Назорат саволлари:
Kurаkli kоnveyerlarda hаrаkаtgа qаrshilik ko’rsаtuvchi қандай kuchlаr мавжуд?
Kurаkli kоnveyerlar tоrtish kuchi қандай aniqланади?
Kurаkli kоnveyerlarda tоrtuvchi zаnjirning tаrаngligi қандай hisoblaнади?
Kurаkli kоnveyerlarda yuritkich quvvаti қандай аniqlанади?
24-маъруза
ЛЕНТАЛИ КОНВЕЙЕРЛАР. УЛАРНИНГ КОНСТРУКТИВ ТУЗИЛИШИ, ТУРЛАРИ, ИШЛАТИЛИШ КЎЛАМИ
Mаъруза режаси:
Лентали конвейерлар ва уларнинг тавсифи.
Лентали конвейерлар конструктив тузилиши, турлари, ишлатилиши
Лентали конвейерларнинг асосий қисмларининг тузилиши
Лентали конвейерлар гуруҳига ҳаракатдаги юк кўтарувчи юзадан иборат бўлган конвейерлар киради. Ташилаётган материал бу юзага нисбатан ҳаракатда бўлмайди (қимирламайди) ва билан биргаликда ҳаракатланади (силжийди). Лентали конвейерда юк кўтариш ва тортиш органларининг функциялари бирлашган бўлиб, уни тасма бажаради.
Лентали конвейерлар шахта ва рудникларда конвейер транспортининг асосий воситасидир. Уларни асосий ишлатилиш жойлари – ўрта ва йиғув штреклари, уклон ва бремсберглар, қия стволлар, бош магистрал штреклар бўлганлиги сабабли шахталарни тўлиқ конвейерлаштириш муаммоси ўз-ўзидан ҳал бўлмоқда. Очиқ кон ишларида ҳам Лентали конвейерлар улуши йил сайин ошиб бормоқда.
Масалан Ўзбекистонда «Ўзбеккўмир» ОАЖ га қарашли шахта тўлиқ конвейерлаштирилган, «Ангрен» кўмир разрезида ҳамда Навоий кон - металлургия комбинатига қарашли «Мурунтов» карьерида Лентали конвейерлар сони кўпайиб бормоқда.
1-расм. Лентали конвейерларнинг схемалари
Лентали конвейерларнинг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардир (3.29,а - расм):
эгилувчан резинали тасма 1;
тасмани ҳаракатга келтирувчи 2 ва эгилтирувчи 3 барабанлар, улардан оҳиргиси кўпинча тасмани тарангловчи ҳам бўлади 4, 5;
тасмани бутун узунлиги бўйича ушлаб турувчи ролик таянчлари;
таянч конструкциялар (рама) - роликларни ўрнатиш (маҳкамлаш) учун қўлланилади (2- расм)
2 –расм. Конвейер рамаси
Тасмага тортиш кучи ишқаланиш орқали узатилади, яъни юритувчи барабан айланганда тасма ва барабан ўртасида ҳосил бўладиган ишқаланиш ҳисобига тасма харакатга келади.қучаш бурчагини кўпайтириш мақсадида юритучи барабан олдига тасмани эгувчи ролик 1, а–расм ўрнатилиши мумкин. Юритувчи бабарабанлар бошқа барабанлардан ажралиб туриши учун, одатда, схемаларда улар айланаси иккита бир-бирига перпендикуляр бўлган чизиқлар билан чизиб қўйилади, баъзиларида эса яна қарама-қарши секторлари бўяб ҳам қўйилади.
Лентали конвейерлар горизонтал ва қия ўрнатилиши мумкин, уларни қия ҳолатдан горизонтал ҳолатга (1, - расм) ва тескарига (1, -расм) ўтказса бўлади. қия ўрнатилган конвейерда юкни юқорига ва пастга қараб ташиш мумкин. Оддий Лентали конвейернинг қия урнатилиш бурчаги 180 дан ошмайди. қиялик бурчагининг чекланиши бундан катта қияликларда ташилаётган юк пастга қараб қулаб кетиши билан боғлиқдир. Юкни тасмадан туширишни конвейернинг оҳирида махсус тушириш қурилмаси ёрдамида (1, -расм) амалга ошириш мумкин.
3-расм. Лента тузилиши схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |