ГАЗДАГИ СУЛЬФИДЛИ БИРИКМАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ.
Дисульфидлар углеводородларда ва бошқа органик эритувчиларда осон эрийдилар. Кислород, водород сульфид ива тиоллар иштирокида дисульфидлар трисульфидлар ва тетрасулфидларга ўта оладилар.
Дисульфидларнинг термик парчаланишидан тиоллар, водород сульфид ива сульфидлар ҳосил бўлади.
Тиоллар ва сульфидларнинг асосий тавсифлари 2.5-жадвалда келтирилган
Углерод диоксиди (углекислота гази) – рангсиз газ бўлиб, нордон хид ва мазага эга. Қуйида унинг асосий хоссалари келтирилган:
Ҳарорат кўрсаткичлари, 0С:
-суюқланиш ҳарорати - - - 56,9
-қайнаш ҳарорати 78,9
-критик ҳарорати 31
Критик босими, МПа 7,62
Атмосфера босимида ва -78,50С ҳароратда углерод диоксиди суюқ ҳолатга ўтмасдан оппоқ қорсимон массани («қуруқ муз») ҳосил қилади. Суюқ углерод диоксиди хона ҳароратида фақат 5,85 МПа дан юқори босимда мавжуддир. Қаттиқ ва суюқ углерод диоксидининг зичлиги мос равишда 0,771 ва 1,512 кг/литрни ташкил этади.
Унинг сувда эрувчанлиги 0 ва 200С ҳароратларда мос равишларда 0,335 ва 0,168 (масс.) % ни ташкил этади.
У қисман сув билан таъсирлашиб кўмир кислотасини ҳосл қилади. Асослар билан таъсирлашиб карбонатларни ҳосил қилади. Термик барқарор, фақат 20000С ҳароратдагина углерод ва кислородларга диссоциланади.
Нефть саноатида маҳсулотларнинг юзага чиқишини ошириш мақсадида қатламларга юборишда ишлатилади. Табиий газларнинг нордон компонентларига нисбатан кучлирок коррозион фаолроқдир ҳамда қурилма материллари ва қувурлар билан таъсирлашиб темир карбонатини ҳосил қилади.
Олтингугурт диоксиди (сульфит ангидрид) фаол сульфидли бирикмалар қатрига киради. Табиий ва нефть газлари таркибида учрамайди, бироқ водород сульфидидан олтингугурт олининг барча жараёнларида SO2-олтингугурт диоксиди ҳосил бўлади. SO2-гази олтингугурт олишдаги барча қурилмаларнинг чиқинди газлари таркибида мавжуддир.
Хулоса
Газни қуйи температурали конденсацияси жараёнида совутишни сақсадли компонентларни газдан керакли « чуқурлик» кача ажратиб олиш билан белгиланадиган буғ фазани (илк газни) фақат талаб қилинган конденсатланиш даражасигача давом эттирилади ва совутиш жараёнининг аниқ охирги температураси (илк газ таркиби ва система босмига боғлиқ ҳолда) ёрдамида эришилади. Ушбу температурага маълум температурали ҳисобланган миқдордаги совуқни кириш йўли билан эришилади.
Илк газни конденсатланиш даражасининг бир қийматига температура ва босим қийматларини турли комбинациялари орқали етишиш мумкин. Системада босимни ошиши билан, яъни ҳар бир компонент парциал босимини ошиши билан доимий температурада конденсатланиш даражаси ортади ва изобарик совутиш жараёнига анологик бўлган жараён амалга ошади. Конденсация жараёнини сайловчанлиги босим ортиши билан пасаяди. Конденсатланиш даражасини ўзгариш интенсивлиги босим ва температуралар ўзгаришга тўғри пропорционал эмас. Конденсатланиш даражаси катта бўлмаган қийматлар областида босим катталигини ўзгариши билан тез ўзгаради. Босимни кейинги ортишида конденсация интенсивлиги пасаяди. Шунга ўхшашлигини температута таъсири бўйича ҳам айтиши мумкин: Компонентларни конденсатланиш даражаси температура пасайиши билан маълум қийматгача (илк газ таркибига боғлиқ ҳолда) энг кўп интенсивликда ортади, ундан кам бўлганда эса конденсатланиш даражаси секинлашади. Углевадародларни конденсатланиш даражаси доимий температурада канденсация жараёни босимини ошиши ҳамда доимий босим ҳолида жараён температурасини пасайиши билан ортади. Бироқ конденсация жараёни Ушбу икки холда турлича кечади. Босим оширилганда ва доимий температурада конденсатланиш билан ортиб боради: суюқ фазага оғир компонетлар билан бирга анчагина миқдордаги енгиллари ҳам ўтади. Конденсация жараёни теипературасини доимий босимда пасайиши билан конденсатланиш даражасини ортиши енгил ва оғир углеводородларни аниқроқ ажралиши билан бирга боради. Ҳамма компонентларинисуюқ фазага ўтишини умумий ортиши уларни селектив ажратиб олинишда сақланади: оғирлари суюқ фазага тезроқ ўтади.
Қўлланиладиган катализатор олефинларни полимерланишига олиб келади. Шунинг учун олефинларни концентрацияси реакция зонасида стехиометрик даражадан бироз кам бўлиши керак. Шунинг учун практикада хом ашёни концентрацияси изобутан билан камайтирилади изобутан: олефинни моль нисбати алкиллашга юборилаётган аралашмада (4:10):1 нисбатда олинади.
Углеводородлар билан катализаторни аралаштириш тезлиги катта роль ўйнайди. Чунки катализатор билан углеводородлар бир-бирида жуда оз эрийди. Катта тезлик билан аралаштириш ҳосил бўлган алкиллатни катализатордан ажратишга ҳам ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |