8.2. ГАЭС ишлаш принципи
ГАЭС нинг гидротехник қурилмалари (2.8-расм) хар ҳил
сатҳда жойлашган ва сув ўтказгич қувур билан бирлашган икки
ҳавзадан иборат. ГАЭС биносида қувурнинг қуйи чеккасида
жойлашган гидроагрегатлар қуйидагилардан иборат бўлиши
мумкин:
-
ѐки уч машинали, яъни бир вал воситасида бир-бири билан
уланган қайтувчан (мотор - генератор режимида ишлай олади-
ган электр машинаси - қайтувчан), гидротурбина ва насос;
-
ѐки икки машинали - қайтувчан электр машина ва айланиш
йўналишига кўра насос ѐки турбина режимида ишлаши мумкин
бўлган қайтувчан гидро машина. ХХ асрнинг 60-йилларидан
бошлаб қурилтган ГАЭС ларда иқтисодий самараси юқори
бўлган икки машинали агрегатлар ўрнатилиб бошланди.
Энергетика тизимининг юкланиш даражаси кам бўлган
(асосан сутканинг тунги вақтларида) электр станциялари ишлаб
чиқарган электр энергия, насослари ѐрдамида қуйи сув
ҳавзасидан юқори ҳавзасига сувни хайдаб чиқариш учун ГАЭС
117
да ишлатилади (аккумуляцияланади). Юкланиш максимум бўл-
ган вақт оралиғида сув юқори ҳавзадан қуйи ҳавзага қувурлар
воситасида турбина режимида ишлаш учун уланган ГАЭС нинг
гидроагрегатига келтирилади. Бунда ишлаб чиқарилган электр
энергия энергетика тизимининг тармоғига узатилади, сув эса
қуйи ҳавзада тўпланади.
2.8-расм. Гидро аккуляцияловчи электр станция:
а -
вертикал қирқим;
б
- горизонтал кўриниши
Аккумуляцияланган электр энергия миқдори сув ҳавза-
ларининг ҳажми ва ГАЭС нинг ишчи босми билан аниқланади.
ГАЭС нинг юқори ҳавзаси сунъий ѐки табиий (масалан табиий
кўл) бўлиши мумкин; қуйи ҳавза, аксарият, дарѐни тўғон билан
тўсилиши натижасида ҳосил бўлиб, сув омбори сифатида
ишлатилиши мумкин.
ГАЭС афзалликларидан яна бири шунда-ки, улар сув оқими-
нинг мавсумий тебранишига боғлиқ эмас. Босим баландлигига
кўра ГАЭС гидроагрегатлари қайилувчан-парракли, диагонал,
радиал-ўқли ва чўмичсимон гидротурбиналар билан жиҳоз-
ланади.
ГАЭС ларни ишга тушириш ва ишлаш режимларини ўзгар-
тириш вақт оралиқлари бирнеча минутлар билан ўлчанади, бу
эса улар қанчалар юқори даражада эксплуатацион чаққон
эканлигини (маневренность) кўрсатади. ГАЭС ишлаш прин-
ципидан келиб чиққан, уларнинг ростлаш диапазони, ўрна-
б)
118
тилган қувватининг икки карра миқдорига мос келади, бу эса
ГАЭС лар афзаллигининг яна бир асосий даражасидир.
ГАЭС ларнинг юкланиш максимумларини қондириш ва
сутканинг тунги вақтларида электр энергияга эҳтиѐжни оши-
риш қобилиятлари, уларни энергетика тизими, хусусан, йирик
буғ-турбина агрегатлари юкланиш режимларини текислаш
ишларида таъсирчан восита сифатида кўрсатади. ГАЭС лар
сутка, ҳафта ва мавсумий ростлаш тўла циклли бўлиши
мумкин.
Қувватли, босимлари бирнеча юз метрли тоғ қоялари
асосида қурилган ГАЭС лар иқтисодий жиҳатдан самарали
ҳисобланади ва оптимал ҳисобланган ишлаш режимларида
уларнинг умумий ф.и.к. лари 0,75 гача боради; реал
шароитларда - электр тармоқларидаги қувват исрофларини
эътиборга олганда, ўртача ф.и.к. лари 0,66 дан ортмайди.
ГАЭС ларни электр энергия истеъмол қилиш марказлари
яқинига қуриш мақсадга мувофиқ, чунки ГАЭС ларнинг қисқа
муддатли ишлаши учун узоқ масофаларга электр узатиш
линияларини қуриш иқтисодий фойдали эмас. Аксарият, ГАЭС
ларни қуриш муддати 3 йил.
119
Do'stlaringiz bilan baham: |