Назорат саволлари:
Лентали конвейерларнинг ишлатилиш кўламини тушунтириб беринг.
Лентали конвейерларнинг конструктив тузилишига изоҳ беринг.
Лентали конвейерларнинг қандай турларини биласиз, уларнинг ишлатилиш жойларини тушунтиринг.
Лентали конвейерларнинг асосий қисмларининг тузилиши ва ишлаш принципини тушунтиринг.
21-маъруза
ЭГИЛУВЧАН ТОРТИШ ОРГАНЛИ ТРАНСПОРТ ҚУРИЛМАЛАРИДА ҚАРШИЛИК КУЧИ ВА ҚУВВАТНИ АНИҚЛАШ Маъруза режаси:
Эгилувчан тортиш органли транспорт қурилмаларида эгри чизиқли участкалар;
Блок ва барабанлардаги қаршилик кучи;
Умумий тортиш кучи ва қувватни аниқлаш.
Тўғри ва эгри чизиқли участкалардаги қаршилик
Умумий ҳолда транспорт қурилмасининг тортиш органи эгри чизиқли участкалар билан ўзаро туташган тўғри чизиқли участкалар бўйлаб ҳаракат қилади. Узлуксиз тортиш органли транспорт қурилмалар (масалан: Лентали, занжирли ёки сим арқонли конвейерлар, узлуксиз сим арқонли ташигич ва бошқалар)да тортиш органи энг оддий ҳолда иккита тўғри чизиқли шохобча ва шунча эгри чизиқли туташмаларга эга бўлади (1-расм).
1 – расм. Энг оддий узлуксиз тортиш органи:
1-2 ва 3-4 тўғри чизиқли шохобчалар;
2-3 ва 4-1 – эгри чизиқли туташмалар.
Тўғри чизиқли йўналтиргич (рельс, тўшама ва бошқалар)дан ташкил топган тўғри чизиқли участкаларда ҳаракат қўйидаги иккита асосий усулларнинг бири бўйича амалга оширилади: ғилдирак (ролик) ёрдамида суриш ёки сирғаниш (сирпаниш). Ташилувчи юк ва тортиш органи (ишчи элементлари билан биргаликда) бир хил ёки ҳар хил усул билан, бир хил ёки хар хил қаршилик коэффициенти билан сурилиши мумкин. Агар ташилувчи юк ишчи юк кўтарувчи элемент (тасма, пластина, чўмич, вагонча)лар устида турган бўлиб, йўналтиргичларга бевосита тегиб турмаган бўлса, юкнинг ҳаракатига қаршилик қоэффициенти юк кўтарувчи элементлар учун қаршилик коэффициентига тенг бўлади; агар юк йўналтиргичларга бевосита тиралиб харакатланса (масалан, тўшама ёки нов бўйлаб сирпанса), унда ҳаракат умумий ҳолда ҳар хил қаршилик коэффициентлари билан амалга оширилади.
Эгилувчан тортиш органли транспорт қурилмаларида эгри чизиқли участкалар қўйидаги икки усулнинг бирида ҳосил бўлиши мумкин:
-тортиш органи ўқда айланувчи блок ёки барабанни айланиб ўтиши;
-тортиш органи қўзғалмас эгри чизиқли йўналтиргични ёки эгри чизиқда жойлаштирилган турғун роликлар батареясини айланиб ўтиши.
Биринчи усулда (2-расм) блок текис юзали (тасма учун барабан, симарқон учун шкив ва бошқалар), қирралари тўғри чизиқли (узун звеноли занжирлар учун), тишли (оддий занжир юлдузчаси) бўлиши мумкин.
2-расм. Тортиш органи юлокларни айланиб ўтиши схемалари: а-текис юзали блок; б-қирралари тўғри чизиқли блок; в – тишли блок;
Иккинчи усулда (3-расм) тортиш органи эгри чизиқли шина бўйлаб сирпаниб ёки юрувчи роликларда ғилдираб силжиши мумкин ёки эгри чизиқли йўналтирувчи турғун роликлар батареясида ғилдираб, уни айланиб ўтиши мумкин.
Тортиш органи блок ёки барабанни айланиб ўтишида умумий қаршилик тортиш органининг блокка келгандаги букилиши ва блокдан чиқаётгандаги ёзилишининг қаттиқлиги оқибатида ҳосил бўладиган қаршилик ва блок (барабан) ступицасида ёки у ўрнатилган ўқнинг бўғзидаги ишқаланиш натижасидаги қаршиликлар йиғиндисидан иборат бўлади. Ундан ташқари, занжирли узатишда юлдузча тишларида ҳам ишқаланиш бўлади.
Эгри чизиқли йўналтиргич ёки роликлар батареясини айланиб ўтишда тортиш органининг қаттиқлиги туфайли ҳосил бўладиган қаршиликдан ташқари эгри чизиқдаги ишқаланиш (сирпаниш ёки ғилдираш) ҳисобига ҳам қаршилик пайдо бўлади.
3-расм. Тортиш органи эгри чизиқли йўналтиргичларни айланиб ўтиши схемалари:
а – сирпаниб ўтиш; б – юрувчи роликларда ғилдираб ўтиш; в – турғун
роликлар батареясини айланиб ўтиш.
Бу ҳамма қаршиликларнинг қиймати тортиш органининг таранглигига пропорционалдир. Шундай қилиб агар Sk – тортиш органини эгри участкага келиш нуқтасидаги таранглик, Sкч – эгри участкадан қочиш нуқтасидаги таранглик ва Wэ – эгри участкадаги қаршилик кучи бўлса, унда
, (1)
бунда коэффициент К>1.
Аслида блок ва барабанлардаги қаршилик кучи Wэ келиш нуқтаси Sk даги тарангликнинг 3-10% атрофида бўлиб, одатда 5-7% ни ташкил этади:
;
. (2)
Юритувчи блокдаги қаршилик кучини блокга келаётган ва ундан қочаётган шохобчалар таранглиги йиғиндисининг 3-5% атрофида қабул қилиш мумкин, яъни
. (3)
Do'stlaringiz bilan baham: |