O’zbеkiston rеspublikasi oliy va o’rta maxsus ta'lim vazirligi buxoro davlat univеrsitеti jismoniy madaniyat fakulteti



Download 360,97 Kb.
bet1/5
Sana22.02.2022
Hajmi360,97 Kb.
#89121
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Буюк ипак йкли


O’ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI OLIY VA O’RTA
MAXSUS TA'LIM VAZIRLIGI
BUXORO DAVLAT UNIVЕRSITЕTI
JISMONIY MADANIYAT FAKULTETI

Mavzu: Қадимги Буюк ипак йулининг туризмдаги ўрни





Bajaruvchi: Asqarov M
Tekshiruvchi: Nazarov N.B.

BUXORO-2020


Қадимги Буюк ипак йулининг туризмдаги ўрни
Режа:
1. Энг кадимги даврларда "Ложувард йули", "Шох йули" ва бошка йулларнинг мавжудлиги.
2. Буюк Ипак йули - иктисодни ривожлантиришда савдо-сотик ва мол айирбошлашда мухим восита.
3. Буюк Ипак йулининг ахамияти ва хозирги замон.

Кадимги халкларнинг турли томонлама ривожланишида савдо ва транзит йулларининг ахамияти нихоятда каттадир. Мил. авв. III минг йилликка келиб Урта Осиёнинг купгина худудлари кадимги ахоли томонидан узлаштириб булинган эди. Аммо, чул ва дашт худудларида узлаштирилмаган худудлар хам мавжуд эди. Бу худудлардаги чорвадор ахоли вохалардаги утрок ахоли билан узаро алокаларни бронза даврига келиб янада ривожлантирадилар. Тарихий адабиётлардан маълум булишича, Буюк ипак йули ташкил топмасдан анча илгариёк кадимги Шарк ва Урта Осиё худудларида узаро алмашинув йуллари мавжуд эди.

Бронза давридаги (мил. авв. III-II минг йилликлар) ана шундай йуллардан бири "Ложувард йули" деб аталиб, унинг бир тармоги Бадахшон, Бактрия ва Маргиёна худудларини Хоразм, Сугдиёна, Марказий Козогистон ва Урал билан боглаган. Яна бир тармог Бактрия ва Маргиёнани Месопотамия билан боглаган. Бу йул Помир тогларидан бошланиб Эрон, Олд Осиё, Миср оркали утган. Бадахшон ложувардининг Хинд водийси, Месопотамия ва Мисрдан топилиши бу кимматбахо тошнинг Кадимги Шаркда нихоятда кадрланганлигидан далолат беради.

Кадимги йуллардан яна бири, Эрон ахмонийларининг йули булиб, бу йулнинг бир тармоги мил. авв. YI-IY асрларда Кичик Осиё шахарларини хамда Урта Ер денгизи буйидаги Эфес, Сарди шахарларини Эроннинг марказларидан бири Суза билан боглаган булса, тармоги Эрон, Бактрия оркали Сугдиёна, Тошкент вохаси ва Козогистон худудларидан утиб Олтойгача борган. Тарихий адабиётларда бу йул "Шох йули" деб аталади.


Мил. авв. 138 йилда Хитой императори У-Ди Чжан Цянни Урта Осиё ерларига жунатади. Элчи Чжан Цян (мил. авв. 138-126 йилларда) Хитойнинг хуннларга карши кураши учун иттифокчи излаб келган эди. Мил. авв. II-I асрларга келиб Чжан Цян юрган йуллар Хитойни Урта ва Гарбий Осиё билан боглайдиган карвон йули пайдо булади. Бу йул Буюк ипак йули деб аталиб умумий узунлиги 12.000 км дан иборат эди. Илк урта асрларга келиб Ипак йулининг янада ривожланганлигини кузатиш мумкин. Уз даврида нихоятда катта ахамиятга эга булган бу йулнинг дастлабки тармоги Хитойдаги Сиань шахридан бошланиб Шаркий Туркистон, Урта Осиё, Эрон, Месопотамия оркали Урта Ер денгизигача чузилган.
Кадимги халқларнинг турли томонлама ривожланишида савдо ва транзит йўлларнинг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Мил. авв. III минг йилликка келиб, Ўрта Осиёнинг кўпгина ҳудудлари қадимги аҳоли томонидан ўзлаштириб бўлинган эди. Чўл ва дашт ҳудудлардаги кўчманчи чорвадор аҳоли воҳалардаги ўтроқ аҳоли билан ўзаро алоқаларни бронза даврига келиб янада ривожлантирадилар. Тарихий адабиётлардан маълум бўлишича, Буюк ипак йўли ташкил топмасдан анча илгариёқ Қадимги Шарқ ва Ўрта Осиё ҳудудларида ўзаро алмашинув йўллари мавжуд эди.
Бронза давридаги (мил. авв. III—II минг йилликлар) ана шундай йўллардан бири «Ложувард йўли» деб аталиб, унинг бир тармоғи Бадахшон, Бақтрия ва Марғиёна ҳудудларини Хоразм, Сўғд, Марказий Қозоғистон ва Урал билан боғлаган. Яна бир тармоғи эса, Бақтрия ва Марғиёнани Месопотамия билан боғлаган. Бу йўл Помир тоғларидан бошланиб, Эрон, Олд Осиё, Миср орқали ўтган. Бадахшон Ложувардининг Ҳинд водийси, Месопотамия ва Мисрдан топилиши бу қимматбаҳо тошнинг Қадимги Шарқда ниҳоятда қадрланганлигидан далолат беради.
Қадимги йўллардан яна бири, Эрон аҳмонийларининг йўли бўлиб, бу йўлнинг бир тармоғи мил. авв. VI—IV асрларда кичик Осиё шаҳарларини ҳамда Ўрта Ер денгизи бўйидаги Эфес, Сарди шаҳарларини Эроннинг марказларидан бири Суза билан боғлаган бўлса, яна бир тармоғи Эрон-Бақтрия орқали Сўғдиёна, Тошкент воҳаси ва Қозоғистон ҳудудларидан ўтиб Олтойгача борган. Тарихий адабиётларда бу йўл «шоҳ йўли» деб аталади.
Мил. авв. 138 йилда Хитой императори У-Ди Чжан Цянни Ўрта Осиё ерларига жўнатади. Элчи Чжан Цян (мил. авв. 138-126 йилларда) Хитойнинг хуннларга қарши кураши учун иттифоқчи излаб келган эди. Мил. авв. II-I асрларга келиб, Чжан Цян юрган йўлларда Хитойни Ўрта ва ўарбий Осиё билан боғлайиган карвон йўли пайдо бўлади. Бу йўл Буюк ипак йўли деб аталиб, умумий узунлиги 12 000 км дан иборат эди. Илк ўрта асрларга келиб, Ипак йўлининг янада ривожланганлигини кузатиш мумкин. Ўз даврида ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлган бу йўлнинг дастлабки тармоғи Хитойдаги Сиань шаҳридан бошланиб, Шарқий Туркистон, Ўрта Осиё, Эрон, Месопотамия орқали Ўрта Ер денгизигача чўзилган.
Буюк ипак йўлининг тармоқлари
Хитойнинг Аноси шаҳрига келиб, Ипак йўли бир неча тармоқларга бўлиниб кетган. Хусусан бир тармоқ Аноси-Хами-Қошғар орқали Қўқонга, ундан эса Тошкентга ўтган. Бу ердан Жиззах ва Самарқанд орқали Бухорога келган йўл Урганч орқали Гурьевга, у ердан Оқсарой орқали Қора денгиз бўйларига чиққан. Яна бир тармоқ эса Дунхуан орқали Хўтанга, ундан Лохурга ўтиб кетган.
Ундан ташқари Бухорога келиб, бу тармоқ иккига бўлинган. Жанубий йўналиш Бу-хоро-Қарши-Термиз орқали Нишопурга ўтган ва Ҳирот орқали Ҳиндистонга ўтиб кетган. Нишопурдаги тармоқлардан бири Теҳрон-Қазвин-Ҳамадон-Боғдод-Палмира йўналиши бўйлаб Ўрта Ер денгизи бўйидаги Тир шаҳригача чўзилган. Умуман олганда Ипак йўлининг жанубий тармоғи Ўзган орқали Ўшга ўтиб, Қува — Марғилон-Қўқон орқали Хўжанд, Самарқанд, Бухорога ўтган. Шимолий йўналиши эса, Хазар хоқонлиги ва Булғор давлати орқали Киев Руси ва Европа мамлакатларига бориб, бу тармоқ VI асрдан бошлаб ривожлана бошлаган. Ипак йўлининг асосий карвон йўлларидан ташқари ички савдо йўллари ҳам мавжуд эди.
Буюк ипак йўлининг аҳамияти
Ўрта Осиё ҳудудларида антик даврдан бошлаб, ривожланиш жараёнлари Буюк ипак йўли билан узвий боғлиқдир. Хусусан, мил. авв. II асрдан бошлаб Хитой ва Ўрта Осиё тарихий-маданий вилоятлари билан савдо ва маданий алоқалар ривожланиб борди. Фарғона, Сўғд ва Бақтрияга ипакчилик кириб келди. Карвон йўли ривожланиб борган сари савдо-сотиқ ва маданий алоқалар ривожланиб борди. Кушонлар ва эфталитлар даврига келиб (I-VI асрлар), Ўрта Осиё орқали ўтувчи Ипак йўли тармоқлари назоратини маҳаллий сўғдий аҳоли қўлга оладилар. Қўшни давлатлар ҳам Ипак йўлидан манфаатдор бўлганлиги сабабли илк ўрта асрларда Эрон ва Византия ҳукмдорлари сўғдийлар билан қонли курашлар олиб бордилар.
Милоднинг бошларида қадимги дунёнинг илғор маданиятли давлатлари асосан тўрттага: Рим, Парфия, Хитой ва Кушон давлатларига бўлинар эди. ўарбда Британ оролларидан шарқда Тинч океани соҳилларигача чўзилган бу забардаст салтанатлар инсоният тарихида биринчи бўлиб «Буюк ипак йўли» деб номланувчи йўл билан боғландилар. Ипак йўли ривожланиб борган сари подшоларнинг ўзаро элчилар юборишлари, бир-бирларига ҳар хил совғалар инъом этишлари анъанага айланди. Савдо-сотиқ мисли кўрилмаган даражада ривожланиб борди. Шунингдек, Шарқ билан ўарб маданиятининг бир-бирига таъсири кучайди. Давлатлар ривожланишидаги кўплаб маданий ўхшашликлар ҳам шу туфайли юзага келди.
Буюк ипак йўли бўйлаб кўплаб карвонсаройлар, шаҳарлар барпо этилди. Бу йўлдан бораётган савдогарлар кўпинча йўлнинг охиригача бормас эдилар. Ўрта Осиё вилоятлари бу йўлнинг ўртасида жойлашганлиги сабабли савдогарлар Хоразм, Самарқанд, Термиз ва бошқа ҳудудларда ўз молларини сотиб, маҳаллий маҳсулотларни харид қилар эдилар. Ўрта асрлар Ўрта Осиё бозорларида четдан келтирилган кўплаб маҳсулотлар мавжуд эдики, ҳозирги кунда ипак йўли устидаги кўҳна шаҳарлар ва манзилгоҳлардаги археологик қазишмалар натижасида топилаётган топилмалар фикримизнинг далилидир.
Мил. авв. II асрда пайдо бўлиб, милоднинг XVI асрига қадар фаолият кўрсатган Буюк ипак йўли шу давр ичида Шарқ ва ўарб халқларининг кенг миқёсидаги ўзаро маданий ва иқтисодий алоқалари тарихида катта аҳамиятга эга бўлди. Бу йўл орқали алоқалар қилган қадимги халқларнинг ўзаро ҳамкорлик, алмашинув ва маданиятла-рининг бойиб бориши, тинчлик ва тараққиёт учун асос бўлиб хизмат қилди. Ўзбекистон ҳудудлари бу йўлнинг чорраҳасида жойлашган бўлиб, бу ерга турли мамлакатлардан савдогарлар, ҳунармандлар, олимлар ва меъморлар ташриф буюрган-лар.
ЮНЕСКО томонидан «Буюк ипак йўли-мулоқот йўли» дастурининг ишлаб чиқилиши Евросиёдаги 30 дан ортиқ етакчи давлатларнинг 2000 йилга қадар илмий-маданий фаолияти учун йўналиш бўлди. Республикамиз ҳудудларида ҳам илмий экспедициялар ташкил этилди. Бунинг натижасида кўпгина тарихий-маданий обидалар ўрганилди, қадимги йўллар ва йўналишлар аниқланди, миллий ва маънавий бойлигимиз ҳамда анъаналаримиз ўрганилди. Жуда кўпчилик тадқиқотчилар иштирок этаётган «Буюк ипак йўли-мулоқот йўли» дастурининг асосий вазифаси Шарқ ва ўарб халқлари ўртасида иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатган ҳамда ривожлантирган бу йўлни халқларнинг биродарлик, ўзаро ҳамкорлик ва самимий мулоқот йўлига айлантиришдан иборатдир.
Буюк ипак йўли атамаси қадимда ишлатилмаган. Буюк ипак йўлини тарихий, географик ва маданий жиҳатларини илмий ўрганиш амалда кўплаб мамлакат олимлари томонидан 19-асрнинг 2-ярмидан бошланган. Уни тадқиқ этишга Ғарбий Европа, СССР, Россия ва Япония олимлари салмоқли ҳисса қўшдилар. Хусусан, Японияда „Буюк ипак йўли энсиклопедияси“ нашр қилинди. 1877-йил машҳур немис олими Карл Рихтгофен ўзининг „Хитой“ номли йирик илмий асарида улкан Евроосиё материкининг турли қисмларини боғловчи йўллар тизимини „Ипак йўли“ деб атаган, кейинчалик „Буюк ипак йўли“ атамаси қабул қилинган.
Йўл тарихи
Милоддан аввалги 2-асргача ҳам Шарқ билан Ғарб ўртасида Ўрта Осиё карвон йўллари орқали амалга оширилган алоқалар мавжуд бўлган. Бунга Тоғли Олтойдаги Позириқ қўрғонидан топилган Кичик Осиёда тайёрланган буюмлар, Афғонистон ва Ўрта Осиёдан топилган юнон буюмлари мисол бўлиши мумкин. Искандар Зулқарнайн (Мақдуний) (қаранг Буюк Александр) салтанати тузилиши билан бу алоқалар тўғри йўлга солинган. Буюк ипак йўлининг шарқий қисмини барпо этишда суғдийлар катта рол ўйнаганлар. Искандар Зулқарнайн томонидан Суғдиёна мамлакати истило этилиши билан кўплаб суғдийлар шарққа томон кўчганлар ва Буюк ипак йўлининг марказий қисмини — Ўрта Осиёдан тортиб Хитойнинг Чанан шаҳригача бўлган оралиқ масофада савдо факториялари (манзилгоҳлари) бунёд этганлар.
Йўлни ўрганиш
Ўз навбатида Хан империяси милоддан аввалги 1-минг йиллик охирида ўз ҳудудини шарқга кенгайтириш сиёсати юргизиб бу йўналишга алоҳида эътиборини қаратади ва бу йўл ҳақида маълумот тўплаш, айғоқчилик ва дипломатик мақсадларида элчи Чжан Сзянни юборади. Аммо Суриядаги Ўрта денгизнинг шарқида жойлашган Гиерапол шаҳридан Серика (Хитой)гача бўлган масофа бўйлаб тузилган дастлабки батафсил йўллик македониялик савдогар Май Тициан (милодий 100 йил) томонидан тузилган. Бу маълумотлар Клавдий Птолемейнинг „Географик қўлланма“сида сақланган. Птолемей эса ўз навбатида бу маълумотларни тарихчи Мариннинг тахминан 107—114 йиллар оралиғида ёзилган ва бизгача етиб келмаган асарларидан олган. Ушбу маълумотларга кўра, Буюк ипак йўли 2 катта қисмга бўлинган: Гиераполдан Тошминор (Тошқўрғон)гача ва Тошминордан Серикагача. Йўлнинг Ўрта Осиё қисми Ария (ҳозирги Туркманистоннинг жануби ва Афғонистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган қадимий вилоят)дан бошланган. Ариядан йўл шимолга Марғиёнадаги Антиохияга (Байрамали шаҳри яқинидаги кўҳна Марв шаҳри ҳаробаси) кетган, сўнгра шарққа бурилиб Бактра (Шимолий Афғонистондаги Балх шаҳри)га борган. Бу ердан йўл шимол томон йўналиб Термиз атрофида Амударёдан ўтилган ва сўнгра 2 томонга кетилган. Биринчиси, шимолийси, бўйлаб Темир дарвоза орқали Мароканда (Самарқанд)га, у ердан Фарғонага кетилган. Иккинчиси, жанубийси эса Сурхондарё водийси бўйлаб комедларнинг тоғли ўлкасига (ҳозирги Қоратегин) олиб борган. Ҳар икки йўналиш ҳам Тошминорга олиб борган. Уни айрим олимлар Тошкент ҳудудида, бошқалари Олай водийсида жойлашган деб ҳисоблайдилар. Тошминордан сўнг йўл Ўрта Осиё ҳудудидан ташқарига чиққан, Эргаштом атрофида „савдогарлар қўнимгоҳи“ жойлашган, сўнгра йўл Такла-Макон чўлидан ўтиб Дунхуанга, сўнгра Хитойнинг қадимий пойтахти — Чананга олиб борган. Бу ердан йўл эҳтимол шимоли-ғарбга Корея ва Японияга кетган бўлса керак.

Download 360,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish