2Н2S + SO2 2H2O + 3/n Sn + Q
2Н2S + SO2 2H2O + 3/8 S8 + 147000 кДж/кмоль
Келтирилган реакциялар катализаторлар иштирокида боради. Катализаторлар сифатида активланган кўмир, алюминий оксиди, титан оксиди қўлланилади.
130-1500С да ҳосил бўлган олтингугурт катализатор томонидан ютилади ва уни фаоллигини пасайтиради.
Катализаторни фаоллигини қайта тиклаш учун уни вақти-вақти билан регенерация қилинади. Алюминий ва титан оксидлари 3100С да, активланган кўмир 5100С да регенирланади. Иситиш учун сув пари ёки иссиқ ташландиқ газ қўлланилади.
8.12-Расм. Атмосферага ташланадиган газларни Сулфрен жараёни бўйича тозалаш қурилмасининг технологик схемаси.
А-1, А-2, А-3 реакторлар. П-1-печь, ДК-компрессор, К-каогулятор, КУ-котел-утилизатор.
I-чиқинди газлар, II - тозаланган газ, III-пар, IV-сув, V-олтингугурт.
Атмосферага ташланадиган газларни Сулфрен жараёни бўйича тозалаш қурилмасининг технологик схемаси.
А-1, А-2, А-3 реакторлар. П-1-печь, ДК-компрессор, К-каогулятор, КУ-котел-утилизатор. I-чиқинди газлар, II - тозаланган газ, III-пар, IV-сув, V-олтингугурт.
Муборак газни қайта ишлаш заводида табиий газни водород сульфидидан моноэтаноаминли (МЭА) тозалаш жараёнининг асосий технологик кўрсаткичлари.
Кўрсаткичлар
|
Ўртабулоқ табиий гази
|
Шимолий Муборак табиий гази
|
I поғона тозалаш
|
II поғона тозалаш
|
Хом газга нисбатан ишлаб чиқарувчанлик (бир тармоқ учун), минг м3
|
50—60
|
50—60
|
70—90
|
Регенерирланадиган абсорбент сарфи
|
200—240
|
90—120
|
100—130
|
Хом газнинг таркиби, % хажмий.
|
|
|
|
Н2S
|
5—5,5
|
4000
(мг/м3) гача
|
0,3—0,4
|
СО2
|
4,3—5,0
|
Маълумот йўқ
|
1,3—1,4
|
Тозаланган газнинг таркиби:
Н2S, мг/м3
|
4000
|
20
|
20
|
СО2, % хажмий.
|
Нет данных
|
0,1
|
0,1
|
Абсорбер босими, МПа:
абсорберда
|
5,1—5,4
|
5,1—5,4
|
4,6—5,4
|
десорберда
|
0,15
|
0,15
|
0,15
|
Абсорбердаги харорат, °С
|
50—60 *
|
50—60 *
|
50-60 *
|
Хом газнинг харорати
|
20—30
|
20—30
|
20-30
|
Десорбернинг юқори қисмида
|
107
|
108
|
110
|
Десорбернинг қуйи қисмида
|
119
|
119
|
119
|
Абсорбентдаги нордон газлар миқдори, моль/моль МЭА :
|
|
|
|
регенерирланганидаги Н2S миқдори
|
0,02—0,04
|
0,02—0,03
|
0,01—0,03
|
Σ Н2S ва CO2
|
0,15—0,2
|
0,11—0,15
|
0,13—0,19
|
Н2S илан тўйинганда
|
0,2—0,25
|
0,06—0,07
|
0,06—0,1
|
Σ Н2S и CO2
|
0,5—0,6
|
0,15—0,23
|
0,36—0,45
|
МЭА нинг абсорбентдаги миқдори, % масс.
|
14—19
|
6—10
|
8—12
|
* Температура по проекту 20 — 30 ○С.
газларни сулфидли бирикмалардан тозалаш жараёнларининг ютувчиларини ва технологик схемаларни танлаш
Газни водород сульфидидан, углерод диоксидидан, углерод сульфоксидидан, углерод сульфидидан, тиоллардан ва хоказолардан тозалашда ютувчиларни танелаш асосиф масала хисобланади.
Ютувчини тўғри танлай билиш фақатгина газ товарининг сифатига боғлиқ бўлмай балки қурилманинг металл- ва энергия хажмига хамда газ саноати объектидаги атроф-мухит мухофазаси саволларига хам таъсир этади.
Бир қатор холатларда газларда ютувчилар қолдиқлари бўлиши миқдорига уларни бошқа саноат сохаларида самарали ишлатилишига хам боғлиқдир.
Шунинг учун газларни нордон компонентлардан тозалаш курилмаларида ютувчини танлаш катта ахамиятларга эга.
Газни тозалашнинг турли усулларидан қатъи назар, ютувчилар қуйидаги қатор талабларга жавоб бериши керак:
-нордон компонентларнинг газлардаги кенг интервалдаги парциал босимлари бўлганда хам уларни ютиш сиғимлари юқори бўлиши керак;
-тозаланган газларда кам йўқотилишни таъминлаш учун тўйинган буғ босимлари паст бўлиши керак;
-газлар билан яхши тўқнашишларни таъминлаши учун абсорберни эксплеатация давридаги қовушқоқлиги кам бўлиши керак;
-углеводородлар билан ўзаро эрувчанлиги жуда кам бўлиши керак.
-газларни қазиб олиш ва тайёрлаш вақтида қўлланиладиган ингибиторлар ва углеводородларга нисбатан нейтраль хоссага эга бўлиши керак;
-пасть коррозон ваолликка эга бўлиши керак;
- оксидланишга ва термик парчаланишга қарши қарорлиги юқори бўлиши керак (эскириши тезлиги кам бўлиши керак).
- кўпикланувчанликка қарши ва турли аралашмалар билан қўшимча реакцияларга қарорлиги юқори бўлиши керак:
-ютувчида ютилаётган моддаларнинг тўпланиб қолишиини олдини олиш учун газдаги барча компонентларнинг қайнаш ҳароратларидан ютувчининг қайнаш харорати паст бўлиши керак.
Шуни билиш керакки, газни қайта ишлаш қурилмаларида ишлатилаётган ютувчилар сув хавзаларига ва тупроққа тушиб кетмаслиги керак.
Шунинг учун уларнинг захарлилик даражалари жуда кам бўлиши хамда тўлиқ биологик парчаланиши осон бўлиши керак.
Бундан ташқари, нордон компонентларни ютувчилар арзон ва инсон организмига хавфсиз бўлиши керак.
Амалда ушбу барча талабларга жавоб бера оладиган ютувчи моддаларни топиш мушкулдир. У ёки бу холатларда кўрсатилган талабларга алканоламинлар жавоб бера олади ва масалан газлараги водород сульфидин ива углерод диоксидини тозалашда қуйидагилардан фойдаланиш кенг йўлга қуйилгандир: моноэтаноламин (МЭА), диэтаноламин (ДЭА), дигликольамин (ДГА), диизопропанола-мин (ДИПА), шунингдек, триэтаноламин (ТЭА) ва метилдиэтаноламин (МДЭА).
Do'stlaringiz bilan baham: |