O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus termiz davlat universiteti boshlang‘ich talim kafedrasi Ro‘yxatga olindi «Tastiqlayman»


МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИ ЎЗБЕК ОЛЬКЛОРШУНОСЛИГИ



Download 0,56 Mb.
bet11/38
Sana16.03.2022
Hajmi0,56 Mb.
#496920
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38
Bog'liq
02 09 2020 Т Т Ф Халқ оғзаки ижодинини копия

МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИ ЎЗБЕК ОЛЬКЛОРШУНОСЛИГИ.
Маънавият кеча ёки бугун пайдо боииб қолган тушунча эмас, у асрлардан буён халқимиз билан бирга вашаб, бирга тараққий этиб келаётган буюк бир қадриятдир. Инсон дунёга келган куни- дан бошлаб, то ҳаётининг энг сўнгги лаҳзасигача ўзи мансуб халқнинг қадриятлари, анъаналари ичида улғаяди, камол топади. Ҳат- то ўзини фольклорга бегона деб билган, бу атама таърифидан мутлақо йироқ боиган киши шу анъаналар ичида улғайган, унинг онги, шурри шу қадим анъаналари таъсирида шаклланган боиади.
Ҳар бир соҳанинг ўз тарихи боигани каби, фольклоршунослик бора- сидаги изианишларнинг ҳам ўз илдизлари мавжуд. Бу изланишлар илдизи олис ўтмишга бориб тақалади. Маҳмуд Кошг£арий замонидан то бугунги кунгача халқ оғзаки ижоди ҳақида нимаики айтилган, ёзил- ган бўлса, буларнинг бари ўзбек халқ оғзаки ижодини ўрганишга ўзининг муносиб улушини қушган.
Мамлакатимиз мустақилликка эришиш остонасида биринчи Прези- дентимиз томонидан кўплаб ҳаётбаш фармонлар билан бир қаторда, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ва Наврўз байрамини қайта тикланиши халқимизнинг маънавий ҳаётида катта из қолдир- ди. Шубҳасиз. айтиш мумкинки, бугун мамлакатимиз иқтисодий, маданий соҳада нимаики ютуқларга, юксалишларга эришган бўлса, ана шу саъй-ҳаракатларнинг алоҳида ўрни бор. Зеро, тил миллат тафак- курини шакллантирувчи бир мезондир. Тил ва тафаккур бир-бирига богииқ жараён. Миллатнинг тил равнақи, шубҳасиз, унинг бадиий асар- ларида намоён боиади. Халқ оғзаки ижоди ана шундай тафаккуми шакллантирувчи асосий мезонлардан бири ҳисобланади.
Фольклор—турли даврларда íурлича ўрганилган, турлича ёндошув- лар боиган, бироқ мустақилликдан кейин у том маънода янгича мазмун ва моҳият кашф этди.
«Алпомиш» достонининг раинг йíллиги халқаро миқёсда кенг ни- шонланди, «Ўзбекистон халқ бахшиси» деган унвон жорий этилди. Бу эса миллий маънавиятимизнинг асосларидан бири боиган халқ ижоди- нинг юксалишига хизмат қилди.
«Алпомиш» достони миллатимизнинг ўзлигини намоён этадиган, авлодлардан-авлодларга ўтиб келаёíган қаҳрамонлик қўшиғидир,
— деб ёзади Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ўзининг
«Юксак м аънавият - енгилмас куч» китобида. —Агарки халқимизнинг қадимий ва шонли тарихи туганмас достон боЪИса, «Аи- пóмиш» ана шу досíоннинг шоҳ байти, десак, тўғри бўлади».1
Бу нафақат «Алпомиш» достонига, балки бутун фольклор асари- га, миллий маъанавиятимизга берилган юксак баҳодир. Шунинг учун ҳам мустақилликка эришганимиздан кейин фольклор миллий маъанавиятимизни шакллантирувчи асосий омиллардан бири сифатида ўрганиб келинмоқда.
Мустақиллик давридан олдин фольклор асарíан оиганилмаганми, нашр этилмаганми, деган ҳақли савол тугилиши табиий. ўзрганилган, тадқиқ ва нашр ҳам этилган. Бироқ бу нашрлар мукаммал нашр- лар эмасди. Уларда кўплаб қисқартиришлар, бузиб талқин қилинишларга й о и қўйилганди. Биргина мисол: “Рустамхон” достонининг фолк- лор архивида сақланётган қоиёзмасида Султонхоннинг фарзандии боииши олдидан туш кўргани шундай тасвирланади: “Султонхон” ул кеча ётиб туш кўрди. У тушида шундай аён боиди. Бу худой берган фарзандинг, Қурудум мамлакатига сафар қилсанг, о и и тўрт жил деганда бориб келсанг шу боланг туради, боимаса нобуд боиади” (Ҳоди Зарифов номидаги фольклор архиви. Қоиёзма, инв.№ 112 , 6-7-б). Бу туш мотиви Султонхоннинг Қурудум маиакатига сафарга чиқи- шининг сабабини ҳамда тугилаётган фарзанд Рустамнинг оддий фарзанд эмас, балки илоҳиёт билан богииқлигини кўрсатувчи муҳим бир жиҳатдир. Айтиш мумкинки. достон анашу туш мотиви билан бош- ланади ва достон сўнгидаги воқеалар шу туш билан богииқ ҳолда кечади.Бироқ “Рустамхон” достонининг 1965 ва 1985-йил нашр- ларида бу мотив тушириб қолдирилган. Оқибатда Султонхоннинг сафарга чиқиши ҳам ноаён боииб қолади.
Ёхуд қулёзмада: Кўролмайсан, билдим ёлғиз қўзингди, Келгин сарсон опа, энди биргажилайик — дея Химчаойим Хуройимга мурожаат қилади. Бу мурожаатда “Сарсон- саргардон боиган опа, келгин, биргайигиайлик” - дейилаяпти. Нашр- да эса охирги мисра: “Келгин, чопсон, опа, энди бирга йигиайлик” - тарзида берилганки, оқибатда чопсон со!зининг мисрадаги маъноси ноаниқ боииб қолган. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Фолкломи тадқиқ этиш борасида мафкуравий тазйиқ ва чегараланиш- лар таъсири яққол сезилиб туради. Шунинг учун мустақиллик даври фольклоршунослиги тамомила янги фольклоршуносликдир. Бугунги кун- да ҳам фаол ижод қилиб келаётганТ.Мирзаев, О.Сафаров, О.Мадаев, М.Жўраев, Ш.Турдимов, Ж. Эшонқулов каби фольклоршунос олим- ларнинг изланишларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан « Ўзбке халқ ижоди ёдгорликлари»нинг 100 жилдлигини насбр этиш ёига қўйилди. Бу лойиҳанинг амалга ошиши, шубҳасиз, мам- лакатимиз маънавий ҳаётида улкан воқеа боиади.
Бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев китобхонлик- ка, умуман маънавият масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Зеро, маънавият масалалари ҳам даврда энг долзарб мавзулардан бири боииб келган. ХХ аср бошида маърифатпарвар жадидчилар тил, ада- биёт ватарбия масаласи ўз даври учун муҳимлигини таъкидлашган. Бу бежизга эмас, миллатнинг мавжудлиги, эркинлиги, озодлиги, тараққи- ёти унинг тилидан, тафаккури - маънавиятидан бошланади.
Биз бугун глобал жамиятда яшаяпмиз. Тилимизга, маданияти- мизга, ўзлигимизга боиаётган маъанавий таҳдид коиами ҳам гло- балдир.
Биз маънавият тўғрисида ҳар қанча қайғурмайлик, жон койит- майлик, бизни қуршаб турган муҳит оммавий маданият таъсирида ҳамда болаиаримиз тили ва тафаккури шу маданият остида шаклланаёт- ган экан, бизнинг қилаётган барча уринишларимиз ўз самарасини бермайди. Шу маънода бугунги фолкломи ўрганиш масалалари ало- ҳида аҳамият касб этади.
Инсон маънавиятини юксалтиришда фольклорнинг ўми ҳақида гап кетар экан, аслида, бу жараён боланинг туғилишидан бошланади. Мо- моларимиз, оналаримиз айтган аллалар, эркаламаиар, айтимлар, топиш- моқлар, тез айтишлар, эртак ва қўшиқлар боланинг тили, дунёқа- рашининг шаклланишига хизмат қилади. Халқ ўйинИари эса боланинг ҳам ақлан, ҳам жисмонан улғайиши учун муҳим омиллардан бири- дир. Бола ана шу қадим анъана ва қадриятлар ичида вояга етади, бироқ бугунги глобал жамиятда улғайгани сари гўё бу муҳитга бегона боиа бошлайди. Бу бегоналик энг аввало ҳар қадамда ўз таъсир кучини кўрсатаётган оммавий маданият таъсиридан бошла- нади. Буламинг барчаси маънавият равнақига эмас, аксига хизмат қилади. Бу муаммоларни бартараф этиш учун эса, таълим жараёни- нинг барча бўғинларида, мактабгача таиимдан то олий ўқув юрт- ларида тил ўқитишда, ўрганишда фольклорга ва яна фольклорга қайтиб иш кўриш лозим боиади.
Халқнинг тил бойлиги биринчи навбатда унинг фолкорида намоён боиади. Бирор бир халқнинг қандай халқлигини билиш учун унинг фолк- лорини ўрганиш зарур. Фольклорда халқнинг тил имкониятлари, мушо- ҳада тарзи, ижодий қуввати акс этган боиади.
Оғзакилик, вариантлилик фольклорнинг ўзига хос хусусияти боииб, у халқ ижоди намуналари бевосита жонли ижро жараёни билан богииқ экан- лигини урғулайди, яъни фольклор асарларига турғунлик хос эмас, у ҳар галги ижрода ўзгаради, янгиланади, бу эса бадиий тил имкониятлари- нинг йüксак намойиши демакдир. Шунинг учун айтиш мумкинки, фольклор —шунчаки сўз санъати намунасигина эмас, балки халқнинг тил захираси, тушунча ва тафаккур тарзини бор бўй басти билан ўзида акс эттирган, олис ўтмишдан то бугунги кунгача жонли ҳолатда халқнинг ўзи билан бирга яшаб келаётган доимий ҳаракатдаги та- рихи ва маданияти ҳамдир.
Фольклор асарларида биринчи навбатда мифологик тафаккурдан поэтик тафаккурга ўтиш жараёни акс этган экан, демак, тил тарихи- ни ўрганишда халқ ижоди намуналарига суяниб иш кўриш лозим боиади. Тилдаги ҳеч бир сўз ўз-ўзидан пайдо боимайди, у зарурат туфайли тарихий тараққиёт жараёнида юзага келади ёки ўзлашади. Қа- чонлардир мифологик тасаввурни ифодалаган сўз кейинчалик ўзининг асил маъносини унутиб ёки дастлабки маъно қатлами хиралашиб, ке- йинги маъно қатламини юзага келтиради. Биздаги мавжуд эртак, дос- тон, қўшиқ ва бошқа жанрлар таҳлилидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, фольклор асарларида ктВпроқ халқимизнинг самовий жисмлар, ўсимликлар олами ва ҳайвонот дунёси билан богииқ энг қадимги тасаввурлари ўз ифодасини топган. Бу тасаввурлар тилимиздаги кўплаб сўзларнинг кириб келишига, образли бадиий тафаккур тарзининг шакл- ланишига замин яратган.
Ўзбек тилидаги «бўри» сўзи бугун қайсидир ўринда салбий маънодаги сўз сифатида, кўчма маъносида ишлатилади. Бироқ дос- тонларимизда доимий равишда келадиган «чопинганда бўридай» мисралари, жонли тилдаги «бўрими, тулки» ибораси «бўри» сўзининг юзага келиш илдизлари қадимий, тотемистик тасаввурлар билан богииқ эканини урғулайди.
Аллома Ҳоди Зарифов: «Фольклор асарларининг илмий ва бадиий қий- мати уламинг луғат бойлиги билан белгиланади»-деган эди. Халқ дос- тонлари ўзбек тили тарихининг серқатламлилигини ва бўёқдорлигини ўзида то иа мужассам этади. Шунинг учун халқ достонларининг тили- ни тадқиқ этиш, бир томондан тил тарихининг қадимий илдизлари ҳақида кенгроқ маиумот берса, иккинчи томондан ҳозирги замон ўзбек адабий тилини тоиақонли ўрганишда, уни бойитишда асосий омиллардан бири боüб хизмат қилади.
Бахшиларимизнинг халқ тили имкониятларидан унумли фойдаланиши, ҳар галги ижрода бу бадиий тилнинг товланиши, унинг янгича маз- мун ва моҳиват кашф этиши эпик ижоднинг ўзига хос хусусиятидир.
Чунки, халқ оғзаки ижоди оғзаки ижро этилгани учун эмас, балки оғзаки ижро жараёнида юзага келадиган санъат асари боМгани учун ҳам долзарб аҳамият касб этади. Бу эса жонли ижро жараёнини, яъни эпик ижод тилини билмасдан туриб унинг бадииати ҳақида сўз юритиб боимаслигини кўрсатади.
Ўзбек тили ижод намуналарида тилимизнинг диалектологияси, лек- сикологиясига оид жуда кўп қимматли сўз ва иборалар мавжуд. Бу сўз ва ибораларни, айниқса, халқ ижодининг гултожи ҳисобланган дос- тонларимиз тилини ўрганиш нафақат ўзбек тили, балки умумтуркий тил учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан, достонларимиз тили нафақат фольклоршуносларимиз учун, балки тилшуносларимиз, барчатил ўрганувчилар учун улкан манба ва тадқиқот объекти бо иа олади.
Фольклор асарлари лексикасини тадқиқ қилар эканмиз, биз унда ҳозирда истеъмолда боиган шева ва архаик сўз)ар билан бир қаторда, бугун- ги кунда қадимий маъноси ўзгарган ёки унутилган сўзларни ҳам кўплаб учратамиз. Демак, адабий тил лексикасининг шаклланиши, ривожланиш ва ўзгариш босқичларининг хусусиятларини аниқлашда эпик ижод намуналари алоҳида ўрин тутади шу сабабли, улардаги қади- мий сўз ва бирикмаларнинг луғатини ўрганиш нафақат фольклор- шунослик, балки тилшунослик олдидаги энг долзарб вазифалардан биридир.
Тилни ўргатишда фольклор асарларинингжанрий хусусиятларидан келиб чиқиб ёндашиш талаб этилади. Достон, эртак каби йирик эпик жанрлар тил тараққиётида қанчалик муҳим ўрин тутса, қўшиқлар, мақол, матал- лар каби энг кичик жанрлар ҳам бирдек қимматли ва аҳамиятлидир.
Фольклорнинг ёзма адабиётга таъсири, умуман, сўз санъат ҳа- қида кетар экан, фольклор кўплаб санъатларнинг ибтидоси эканини, бадиий ижод, мусиқа, рақс ва тасвирий санъат илдизлари фольклор билан чамбар- час богииқ эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Қайсики ижодкор фолк- лор анъаналари ичида яшаган, уни ўзига сингдирган боиса, ўша ижодкорнинг асари тил жиҳатдан ҳам, бадиийлик нуқтайи назаридан ҳам анча мукаммал эканлиги кузатилади. Зеро, миллий онг ва тафаккур- нинг шаклланишида бадиий асарнинг ўрни беқиёсдир. Юксак савия- да ижро этилган ёхуд ёзилган ҳар қандай бадиий асар-бу энг аввало тил ҳодисасидир.
Она тилининг энг гўзал жиҳатларини, нозик товланишла- рини намойиш эта оиган асаргина мукаммал асар ҳисобланади. Ҳар бир тилнинг ўзига хос миллий фазилатлари ва гўзалликлари боиади. Ана шу фазилатлар ва го£залликларни фақат юксак савиядаги асарларгина намо- йиш эта олади. Бундай асарда тил яна бир бор янгиланади, яна бир юксак поғонага кўтарилади. Бундай асар тафаккуми янгилайди, тилга меҳр уйғотади, тилимизни ҳар хил бузилишлардан асрайди.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги ёшлами комил инсон қилиб тар- биялашда, маънавиятини юксалтиришда кўплаб усуллар, воситалар, методлар мавжуд. Бироқ бу усул ва методлар биринчи навбатда сўз санъатининг ибтидоси саналган фольклор намуналарига суянилган ҳолда амалга оширилса, ванада самарали ва таъсирчан бўлади.
Халқимизнинг миллий тараққиётида, ижтимоий, иқтисодий вамаънавий юксалишида фольклор, умуман, бадиий сўз санъати ҳамиша таянч нуқта боииб келган. Зеро, фольклор-бу миллатнинг қуwати, тириклиги ва буюклигидир.
Бугунги глобал жамиятда давлат чегаралари қўриқлангани, муҳофаза этилгани каби, миллат тили ва тафаккури, эстетик диди ҳам худди шундай асраб-авайланишга, қаттиқ ҳимояга муҳтождир.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish