Ўзбек фольклорининг сўз санъатига асосланган жанрлар тизими. Достон, эртак, қисса, ривоят, нақи, афсона, миф, лоф, латифа, маросим фолк- лори, болаиар фольклори, оғзаки драма, мақол ва ҳикматли сўзлар, афсун, авраш, олқиш ва қарғишлардан иборатдир. Бу улуғвор бадиий мерос аждодларимиз поэтик тафаккурининг маҳсули ўлароқ шаклланган. Ҳар бир жанрга оид фольклор материаллари ўзига хос поэтик тизими, ижро усули, ҳаётий-маиший вазифаси, мусиқага муносабати, воқеликни бадиий акс эттириш тарзи ва бошқа жиҳатларига кўра бир-биридан фарқланиб туради. Халқимиз орасида фольклоршуносликнинг юқори малака ва салоҳиятига эга боиган ижодий мактаблари шаклланган боииб, уларнинг меросини ўрганишда “Фольклоршуносликка кириш” фанининг нинг ўз ўми бор. Халқ ижодиётида мужассамлашган юксак маънавий баркамоллик анъаналари бугунги кунда ёш авлодни тарбиялаб, вояга етказишнинг миллий негизи ҳисобланади. Шу боис, ўзбек халқ ижодининг бей ва серқирра анъаналарини қайта тиклаб, кенг ривожлантириш, ёшламинг бугунги кундаги ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришда етарли да- ражада имкониятлар яратиш учун фольклор ва этнография бўйича мутахассисларини тайёрлаш амалий аҳамиятга эгадир. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Таиим тўғрисидаги” Қонун ҳам мамлакатимиз маънавий ҳаёти учун ғоят зарур боиган шун- дай малакали, интеллектуал салоҳияти юқори, маънавий олами теран мутахассислами тайёрлаш лозимлигини тақозо этади. Фольклор ва эт- нография йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашнинг миллий негизи - халқимизнинг маънавий қадриятларини янада такомиллашти- риш, омманинг ижодий иқтидорини ўстириш, ёш авлод онгига муста- қиллик мафкураси ғояларини, миллий қадриятлами сингдиришдан ибо- рат. Чунки бундай мутахассислар аждодларимиз ижодий салоҳиятининг энг яхши анъаналарини келгусида ҳам давом эттиришни таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшмоғи керак.
Халқимизнинг дунёқараши, ижтимоий-сиёсий, маънавий-эстетик ва фалсафий қарашларини ўзига хос тарзда бадиий талқин қилувчи халқ оғзаки ижоди фольклоршуносликнинг нодир манбаларидан ҳисобланади. Фольклор асарлари она диёримизда юксак маданиятни бунёд этган улуғ аждодларимизнинг турмуш тарзи, орзу-интилишлари, урф-одат ва маросимлари, анъаналари-ю ўзбекона самимиятини мукаммал акс эттирганлиги учун ҳам қадрлидир.
Анъанавий халқ ижодиётининг ўзига хос хусусиятларини чуқур биладиган, мустақиллик даври ўзбек фольклорининг тараққиёт қонуни- ятларини теран англайдиган халқнинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқиш доирасини яхши тушунадиган, ҳаваскорлик ижодиётини ташкил қилиш, бошқаришнинг назарий ҳамда амалий жиҳатларини то иа ўзлаштирган малакали мутахассислами тайёрлаш бугунги куннинг долзарб ма- салаларидан биридир. Шу сабабли ҳам мазкур соҳанинг илмий салоҳиятини такомиллаштиришда“Фольклоршуносликка кириш” фанини ўқитиш муҳирн аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |