O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi islom karimov nomidagi toshkent davlat texnika universiteti



Download 15,99 Mb.
bet52/74
Sana22.02.2022
Hajmi15,99 Mb.
#87648
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   74
Bog'liq
Транс.маш.УМК 1-2-семестр — копия

Тарангловчи қурилмалар
Тарангловчи қурилмалар юритмада тортиш кучини узатиш ва ролик таянчлари оралиғида тасманинг осилишини чеклаш учун унинг зарур бўлган дастлабки таранглигини таъминлаш мақсадида ишлатилади. Ундан ташқари, тарангловчи қурилмалар ишлаш жараёнида тасманинг узайиши компенсацияланишини таъминлаши керак.
Тасмани таранглаш учун барабанлардан биттаси қўзғалучан бўлади.
Таранглаш кучини вужудга келтириш усули бўйича тарангловчи қурилмаларни қаттиқ, юкли ва автоматик бошқариладиганларга ажратиш мумкин.
Қаттиқ тарангловчи қурилмалар конвейер иш жараёнида тарангловчи барабаннинг доимий ҳолатда туриши билан ажралиб туради. Улар нисбатан оддий конструкцияга, унчалик катта бўлмаган ўлчамлар ва оғирликка эга. қаттиқ тарангловчи қурилмаларнинг камчилиги тасманинг ишлатиш жараёнида ҳосил бўладиган деформацияси туфайли унинг таранглигини бўшашидир. Шунинг учун ишлаш жараёнида тарангловчи барабанни вақти – вақти билан тортиб туриш керак бўлади.
Ҳар қандай шароитда конвейер юритмаси меъёрда ишлашини таъминлаш учун тарангловчи барабанда тасманинг таранглигини бир ҳилда доимий ушлаб турувчи тарангловчи қурилмаларни қўллаш кўпроқ мақсадга мувофиқдир. Буни юкли ва автоматик тарангловчи қурилмалар орқали амалга ошириш мумкин.
Ю кли тарангловчи қурилмалар (10 - расм) конвейер юкламасининг ўзгаришига қараб

10-расм. Юкли тарангловчи қурилмалар а-оддий; б-симарқон ва блокли


тарангловчи барабан автоматик равишда силжиб туриши, тасмани чўзилишидан, юкланиш даражасидан ва намлигидан қатъий назар уни таранглигини бир маромда сақлаб туриши билан ажралиб туради. Юкли тарангловчи станциялар қўполлиги билан фарқланади ва қаттиқ тарангловчи қурилмаларга нисбатан анча катта ўлчам ва оғирликка эга. Одатда тарангловчи юк конвейер ставининг ён томонида махсус камерада ўрнатилган бўлади.


Автоматик бошқариладиган тарангловчи қурилмалар конвейер юритмаси ҳамма режимларда, шу жумладан, ишга тушириш ва тормозланиш режимларида ҳам ишончли ишлаши учун тасманинг зарур бўлган минимал таранглигини сақлаб туради. Улар юклиларга нисбатан анча ихчам, бироқ ўзининг алоҳида юритмасига эга.



11-расм. Автоматик тарангловчи қурилма

Автоматик тарангловчи қурилмалардан бирининг схемаси (3.40 - расмда кўрсатилган. Тарангловчи барабан 1 лебедка 4 ёрдамида йўналтирувчи 3 бўйлаб силжийдиган тележка 2 га ўрнатилган. Сим арқон 5 шундай ўралганки, у иккиланган полиспастни ҳосил қилади. Полиспастнинг тенглаштирувчи блоки 6 ричаг 7 га маҳкамланган. Ричагнинг бир учи шарнир орқали таянч 8 га, иккинчи учи эса тарировка қилинган ва сиқилишга ишлайдиган пружина 10 билан боғланган тяга 9 га маҳкамланган. Тасманинг таранглиги уни номинал қийматига нисбатан 20% га ўзгарганда ричагнинг пружина 10 билан боғланган учи нейтрал ҳолатидан у ёки бу томонга силжийди ва отбойник 11 ни силжитади. Отбойник кнопкани босиб симарқонни ўраш ёки чуватииш учун лебедка юритгичини ишга туширади.Натижада тасманинг таранглиги ошади ёки камаяди, ричаг эса нейтрал ҳолатга қайтади ва лебедка юритгичи автомаатик равишда ўчирилади. Шундай қилиб, тасма таранглигининг маълуум қиймати автоматик равишда ушлаб турилади.


Конвейер тухтатилганда лебедканинг юритгичи хам тармоқдан узилиб, лебедка тормозланади, шу билан тасма таранглиги бўшаб кетишининг олди олинади.

Download 15,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish