یريگ
xordegiri [10:852] ҳисобланади.
Хулоса. Эронда XX аср бошларида тил сиёсати натижасида
кўплаб соҳаларда қўлланилувчи терминларни форсча муқобилла-
ри билан алмаштириш ҳаттоки далат сиёсатига айланди. Бунинг
натижаси ўлароқ, Академия томонидан форс тилининг сиёсий-иқ-
тисодий терминларида аввалдан мавжуд арабча ва французча тер-
минлар билан бир қаторда форсча муодил (эквивалент) терминлар-
ни қўллаш тавсия этила бошланди.
Бир сўз билан айтганда, сиёсий терминларда синонимия ҳоди-
сасининг қўлланилиши ушбу синонимик қатор ҳосил қилган тер-
минларнинг бошқа оддий терминлардан фарқини бергилаб беради.
Бироқ бизнинг фикримизча, терминларга керагидан ортиқ сунъий
сўзларнинг таклиф этилиши мақсадга мувофиқ эмас. Зеро бу тилда
61
кўплаб ортиқча сўзларни пайдо бўлишига ҳамда таржимонларнинг
ҳам ишини мушкиллаштириши мумкин.