12.4-расм. Ювувчи кислота тўплагичининг антикоррозион ҳимояси.
1 – углеродли пўлат корпус; 2 – полиизобутилен (δ=2,5мм икки қаватли, 88-Н елимда, чоклари пайвандланган); 3 –кислотабардош силикат сурковли шпатлевка; 4 – кислотабардош ғишт; 5 – гартблейдан вкладиш; 6 – прокладка; 7 – гартблейдан клапан; 8 – андезит сурковли асбест чилвир
12.7. Рух (Zn) ва унинг асосидаги қотишмалар
Рух тез эрийдиган (tэриш= 419,6°С), юмшоқ ва унча мустаҳкам бўлмаган металл. Унинг зичлиги (ρ = 7,133 г/см3), стандарт электрод потенциали Zn 2+ + 2е → Zn реакция учун –0,76 В га тенг. 3% ли NaCl эритмасидаги стандарт электрод потенциали –0,83 В га тенг. Cувдаги рухсат этилган чегаравий концентрация миқдори 0,01 мг/л.
Темир ва пўлат буюмларнинг ҳимоя қопламаси сифатида рух кенг қўлланилади. У ҳам водород, ҳам кислород деполяризацияси орқали коррозияланиши мумкин.
Кислотали муҳитларда рух водород деполяризацияси орқали коррозияланади. Жуда оз миқдордаги бошқа металл қўшимчалари ҳам рухнинг коррозия тезлигига кескин таъсир қилиши мумкин. Бироқ кадмий,
қўрғошин ва алюминий коррозия тезлигига таъсир қилмайди. Темир, мис каби паст водород қайта кучланишли қўшимчаларнинг 0,002-0,005 % концентрацияли миқдори ҳам рухнинг коррозия тезлигини 10 ва ундан ортиқ мартага оширади.
-
|
|
12.5-расм. рН миқдорининг
Zn коррозиясига таъсири.
|
12.5-расм. Ҳароратнинг дистиллан-
ган сувдаги Zn коррозияси тезлиги-
га таъсири
|
Нейтрал эритмаларда рух кислород деполяризацияси орқали коррозияланади ва унинг таркибидаги техник қўшимчалар унинг коррозион чидамлилигига таъсир қилмайди. Металл сиртида рух гидроксидидан иборат ҳимоя плёнкалари ҳосил бўлади.
Рух пўлатларни атмосфера коррозиясиясидан ҳимоялашда ишлатилади.
Мисли, никелли, магнийли қотишмаларни олишда, аккумуляторлар ишлаб чиқаришда ва темир қотишмаларини электрокимёвий ҳимоя қилиш учун протектор сифатида фойдаланилади.
12.8. Кадмий.
Кадмий оқ-кумушранг, юмшоқ металл. Унинг зичлиги (ρ = 8,65 г/см3), эриш температураси tэриш= 321,1°С, стандарт электрод потенциали Cd2+ + 2е → Cd реакция учун –0,40 В га тенг. 0,5н. NaCl эритмасидаги стандарт электрод потенциали –0,52 В га тенг. Cувдаги рухсат этилган чегаравий концентрация миқдори 0,005 мг/л.
Кадмий осон болғаланадиган, чўзилувчан, листларга ёйилувчан ва сим тайёрлаш учун чўзилувчан.
Кадмийнинг пассивланишга қобиляти анча паст. Шунинг учун пассивланишга мойил бўлган темир билан контактида кўп ҳолларда кадмий анод вазифасини бажаради. Кадмий асосан пўлатга ва алюминий қотишмаларига анод қопламаси ҳосил қилиш учун ишлатилади. У коррозион табиати бўйича рухга жуда ўхшашдир. Нейтрал эритмаларда кадмий кислород деполяризацияси орқали коррозияланади. Рухдан фарқли ҳолда рН нинг ортиши билан кадмийнинг коррозияланиш тезлиги пасаяди.
Манфий электрод потенциалининг камроқлиги сабабли кадмий кислотали ва нейтрал эритмаларда рухга нисбатан юқори чидамлиликка эга. Ишқорли муҳитларда у анча бардошли.
Денгиз атмосфераси ва денгиз сувида кадмий бардошли. SO2 ва SO3 газлари муҳитида кадмий жуда тез емирилади.
Мис қотишмалари ҳосил қилишда кадмий кўп ишлатилади. Юқори заҳарлилиги сабабли ундан ҳимоя қопламалари сифатида фойдаланиш чегаралангандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |