O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Йўғон ичак (intestinum crassum) нинг диаметри ингичка ичакникига 
нисбатан 2-3 марта катта бўлиб, узунлиги 1,3-1,5м келади. У ичакларнинг энг 
кенг қисми бўлади. Йўғон ичак: чувалчангсимон ўсимтали кўричакка, 
кўтарилувчи, кўндаланг, тушувчи ва сигмасимон чамбар ичак ҳамда тўғри 
ичакка бўлинади.
Кўричак халта шаклида бўлиб, иккинчи учи берк, унинг 8-15 см 
узунликдаги чувалчангсимон ўсимтаси бўлади. Кўричакка бир оз ичкарига 
ботиб ёнбош ичак қўшилади. Йўғон ичак узунасига йўналган мускулли 3 
та лентаси бўлиши ва сероз қаватида бир оз тўртиб чиққан ёғли ўсимталар 
ҳосил қилиши ва бўғим-бўғим бўлиши билан ингичка ичакдан фарқ қилади. 
Йўғон ичакнинг девори ҳам ингичка ичакнинг девори сингари уч қаватдан 
тузилган. 
Йўғон ичакнинг шиллиқ қавати ворсинкалар, ҳалқасимон бурмалар, 
лимфа тугунчалари бўлмаслиги билан ингичка ичакнинг шиллиқ қаватидан 
фарқ қилади. Йўғон ичакнинг шиллиқ қаватидаги крипталар чуқурроқ 
жойлашган бўлади. Йўғон ичак ширасида ферментлар бўлмасдан, шилимшиқ 
моддалар кўп. Бу ичакда чиритувчи бактериялар кўп бўлади. Унда қисман 
сув сўрилади ва чиқинди моддалар шу ичакда шаклланади. 
Мускул қавати йўғон ичакнинг турли қисмида бир хил ривожланмаган. 
Узунасига йўналган мускул толалари бу ичакнинг ҳамма қисмида бўлмайди. 
Улар учта ичак лентаси: ичак тутқичи, чарви ва эркин жойлашган лента 
ҳосил қилади. Эркин лента йўғон ичакнинг кўндаланг қисмидан ташқари 
барча қисмининг олдинги юзасида жойлашган бўлади. Йўғон ичакнинг орқа 
четки томонида ёғли лента - чарви жойлашган. Ичакнинг орқа ички томонида 
кўндаланг ичакдан ташқари, ичак тутқичи жойлашган. 
Тўғри ичакнинг узунлиги 15-20 см бўлиб, у овқат ҳазм қилиш 
каналининг охирги қисмидир. Тўғри ичак орқа чиқарув тешиги - анус билан 
тугайди. Унинг анус қисмида 2 та сфинктер бўлади. 
Жигар (hераг) организмдаги энг йирик без бўлиб, вазни 1,5 кг га етади. 
У тўқ қўнғир рангли, зич ҳужайралардан тузилган. Жигарнинг катталиги 
ўнгдан чапга 20-22 см, олдидан орқага 30-36 см бўлиб, катта қисми ўнг 
қовурғалар тагида, кичик бўлагигина қорин бўшлиғининг чап қисмида 


51 
жойлашган. Унинг юқори чети ўнгда IV қoвурғага тегиб, чапда V қовурғалар 
оралиғида туради. 
Ташқи томондан жигарни махсус бириктирувчи тўқима капсуласи ўраб 
туради. Бу капсуланннг усти, орқа четидан ташқари, қорин пардаси — 
диафрагма билан ўралиб туради. Жигар диафрагмага ўроқ-симон боғлағич, 
тош боғлағич билан бирикиб турадн. ўроқсимон боғлағич жигарни катта ўнг 
ва кичик чап паллага ажратади. 
Жигарнинг пастки юзаси пастга қараган бўлиб, унда иккита эгат иккита 
узунасига кетган (саггитал) эгат ва булар орасида Н ҳарфи шаклини ҳосил 
қилган кўндаланг эгат ётади. Жигар тўрт паллага: катта ўнг, кичик чап, 
думсимон ва квадрат паллага бўлинади. Бу паллалар боғлағичлар орқали бир-
бирига бириккан. Жигарнинг пастки юзасида жигар қопқа (дарвоза) венаси 
жойлашган, ундан овқат ҳазм қилиш каналидан қайтган веналар, лимфа 
йўллари, жигар артерияси ва ўт йўли, нервлар ўтади (25- расм). 
Жигар диаметри 1,5 мм дан катта бўлмаган мураккаб найчали 
бўлаклардан тузилган бўлиб, ҳар бир бўлак кўп қиррали призмага ўхшайди. 
Бўлакларда артерия ва вена капиллярларининг қалин тўри бор. Капиллярлар 
бўлакчанинг марказий венасига қўшилади. Жигар ҳужайралари Кўппер 
ҳужайралари деб аталади, улар кучли фагоцитар хусусиятга эга. 
Бўлакчалардаги без хужайралари орасида жуда майда ўт йўллари бўлиб, улар 
қўшилиб, ўт капиллярларини ҳосил қилади. Қон капиллярлар орқали жигар 
бўлакчасининг марказига томон оқади, ўт эса, аксинча, ҳужайралар 
opасидаги йўллардан йиғилиб, бўлакча марказидан четга томон оқади. Жигар 
бошқа органларга нисбатан қон билан яхши таъминланган бўлиб, унда 
капиллярлар икки қатор тўр ҳосил қилади. 
Жигар бир суткада узлуксиз равишда 1—2 литрга яқин ўт суюқлиги 
ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқарилган ўтнинг бир қисми концентрланган ҳолда 
ўт пуфагида йиғилади. Ўт пуфаги ноксимон шаклда, у жигарнинг орқасида 
жойлашган. Ўт пуфагининг танаси ва бўйни фарқ қилинади. Унинг ҳажми 
ўрта ҳисобда 60 см, ичакда овқат ҳазм бўлаётганда ўт суюқлиги умумий ўт 
йўлига қуйилади. Жигар одам ҳaётида муҳим роль ўйнайди, шунинг учун у 
организмнинг лабораторияси деб аталади. Жигар ичакка овқат ҳазм қилишда 
муҳим аҳамиятга эга бўлган ўт суюқлиги ишлаб чиқаради, ичакда овқат ҳазм 
қилиниши натижасида ҳосил бўлган турли захарли моддалар — тоқсинларни 
зарарсизлантиради. Жигарда кўп ферментлар, витаминлар, гормонлар ишлаб 
чиқарилади, организмдаги ортиқча глюкоза гликоген ҳолида тўпланади. 
Жигарда 20 % қон запас ҳолда сақланади. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish