2.3.3. Иқтисодий потенциал
Ҳудуднинг шамол энергияси потенциали – ушбу ҳудудда
электр энергия олиш учун ШЭУ татбиқ қилиш мақсадида,
қурилиш-монтаж ишларига, жиҳозлар, ишлаб чиқариш,
51
транспорт қилиш ва тақсимлаш, ѐқилғи ва экологик меъѐрларга
амал қилиш учун сарфланадиган нархларда иқтисодий оқланган
ШЭУ дан фойдаланиш натижасида ишлаб чиқарилган электр
энергия миқдоридир.
Ҳудуднинг иқтисодий потенциали уни ташкил этган зоналар
иқтисодий потенциали йиғиндисига тенг.
Шамол энергетика қурилмаларини етакчи давлатлар
ҳудудларида жойлаштириш ва ШЭУ нинг техник тавсифларини
таҳлил қилиш асосида қабул қилиш мумкинки, ҳудуднинг
техник потенциали ялпи потенциалининг 2 % ни ҳосил қилар
экан, иқтисодий потенциали эса шу регион техник
потенциалининг 0,5 % ни ташкил этан экан.
52
3-боб. ШАМОЛ ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ
ЭНЕРГЕТИК ТАВСИФЛАРИ ВА КОНСТРУКЦИЯЛАРИ
3.1. Шамол электр қурилмалари классификацияси
Шамол электр қурилмаси (ШЭҚ) шамол энергияини, аввал
механик энергияга, сўнгра электр энергияга айлантиради. ШЭҚ
лари ишлаб чиқарган электр энергияни аҳолининг маиший ѐки
саноат эҳтиѐжларига сарфлаш учун умумий электр тармоғига
уланади ѐки автоном тарзда, ѐки бошқа автоном манбалар
билан бирга ишлатилади.
ШЭҚ ларининг икки кўп тарқалган турлари мавжуд:
- айланиш ўқи вертикал бўлган шамол электр қурилмалари;
- айланиш ўқи горизонтал бўлган шамол электр қурил-
малари. Тармоққа уланган горизонтал айланиш ўқли ШЭҚ лари
барча шамол электр қурилмаларининг 98% ни ташкил этади.
ШЭҚ лари қуйидаги асосий элементлардан иборат: шамол
энергиясини валнинг айланма ҳаракатига айлантирувчи ротор
ѐки шамол ғилдираги ѐки парраклар; редуктор (баъзи
турбиналар редукторсиз ишлайди), генератор ва бошқа механик
ва электр жиҳозлари жойлаштириладиган кабина; электр ва
электрон жиҳозлар: бошқарув панеллари, электр кабеллари,
заминлаш тизимлари, тармоққа улаш жиҳозлари, яшиндан
ҳимоя тизими ва бошқалар; юкланиш таъсирида турғунликни
сақловчи фундамент. Шамол энергетик қурилмалар кўпгина
белгилари билан ажратилади: шамол ғилдирагининг тузилиши,
унинг айланиш ўқининг ерга нисбатан ҳолати, ишлаш
принципи, айланиш тезлиги ва ҳ.к.
Парракларга ҳаво оқими урилганда аэродинамик кучлар
ҳосил бўлади. Тавора (самолет) қанотларидаги каби, ҳаво
оқими парракларга таъсири натижасида парракларни ўз ўқи
атрофида айлантиришга қаратилган маълум
Ayl
F
кучлар пайдо
бўлади (1.8-расм). Бу кучларни парраклар узунлиги (елка)га
53
кўпайтмаси айлантирувчи момент
Ayl
M
ҳосил қилади ва шамол
ғилдираги айлана бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |