ГАЗ СУЮҚЛИК АРАЛАШМАСИНИ СЕПАРАЦИЯЛАШНИНГ ФИЗИК АСОСЛАРИ
Газ ёки пар суюқлик билан контактда бўлса ёки суюқлик қавватидан барботаж қилиб ўтадиган барча жараёнларда одатда газ ва суюқликнинг зичлиги ҳар-хил бўлганлиги учун улар тўлиқ ажралмайди. Газ ўзи билан суюқликни ҳар-хил катталикдаги заррачаларини олиб кетади. Суюқлик заррачалари муаллақ бўлган газ муҳитидан иборат система аэрозол деб айтилади. Аэрозолнинг заррачалари одатда шарсимон формада бўлади ва ҳар-хил ўлчамли бўлиши мумкин (МКМ).
Конденсацияда ҳосил бўлган томчилар жуда (дисперс) майда бўлади. Уларнинг ўлчамлари-диаметри 0,1-20 мкм. Суюқлик қаватидан барботаж – қайнаб чиққан газдаги томчиларнинг ўлчамини диаметри 10-1000 мкм. Газнинг ҳаракати натижасида суюқлик юзасидан олиб кетилган томчини диаметри ҳам шундайдир. Лекин бу томчилар вақт ўтиши билан бир-бири билан урилиб, қўшилиб катта томчи ҳосил қилади ва аппаратларни ички юзасига келиб тушади. Газ-суюқлик оқимини ҳаракат йўлини аэрозолларни ўлчамлари бир хил бўлган участкаларга бўлиш мумкин. Технологик участка – технологик иншоотларни – аппаратларни газни тайёрлаш учун танлаб олиш. Бу участкада аэрозолларни дисперс таркиби технологик аппаратларнинг типига боғлиқ (8.1. расм).
Ишлаш шароитининг турлича бўлганлиги ҳар-хил конструкцияли сепараторларни яратишга мажбур қилди. Бу сепараторларда аэрозолни томчиларини ажратиш учун инерция ва марказдан қочувчи кучлардан фойдаланилади, шунингдек газни аниқ тозалаш учун фильтр-сепараторлар қўлланилади.
8.1-Расм. Суюқлик томчиларини синфлаш ва уларни ушлаб қолувчи қурилмалар.
СЕПАРАТОРЛАРНИ СИНФЛАШ.
Ҳозирги замон сепараторларини конструкциялари ишланиши бўйича турлича, лекин уларни кўпчилиги ишлаш принципи бўйича қуйидагиларга бўлинади.
гравитацияли
инерция типидаги сепараторлар (жалюзиили, сеткали, насадкали ва ҳ.к.).
марказдан қочувчи.
фильтр сепараторлар.
8.2 а-расм. Вертикал сепаратор. 8.2 б-расм. Шарсимон сепаратор.
8.2 в-расм. Горизонталь сепаратор.
Бу сепараторларда қуйидаги зоналар бор. 1. Газ-суюқлик кирувчи узел. 2. Чўктириш. 3. Асосий сепарация. 4. Газни чиқиш узеллари. 5. Суюқлик йиғиладиган узеллар.
Шаклига қараб босим остида ишловчи сепараторлар: Горизонтал, вертикал ва шарсимон ҳолида бўлади.
Вертикал сепараторлар газ оқимида кўп миқдорда қум, лойлар бўлса ишлатилади, чунки уни ҳажмида сепарация қилинган оқова сувлар дренаж системага осонлигича юборилади. Бундан ташқари уларни ўрнатиш учун кам жой талаб қилинади.
Горизонтал сепараторлар қайта ишланадиган газни миқдори кўп бўлганда қўлланилади. Бу горизонтал аппаратлар ичидаги сепарациялаш секцияларини кампоновкалаш усули билан амалга оширилади. Горизонтал аппаратлар блокларга бўлинган бўлиб уни монтаж ва ремонт қилиш қулайдир.
Горизонтал сепараторларнинг камчиликлари – бу аппаратлар катта майдон эгаллайди, уни пастки қисмида тўпланган оқова сув, лойларни чиқариб ташлаш бироз қийинчилик туғдиради.
Сферик сепараторлар – компакт бўлиб, диаметри вертикал сепараторларни диаметрига тенг бўлишига қарамай массаси камдир. Бу сепараторлар юқори босимда ва газни миқдори кўп бўлганда ишлайди.
Юқорида кўрсатилган сепараторлар қўлланилишига қараб ўзини афзалликларига ва камчиликларига эга. Қайси конструкцияли сепараторни танлаб олиш уларни ишлаш шароитларига (босим, маҳсулдорлиги, механик аралашмаларни борлиги, талаб қилинган тозалаш даражаси ва эффектив ишлаш диапазони) ва уларга қўйиладиган қўшимча талабларга боғлиқдир (компактлиги, транспортабеллиги ва ҳ.к.).
Do'stlaringiz bilan baham: |