17.4. Анодли ҳимоя.
Анодли ҳимоя осон пассивлашадиган материаллар – углеродли, паст легирланган зангламайдиган пўлатлар, титан, темир асосли юқори легирлан-ган пўлатлардан тайёрланган қурилма ва жиҳозларни яхши электр ўтказувчи муҳитларда коррозиядан ҳимоялаш учун қўлланилади. Анодли ҳимоя турли хилдаги пассивлашадиган материаллардан, масалан турли хил таркибли зангламайдиган пўлатлардан, пайвандланган бирикмалардан тайёрланган қурилмаларни ҳимоялашда айниқса қўл келади.
Анодли ҳимоя – фаол эриётган металлнинг потенциалини барқарор пассив ҳолат юзага келгунча мусбат томонга суришга асосланган (17.1-расм). Натижада нафақат металл коррозияланиш тезлигининг кескин (минглаб мартагача) камайишига, балки эриш маҳсулотларининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркибига тушишининг олдини олишга эришилади. Потенциални мусбат томонга суриш қуйидаги усулларда амалга оширилиши мумкин:
конструкцияни ташқи ток манбаига улаш;
эритмага оксидловчиларни киритиш;
қотишмага металл сиртида кечаётган катод жараёнининг эффективли-гини оширувчи элементларни киритиш.
Пассивлаштирувчи ингибитор-оксидловчилар орқали анодли ҳимояни ҳосил қилиш шунга асосланганки, уларнинг қайтарилиши жараёнида металлни пассив ҳолатга ўтказиш учун етарли бўлган ток вужудга келади. Ингибиторлар сифатида Fe3+ тузлари, нитратлар, бихроматлар ва бошқалар-дан фойдаланиш мумкин. Ингибиторларни қўллаш конструкцияларида ноқулай жойлар – тирқишлар, тешиклар, тор тирқишлар (зазор) бўлган қурилмаларни ҳам коррозиядан ҳимоялашда қўл келади. Технологик муҳитнинг ифлосланиши ушбу ҳимоялаш усулининг камчилиги ҳисобланади.
Ташқи манба ёрдамида анодли ҳимояни амалга ошириш ҳимояланадиган конструкция орқали ток ўтказиш орқали унинг коррозия потенциалини мусбатроқ қиймат томонга силжитишга асосланган. Бунда анодли ҳимоя қурилмаси – ҳимояланадиган конструкция, ўзгармас ток манбаи, катод ва қиёслаш электродидан иборат бўлади.
Анодли ҳимояни қўллаш мумкинлигининг асосий шарти – эриш токи зичлигининг (0,15–0,60)А/м2 дан катта бўлмаган қийматларида етарлича чўзилган, металл пассивлашадиган барқарор соҳанинг бўлишидир.
Металл сиртининг ҳолатини характерловчи асосий критерия – электрод потенциали бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун анодли ҳимояни аниқ бир металл учун қўллаш мумкинлиги анод қутбланиш эгриликларини чизиш усули орқали аниқланади. Бунинг учун эса қуйидаги маълумотларга эга бўлиш талаб этилади:
ўрганилаётган эритмада металлнинг коррозияланиш потенциали;
металл барқарор пассив соҳасининг кенглиги;
барқарор пассив соҳага мос келадиган ток зичлиги.
Ҳимоянинг самарадорлиги – ҳимояланмаган ҳолдаги коррозия тезлиги-нинг (0) ҳимоялангандан кейинги коррозия тезлигига (ҳим) бўлган нисбати орқали аниқланади: =
Одатда анод ҳимояси учун лаборатория ва ишлаб чиқариш шароитлари-да олинган натижалар бир-бирига мос тушади. Конкрет эксплуатация шароитларида анод ҳимояси учун ҳимоя потенциалинанг соҳаси эркин коррозия потенциалидан 0,3–1,5 В га мусбатроқ томонга сижитилганда металлнинг эриш тезлиги минглаб мартагача камайиши мумкин. Бироқ, металлнинг пассив соҳасида коррозия локал кўринишларининг вужудга келиш эҳтимоллиги юқори бўлади. Бу эса анод ҳимосини қўллашга жиддий чеклашлар қўяди. Бунинг олдини олиш учун тадқиқотлар ўтказилиб, коррозиянинг локал кўринишлари вужудга келмайдиган ҳимоя потенциалининг қиймати аниқланиб, сўнгра у қўллаш учун тавсия этилади ёки эритмага ингибирловчи қўшимчалар киритилади. Масалан N ионлари мавжуд бўлган хлоридлар эритмасидаги 12Х18Н10Т маркали пўлатни анодли ҳимоялаш натижасида питтинглар ҳосил бўлишининг олди олиниб, пўлатнинг эриш тезлиги 2000 марта камаяди.
Анод ҳимояси жараёнида катод сифатида қийин эрийдиган материаллар, масалан Pt, Та, Pb, Ni, платиналанган жез (латун), юқори легирланган зангламайдиган пўлатлар ва б. қўлланилади. Катодларнинг жойлашув схемаси ҳар бир конкрет ҳолат учун индивидуал тарзда лойиҳаланади.
Анод ҳимоясини самарали қўллаш учун объект қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
• жиҳоз материали технологик муҳитда пассивланадиган бўлиши керак;
• жиҳоз конструкцияси парчинланмаган, тирқишлар сони минимал ва пайванлар сифатли бўлиши лозим;
• ҳимоялаш қурилмасининг катоди билан қиёслаш электроди доимо эритмада бўлиши керак;
Кимё саноатида анод ҳимояси учун цилиндрик шаклдаги аппаратлар ва иссиқлик алмаштиргичлар энг қулай ҳисобланади. Ҳозирги пайтда зангламайдиган пўлатларни анодли ҳимолаш – ўлчов асбоблари, йиғгичлар, цистерналар, шунингдек сулфат кислота, минерал ўғитлар, аммиак эритмалари ишлаб чиқариш саноатидаги сақлагичларни ҳамда кимёвий никеллаш ванналарини ҳимоялашда қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |