ТАБИИЙ ГАЗНИ КУРИТИШ
Газ қатлам шароитида сув парлари билан тўйинган ҳолда бўлади. Газни қазиб чиқаришда технологик схемалар бўйича қайта ишлаш вақтида термодинамик шароитлар, ҳарорат, босим ўзгаради ва натижада сув парлари кондерсирланади. Ҳосил бўлган сув томчилари газни тайёрлаш қурилмаларининг технологик тизимларини ишини бузади ва уни узоқ масофага магистрал трубопроводлар орқали ташишни қийинлаштиради. Бунга асосий сабаб табиий газни сув билан гидрат ҳосил қилишидир. Буни клатрат дейилади. У музсимон модда бўлиб гидрат пробкаларини ҳосил қилади. Гидратлар қувурларда тиқин ҳосил қилади Бунинг натижасида компрессорлар ишдан чиқади. Шунинг учун табиий газни магистрал қувурларга беришдан ва паст ҳароратда қайта ишлашдан олдин қуритилади. Куритиш усулини танлаб олиш аниқ мақсадга ва шароитга боғлиқ. Буларга газни таркиби, қуритиш даражаси, қуритилган газнинг таркиби киради. Газ қуритишда сув ютадиган, қаттиқ ва суюқ сорбентлар ишлатилади, яьни адсорбентлар ва абсорбентлар ишлатилади. Улар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак.
Юқори даражада намликни ютиши керак, яьни ютувчи массаси ва ҳажми бирлигига нисбатан кўп намлик ютиши керак.
Узоқ вақт хизмат қилиши керак.
Арзон ва олиниши қулай бўлиши керак.
Шу кўрсатилган сифатларга актив алюминий оксиди, цеолит, суюқ моддалардан – ди ва три этиленгликоллар киради. Нефтни қайта ишлаш корхоналарида одатда табиий газ суюқ усул билан тозаланганда диэтиленгликол ишлатилади. Диэтиленгликол билан тозаланганда шудринг нуқтаси –200С га тушади. Актив алюминий оксиди билан қуритилганда шудринг нуқтаси –700С га, цеолит билан қуритилганда –750С га етади.
ВАКУУМЛИ РЕГЕНЕРАЦИЯ
Десорберда вакуум ҳосил қилиш гликол қотишмасини қайнаш ҳароратини туширади ва ундан ортиқча миқдордаги сувни буғлатиб юбориш имкониятини беради. Насос ёрдамида десорберда 400-600 мм. сим. уст. бўлган вакуум ҳосил қилинади ва диэтиленгликолни концентрациясини 98,5-99,3% масс., триэтиленгликольники эса 98,6-99,5% масс., га етказиб олинади.
6-г расмда газ ва сув буғларини гликольни буғлатувчи камерасидан эжектрлаш кўрсатилган. Тўйинган гликоль абсорбердаги босимга тенг босим билан шамоллатгич (1) га киради. Шамоллатгичдан ажралиб чиққан газ вентил (2) орқали ёқилғи сифатида ишлатишга жўнатилади, тўйинган гликоль эса шамоллатгич пастидан босим остида иссиқлик алмаштиргич (4) га ўтади. Оралиқ сиғим (5) да регенирланган гликоль билан қизитилади ва эжектор (3) га келади. Ундан ўтиб конденсатор (6) да ва гликолни парлатиш камерасида (7) ҳаво сийраклашишини ҳосил қилади. ¡з босимини тушириб ва эжектор (3) даги оқим тезлигини камайтириб, тўйинган гликоль қуюқлашган суюқликни ва конденсирланмаган буғни бир қисмини оқизиб кетади ва ректификация колонна (9) га тушади. Кейин, оловли қизитгич (11) билан рибойлер (10) га йўналтирилади. Рибойлердан қисман регенерланган гликоль оқиб ўтиб камера (8) га тушади. У ердан змеевик (12) га йўналади. Кейин буғлатувчи камера (7) га тушади. Юқори даражада концентрланган гликоль, буғлатгич камера (7) ни пастки қисмидан оралиқ резервуарга тушади, кейин абсорберга бериш учун насосга берилади. Шу билан ҳалқа бирикади. Гликоль икки босқичда регенирланади: биринчи босқичда парлатиш колоннасида, иккинчи босқичда парлатгич камерасида.
8.4-а расм. Сув-газ системасида сув буғларининг мувозанатли миқдори.
8.4-б расм. Контакт ҳароратлар ҳар-хил бўлганда ДЭГ (а) ва ТЭГ (б) эритмаларини сув бўйича мувозанатли шудринг нуқтаси.
8.4-в расм. Концентрацияси турли хил бўлган ДЭГ (а) ва ТЭГ (б) ларни сувли эритмаларини ҳар-хил ҳароратдаги солиштирма иссиқлик сиғими.
Do'stlaringiz bilan baham: |