16.1-жадвал
Термодиффузион қопламаларининг қиёсий характеристикалари
Қоплама тури
|
Узоқ вақт ишлаши мумкин бўлган максимал температура, оС
|
Ишлов бериш натижасида қўшимча ҳосил бўладиган буюмнинг хоссалари
|
Термохромлаш
|
800
|
Иссиқбардошлиги, қаттиқлиги ва ейилишга чидамлилиги ортади
|
Термоалюминийлаш
|
950
|
Оловбардошлиги ва мўртлиги ортади
|
Термокремнийлаш
|
1000
|
Ейилишга чидамлилиги ортади
|
Термолегирлаш – коррозияга қарши ҳимоялашнинг энг кўп тарқалган усулларидан бири ҳисобланади. Сирти легирланган буюмлар тўлалигича юқори маркали пўлатлардан тайёрланганига қараганда анча арзон тушади. Улар ўзида юқори иссиқбардошлик ва оловбардошликларни мужассамлаш-тирган бўлади. Чунки юқори легирланган оловбардош қотишмаларнинг кўпчилиги етарлича иссиқбардошликка эга эмас. Шунингдек сирт ҳимоя қатлами буюмларнинг механик хоссаларини яхши сақлайди, легирланган қотишмаларда бу хоссалар кўпинча тез ёмонлашади.
16.2. Иссиқлик усули ёки эритилган металлга ботириш усули.
Бу усул пўлат листлар, симлар ва тайёр буюмлар сиртига металл қоплашнинг энг қадимги ва жуда оддий усулларидан ҳисобланади. “Қайноқ” қоплама қоплаш учун мўлжалланиб эритилган металлга ҳимояланадиган металлни ботириш орқали ҳосил қилинади. Одатда қоплаш учун эриш температураси унча юқори бўлмаган рух (tэр= 419°С), қалай (tэр = 232°С), қўрғошин (tэр = 327°С), алюминий (tэр = 658°С) каби металлар ишлатилади.
Қоплашдан олдин металлнинг сиртига 52–56% аммоний хлориди, 5–6% глицерин ва қолган қисми қопланадиган металл хлоридидан иборат эритма (флюс) билан ишлов берилади. Флюс металл сиртини оксидланишдан сақлаш билан бир қаторда унинг сиртидаги оксид плёнкалари, тузли бирикма ва бошқа ифлосликлардан тозалаш вазифасини бажаради. Бу усулнинг камчиликларига – қопланадиган металл сарфининг нисбатан кўплиги, қоплама қалинлигининг ҳамма жойда бир хил эмаслиги, эриган массанинг резба, тирқиш, ёриқларнинг охиригача тўлиқ етиб бормаслиги кабилар киради.
Қайноқ оқартириш озиқ-овқат саноатида кўп қўлланилади. Қайноқ рухлаш тайёр маҳсулотларни атмосфера ва сувли муҳит коррозиясидан ҳимоялашда ишлатилади.
Кимёвий машинасозликда темирга ёки пўлатга алюминий қоплашдан фойдаланилади. Алюминийли қопламалар эритилган алюминийни ванналарда 780–800°С гача қиздирилгач, унга деталларни 40–50 мин ботириб қўйиш орқали амалга оширилади.
Қайноқ қўрғошинлаш усули ҳам кенг тарқалган ҳисобланади. Қўрғошин қопламалари аралаштиргичларни, кранларни, турли арматураларни коррозиядан ҳимоялашда кенг қўлланилади. Темир бир неча миллиметрга қопланганда биржинсли, ғовакларсиз қўрғошин қатлами ҳосил бўлади.
Жуда агрессив муҳитларда ишлатиладиган ўта масъулиятли жиҳозлар учун гомоген қўрғошинлаш амалга оширилади. Бу жараёнда эриган томчи кўринишидаги қўрғошин дастлаб оқартирилган ҳимояланувчи конструкция сиртига пуркалади. Детални ҳўллаб, сирт бўйлаб ёйилган томчилар гомоген қўрғошин қопламасини ҳосил қилади. Масалан, гомоген қўрғошин билан қопланган сиғимлар агрессив муҳитлар учун чидамли бўлиб, бромни сақлаш ва ташишда ишлатилади .
Do'stlaringiz bilan baham: |