2.6-расм. Тўғонсиз кичик ГЭС
Машина зали (
МЗ
) да жойлашган генератор
Г
турбина
Т
билан бир валда маҳкамланган. Турбинада ишлатилган сув
112
пастки қувур (2.7-расмда, канал) орқали дарѐ
Д2
нинг қуйи
оқимига қайтарилади.
Кичик ГЭС лар, аксарият, катта қувватли ГЭС ларнинг барча
афзалликларини сақлаб қолиш билан бирга, катта ГЭС ларнинг
баъзи камчиликларидан ҳам озод бўлган. Масалан, ташқи
муҳитга негатив таъсирининг камайганлиги ѐки мутлоқ
йўқлигидир.
Кичик ГЭС лар энергетика тизими билан параллел ишлаб,
унга электр энергия узатиш билан бир қаторда, автоном
режимда ҳам ишлаб, кичик регионларнинг ресурсларини
ишлатиш имконини ҳам беради. Кичик ГЭС лар дарѐ сувининг
сатҳи электр энергия ишлаб чиқариш учун етарли бўлганда
фаолият кўрсатадилар. Автоном режимда, агар кичик ГЭС
аккумулятор тизими билан таъминланган бўлса, у ҳолда ишлаб
чиқарилган электр энергия жамланиши (аккумуляцияланиш)
имконияти яратилади ва электр энергия танқислиги камай-
тирилади ѐки тўла бартараф этилади.
2.7-расм. Микро-ГЭС сув келтириш қувури
113
Кичик ГЭС лар ривожланаѐтган давлатлар учун алоҳида
қизиқиш уйғотадилар, чунки қиммат баҳо жиҳозларни сотиб
олиш учун зарурат бўлмайди.
Кичик энергетика ҳар бир ҳудуднинг ўз ресурсларини
ишлатиш имкониятини беради. Бугунги кунда жаҳон бўйлаб
бирнеча минглаб кичик гидро энергетик станциялар ишлаб
турибди.
Ўзбекистонда электр узатиш линиялари етиб бормаган аҳоли
пунктлари йўқ деб айтилса ҳам, бироқ электр энергия ишлаб
чиқарувчи станциялар ва электр тармоқлари жиҳозлари эски-
риб кетганлиги сабабли, узоқ чеккалардаги аҳоли пунктларида
электр энергия танқислиги сезилади. Айниқса, тоғ зоналарида
жойлашган, гидро энергия потенциали мавжуд бўлган, узоқ
чеккалардаги кичик аҳоли пунктларини электр энергия билан
таъминлашда кичик дарѐларга ўрнатилиши мумкин бўлган
кичик энергетикадан катта умид қилиш мумкин.
ГЭС лар қурилишида сув омборларининг экологик зарари
олди олиш, станциялар қурилишида кичик капитал сарфлар
бўлиши ва капитал харажатларни тезда (5 йилгача) қайтариш
имкониятлари кичик энергетиканинг дунѐ бўйича ривожла-
нишини кейинги ўн йилликларда авж олдириб юборди.
Шу сабабли айнан кичик ГЭС лардан фойдаланиб, уларни
зарур бўлганда автоном режимда ишлатиб, қолган вазиятларда
тармоққа электр энергия узатиш учун осон уланишлар ѐрда-
мида тармоқ билан параллел ишлатиш, оқилона иш ҳисоб-
ланади. Бундан ташқари, кичик гидроэнергетика:
-
ишончли, экологик тоза ва муқобил энергия манбаидир;
-
ишлаб чиқаришда оддий;
-
сув ҳавзалари ва атроф-муҳитни ифлослантирмайди;
-
максимал соддалаштирилган конструкцияга ва минимал
ростловчи органларига эга;
-
тўла автоматлаштирилган, яъни эксплуатация жараѐнида
хизмат қилувчи персонал мавжуд бўлиши шарт эмас;
-
эксплуатация жараѐнида ўрнатиш ѐки хизмат кўрсатиш
учун минимал харажатлар талаб этилади;
114
-
ишлаб чиқарилаѐтган электр энергия барча параметрлари
(ток частотаси, кучланиш) бўйича стандартга мос бўлиб, ҳам
автоном режимда, ҳам тармоқ таркибида бўлиши мумкин;
-
станция ишлашининг тўла ресурси - 40 йилдан кам эмас
(капитал таъмирлагунга қадар камида 5 йил).
Кичик гидро энергетиканинг бош афзаллиги – кичик-ГЭС
ларни қуриш жуда катта ҳудудларни сув остида қолдириб,
жуда катта маблағлар эвазига сув ҳавзаларини ташкил
этишни талаб этмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |