O`zbеkiston rеspublikasi oliy va o`rta maxsus ta'lim vazirligi tеrmiz davlat univеrsitеti tabiiy fanlar fakultеti



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#168399
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   114
Bog'liq
odam anatomiyasi

Қалқонсимон без олди безлари тўртта бўлиб, қалқонсимон безнинг 
орқа юзасига ёпишиб туради. Уларнинг умумий вазни 10-12 мг. Бу безлардан 
паратиреодин ёки паратгормон ишланиб чиқарилади. У оқсил модда бўлиб, 
организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқаришда иштирок этади. 
Паратгормон кам ишлаб чиқарилса, нерв-мускул системасининг 
қўзғалувчанлиги ортиб, қовоқлар, лаблар пирпираб учиб, қўллар қалтирайди. 
Гормон ҳаддан ортиқ камайиб кетса, одамда сочлар тўқилади, суяклар 
мўртлашади, натижада титроқ (тетания) ҳолати юзага келади. Агар 
безларнинг функцияси ортиб, паратгормон кўп ишлаб чиқарилса, нерв-
мускул системасининг қўзғалувчанлиги пасайиб, тана мускуллари 
бўшашади, умумий ҳолсизлик, тез чарчаш юзага келади.
Буйрак усти бези жуфт безлар қаторига кириб, қалпоқ шаклида, ўнг ва 
чап буйрак устида, қалин ёғ тўқимаси орасида жойлашган. Уларнинг ҳар 
бири бириктирувчи тўқимадан ташкил топган умумий капсула билан ўралган 
бўлишига қарамасдан, пўстлоқ ва мағиз қисмидан иборат иккита бездан 
ташкил топган. Буйрак усти безида олд, орқа ва пастки юзалар тафовут 
қилинади. Битта буйрак усти безининг оғирлиги 12-13 г.га тенг. Ташқи юзаси 
ғадир-будур, унинг олд томонида эгатча – дарвоза кўриниб туради. Безни 


126 
қоплаб турган пардадан чиққан ўсимталар уни бир нечта бўлакларга 
ажратади. Без ташқи сарғимтир пўстлоқ ва ичкарисида жойлашган қорамтир 
мия қисмидан тузилган. 
Безнинг пўстлоқ қисми мезодермадан ривожланиб, турли гормонлар 
ишлаб чиқарадиган қон томир ва нервларга бой эпителий ҳужайраларидан 
пайдо бўлган учта соҳадан иборат: ташқи – коптоқчали, ўрта – тутамли ва 
ички-тўрсимон зоналар. Ҳозирги вақтда без пўстлоқ қисмининг учала зона 
ҳужайралари 40 дан ортиқ гормон ишлаб бериши аниқланган. Бу гормонлар 
асосан уч гуруҳга бўлиб ўрганилади: 
Минералокортикоид гормонлари коптоқчали зона ҳужайралари 
томонидан ишлаб берилади. Бу гормонлар организмда минерал тузлар 
алмашинуви бошқарилишида қатнашади, қондаги натрий ва калий 
миқдорининг меъёрини тутиб туради. Минералокортикоидларга альдостерон 
гормони киради.
Глюкокортикоидлар тутамли зона ҳужайралари томонидан ишлаб 
берилади. Булар организмда карбон сувлар алмашинувини, фосфорланиш 
жараёнларини бошқаради, яъни оқсилларни углеводларга айланишини 
тезлаштиради. Улар таъсирида қонда қанд, жигарда ва мускулларда гликоген 
миқдори ортади. Бундан ташқари бу гормонлар одамда аллергик реакциялар 
ва 
турли 
яллиғланишларюзага 
келиш 
жараёнини 
сусайтиради
Глюкокортикоидларга кортикостерон, кортизон гормонлари киради.
Андроген ва эстроген гормонлари ички тўрсимон зона ҳужайралари 
томонидан ишлаб берилади. Улар эркаклар ва аёлларнинг жинсий безлари 
функциясини кучайтиради. Андроген гормони жинсий аъзолар ва иккиламчи 
жинсий белгиларга таъсир кўрсатиши билан бирга, оқсил синтезини 
тезлаштиради. Скелет мускулларини ривожлантириб, бўйни ўстиради. Бу 
гормоннинг миқдори қонда кўпайиб кетиши аёлларда гавданинг 
эркакларникига ўхшаб катталашиб кетиши, мўйлов, соқол чиқа бошлашига 
олиб келади (адреногенитал синдроми). Эстроген гормони қонда кўпайиб 
кетса, жинсий фаолиятнинг бузилишига олиб келади. 
Буйрак усти безининг ички-мия қисмидаги ҳужайралари адреналин ва 
ноадреналин гормонларини ишлаб чиқаради. Адреналин артерия ва капилляр 
қон томирларини торайтириб, қон босимини оширади. Қон ивишини 
тезлаштиради, бронхларни кенгайтиради, мускулларни бўшаштиради. 
Бундан ташқари, у углевод алмашинувида иштирок этиб, гликоген 
моддасининг глюкозага айланишини ва қонда қанд миқдорини ўз меъёрида 
сақлашни бошқариб туради. Ноадреналин периферик артериолалар деворини 
қисқартиради, натижада қон босимининг ошишига олиб келади. Систолик ва 
диастолик артерия босимини оширади.
Буйрак усти безининг ички қаватида адреналин ва ноадреналин 
ишланиб чиқиши камайса, Адиссон (бронза) касаллиги пайдо бўлади. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish