўқ. Халқ достоними, эртакми ёки маросим қўшиғими улами ибтидода ким ва қачон яратгани аниқ эмас. Ҳар бир асар ав- лоддан-авлодга ўтар экан, вақт ва замон талабларига кўра маълум ўзгаришларга учраши мумкин, лекин унинг асоси, анъаналари ўзгаришсиз келаверади. Фольклорда бирор бир асарни кимдир дастлаб яратган боииши мумкин, лекин бу асар сюжети, тасвир воситалари, оҳанг ёилари халқ оғзаки ижоди анъаналарига таянилиб ижод этилса, у фольклор асари боииб қолади. Вақтлар ўтиши давомида халқ ижрочи- лари томонидан янада ишлов берилиб, чинаккам фольклор намунасига айланади.
Оғзакилик - халқ ижодиётининг яшаш ва яратилиш тарзи. Фолк- лор халқнинг хотира манбаидан, хотиранинг оғзаки авлоддан-авлод- га, оғиздан~огизга кўчишидан пайдо боиади. Бу ўринда умум фольклорий билим ва фольклор анъаналари асос вазифасини ўтайди. Хотира манбаи ва фольклорий билим бир ёки бир неча шахсларгагина тегишли боимай, бутун бир халқнинг билим ва анъаналаридан иборат боиади. Бу билим ва анъаналар устоздан шогирдга, авлоддан-авлодга, уруғдан- уруғга ўтиб, янги давр руҳида, янги ижрочилар ва ижодкорлар са- лоҳиятидан-сайқал топиб яшайди. Бу хил сайқалланиш у ёки бу фольклор асарининг шакли ва мазмунига қандайдир ўзгариш киритиши
- ниманингдир қўшилиши ёки тушириб қолдирилишида бўй кўрсатади. Айтайлик, бирор бир тарихий фактнинг унтилиши сабабли, асардан тушиб қолиши мумкин. Ёки достондаги қўшиқ қисмининг унитилиши унинг эртак шаклида яшашини таъмин этса, аксинча, бирор бир талантли ижодкор ижроси сабабли, эртак сюжети асосида янги достон пайдо боииб, анъана кўринишини олиши мумкин. Бу ҳолатлар оғзакиликнинг жонли ҳаракатдаги жараёни сифатида фольклорнинг яшаш тарзига хос белгилари ҳисобланади. Зотан фольклор оғиздан-оғизга ўтиб яшаса, адабиёт ёзув воситасида яшайди. Фольклор асари оғзаки ижро этилиб куйланса, адабиёт эса фақат ўқилади.
А нъанавийлик - фольклорнинг ўзига хос яшаш тарзини, услубини, ифода воситаларини таъмин этувчи етакчи белгиларидан ҳисобланади. Фольклор том маънода анъанал ар санъатидир. Анаъанавийлик халқ ижодида у ёки бу асар матнининг, ижро усулларининг оғиздан-оғизга ўтиш жа- раёнида нисбатан барқарорлигинигина англатиб қолмайди, балки ўша асарнинг авлоддан-авлодга ўтиш жараёнида дастлабки ижрога хос ху- сусиятларини нисбатан ўзгармаган ҳолда сақлаб қолганини ҳам анг- латади. Анъанавийлик - жамоавий ижод маҳсули ва яшаш тарзи, шу билан бирга, фольклорнинг фольклор асарини жамоавий ҳолда сақлаб қолиш- нингҳам ўзига хос шакли, омили ҳисобланади. Оғзакилик фольклорнинг ижро усули ва яшаш тарзи боииб, ўз навбатида, хотирада ижрочидан улкан хотирани, ёддан айтишни, эсламоқни, вазиятга мос тайёр шакл ва ифода воситаларини бадиҳа қилишни тақозо этади. Бу ўринда фольклордаги анъанавийлик энг қулай ва ишончли қуwат захираси ҳисобла- нади. Ўзбек бахши-шоирлари орасидакўплаб анъанавий достонлами, қанчадан-қанча термаларни билган, куйлаган, яна ўзи тўқувчи
- бадиҳагўйларнинг борлиги - шу анъанавий эҳтиёжнинг ҳосиласидир. Анъанавийлик халқ мусиқаси, рақси ва амалий санъатининг ҳам ўзига хос белгиси саналади.
Анъанавийлик ўзининг ижтимоий-тарихий манбаларига эга. Фольклор- нинг илк намуналари ибтидоий жамиятда яратилган, уларда ўша давр- га хос дунёқарашлар, урф-одатлар излари аниқ сезилади. Бу ҳои фольклор асарлари шакли, сюжети, образлари ва мотивларининг муайян барқа- рорлик касб этишининг маҳсули ҳисобланади. Масалан: бадик, кинна, бурай-бурай жанрлари, шунингдек, “Суст хотин”, “Чой момо”, “Бар- от келди” маросимлари айтимларида бу ҳолатни кузатишимиз мумкин.
Вариантлилик ва версиявийлик - фольклор намуналарининг ҳар бир ижро- си ўзига хос вариант ҳисобланади. Фольклор асари ижро жараёни давом- ида қайтадан яратилади, янги яшаш ҳолатига киради ва бу ҳолат ўзига хос вариантни пайдо этади. Яъни фольклор ижро жараёнида хил- ма-хил вариантларда яшайди. Вариантлилик фольклорнинг яшаш тарзи. Вариантлилик фольклор табиати, унинг яратилиши ва жонли оғзаки ижодда яшаш қонуниятларидан келиб чиққан хусусият боииб, у фольклор асарларининг сюжети, образлилиги, поэтикаси, жанр хусусиятларини то иа қамрайди. Вариант —м аиум бир асаминг жонли оғзаки эпик анъана заминида вужудга келган, бир-бирини инкор этмасдан ёнма-ён я- шай оладиган ва ўзаро фарқланувчи турли-туман нусхаларидир. Вари- антда асар сюжети, мотивлар тартиби, қаҳрамонлар ҳаракатида умумий- лик боииб, фақат уларни талқин этишда, тасвирлашда, ифода шаклларида маиум бир фарқлар бўлиши мумкин. Ижодкор. вазиятга кўра, у ёки бу мотив тасвирини чўзиши ёки қисқа шаклда куйлаши ёки тушириб қолдириши мумкин.
Вариант фольклор асарларининг оммавийлигини аниқлашда, тарқалиш чегараларини белгилашда, фольклорда кечаётган ўзгаришларнинг сабабларини оВрганишда ва ижро жараёни билан богииқ қонуниятларни тадқиқ этишда бой материаллар бериши билан ҳам аҳамиятлидир.
Вариантлиликнинг муҳим бир хусусияти-маиум бир версия ичида мавжуд боиишидир. Версиямоҳиятан бирмунчакенг ҳодиса боииб, бирор бир асарнинг турли талқинларда, композицион қурилишда, баъзан қаҳрамонларнинг ўзгача номланишида келувчи ягона сюжет ва жанр доирасидаги намуналарини ўз ичига олади. Версиялар маиум бир уруғ ва қабилаламинг турли жойларга тарқалиб, турли ижтимоий-сиёсий тараққиёт ёиини босиб ўтиши, у ёки бу асарнинг ўзаро ёнма- ён, қўшни яшаётган турли халқлар орасига ёйилиши сабабли пай- до боиади. Масалан, “Алпомиш” ва “Гўрўг ии ” достонларининг қариндош ва қўшни халқлар орасида мавжуд версияларини келтириб ўтиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |