O’zbеkiston rеspublikasi oliy va o’rta maxsus ta'lim vazirligi buxoro davlat univеrsitеti jismoniy madaniyat fakulteti


Буюк Ипак Йўли маънавий ва маданий меросининг асраб-авайлаш борасида Ўзбекистон Республикаси ва



Download 360,97 Kb.
bet4/5
Sana22.02.2022
Hajmi360,97 Kb.
#89121
1   2   3   4   5
Bog'liq
Буюк ипак йкли

Буюк Ипак Йўли маънавий ва маданий меросининг асраб-авайлаш борасида Ўзбекистон Республикаси ва

ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорлик

1946 йил ноябр ойида Лондон шаҳрида 44та мамлакат вакиллари томонидан БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича қумитаси - ЮНЕСКОнинг низоми қабул қилинди. Бир йил ўтгач, 4 ноябр куни ушбу


изом 20та давлат томонидан тасдиқланди ва ЮНЕСКО ташкил этилганлиги расман эълон қилинди.

Бугунги кунда қароргоҳи Парижда жойлашган ЮНЕСКО ташкилотига 188 та давлат аъзо бўлган. ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссиялар 178 та аъзо мамлакат, жумладан Ўзбекистонда фаолият кўрсатмоқда, бундан ташқари 165 та давлат ЮНЕСКО қароргоҳида ўзининг доимий ваколатхонасига эга.

ЮНЕСКО 588 та ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ташкилотнинг 4800 та клуб унинг ²ояларини тар²иб этишда фаол қатнашиб келмоқда. Ташкилот ўзининг ярим асрли фаолияти давомида жуда кўп хайрли ишларни амалга оширди. Унинг аъзолари инсониятнинг бой тарихий меросини ўрганиб, асраб-авайлаб, келажак авлодга етказиш каби эзгу мақсад йўлида самарали ишлаб келмоқдалар. Шунинг учун ҳам бу ташкилотни фахр билан жаҳон маданиятини сақловчиси деб аташади.

ЮНЕСКО ўз низомида баѐн этилган тамойилларига садоқат билан амал қилиб, таълим, фан ва маданият орқали жаҳон халқлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш йўлида салмоқли ҳисса қўшди, инсон ҳуқуқини, маданий меросини ҳимоялаш йулларини излади.

Ўзбекистон ўзининг кўпасрли тарихи, улкан маданий-маънавий мероси билан ЮНЕСКОда ҳамиша қизиқиш уй²отган. Ўзбекистон истиқлолга эришгач, унинг ЮНЕСКО билан алоқалари ниҳоят даражада фаоллашди. 1993 йилда Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКО га аъзо бўлди, 1994 йилда эса, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий Комиссияси ташкил этилди. Мана бир неча йилдирки, ЮНЕСКО қарорига биноан Буюк Ипак Йўлини ҳартомонлама тадқиқ этиш бўйича халқаро лойиҳа татбиқ этилмоқда. Бу лойиҳа иккита дастурдан иборат: "Инсон атроф-муҳити, ер ва денгиз захиралари" ва "Маданиятлар ва келажак".

ЮНЕСКО собиқ бош директори Федерико Майор ўзининг нутқларидан бирида шундай деган эди: "Чўл-биѐбон ва денгизлар орқали ўтган Ипак Йўли инсонлар ўртасида алоқа ва сўзлашувни тиклаш борасида катта имкониятга эга эди, буюк цивилизацияларнинг ўзаро бойишиб боришига хизмат қилди. Ипак Йўлини ҳартомонлама ўрганиш лойиҳасининг мақсади халқларга сўзлашув (диалог)ни тиклаш заруратини англатиб, бу йўлда жойлашган цивилизацияларнинг бир-бирини тушуниш ва бойитишга хизмат қилишдан иборат".

ЮНЕСКО Ўзбекистон маданий ҳаѐтида фаол қатнашмоқда. Бу ташкилотнинг бевосита иштироки билан 1997 йил Тошкентда XII ¥алқаро кинофестивали ўтказилди. Самарқандда ҳар икки йилда "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали ўтказилмоқда. Бу фестивалнинг жаҳон узра нуфузи ошиб бораѐтганида ЮНЕСКО нинг хизмати катта.
йил Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги, 1998 йил эса Аҳмад ал-
ЮНЕСКО ташаббуси билан Ўзбекистондаги кўплаб тарихий-меъморий ѐдгорликлар дунѐ маданий мероси дурдоналари рўйхатига киритилди. Бу рўйхатга киритилган Бухоро шаҳрининг тарихий маркази, Хивадаги Ичан-қала комплекси ва Шаҳрисабз эндиликда жаҳон халқларининг умумий қадрияти ҳисобланади ва улар жаҳон ҳамжамияти томонидан муҳофаза қилинади. Бундан ташқари, ЮНЕСКОнинг о²заки ва номоддий мероси дурдоналари рўйхатига Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаѐтган мислсиз қўлѐзмалар ва Сурхондарѐ вилояти Бойсун туманидаги фолклор анъаналари ҳам қўшилган. Жаҳон кинематографияси мероси рўйхати эса, ўзбек кино санъати усталари томонидан яратилган йигирмата бадиий ва ҳужжатли филмларни ҳам ўз ичига олган. Бу рўйхатда "Алишер Навоий", "Тоҳир ва Зўҳро", "Ўтган кунлар", "Шумбола" каби филмларни кўриш мумкин. Шунингдек, ЮНЕСКО "Авесто" китобининг 2700 - йиллиги (2001 й.), Термиз шаҳрининг 2500 - йиллигини (2002 й.) тайѐрлаш ва ўтказилишида ҳам фаол қатнашди.

Бу ерда мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг жаҳон маданияти қўриқчиси – ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларни равнақ топишига қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этиш зарур.

Ўзбекистон Президенти 1996 й. 22 апрел куни Парижда ЮНЕСКО қароргоҳига бориб, бу ташкилот Ижроия қўмитасининг 149 сессиясида нутқ сўзлади. Ўша йили ЮНЕСКО у вақтдаги Бош котиби Федерико Майор Ўзбекистоннинг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.

Мамлакат раҳбариятининг ЮНЕСКОга бўлган алоҳида эътибори ўлароқ Ўзбекистон билан бу ташкилотнинг алоқалари ривожланиб бормоқда. Демак, дунѐ халқимизнинг қадимий маданияти, урф-одати ва маънавияти билан янада яхшироқ танишиб оладиган бўлмоқда.

1998 йили ноябр ойида Тошкентда ЮНЕСКО қўмитасининг 155 сессиясининг якуний мажлиси бўлиб ўтди. Унда "Жаҳон маданияти ва ЮНЕСКОга аъзо мамлакатларнинг фаолияти" резолюцияси қабул қилинди. ¥озир уни "Тошкент декларацияси" деб ҳам тилга олишади.

Бу сессияда ЮНЕСКОнинг собиқ Бош котиби Федерико Майор Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовни Абу Али ибн Сино олтин медали билан тақдирлангани муносабати билан табриклаб, давлатимиз раҳбари башарият ифодалларини шарафлаш, маданий қадриятларни муҳофазалаш, илмий меросни ўрганиш борасидаги хизматларини алоҳида таъкидлади.

2001 йил Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг махсус соврини - "Тинчлик устуни"га сазовор булди.

Ўзбекистон билан ЮНЕСКО ўртасидаги ўзаро муносабатларда таълим соҳаси алоҳида ўрин тутади. Жумладан, ЮНЕСКОнинг Халқаро таълимни ривожлантириш институтида 1996 йилдан бошлаб Ўзбекистонлик мутахассислар ўз малакаларини оширмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда Кадрларни тайѐрлаш миллий дастури қабул


илинганидан сўнг, бу соҳадаги ҳамкорлик янги босқичга чиқди. Мазкур дастур доирасида "Устоз" жамгармаси қошида ЮНЕСКОнинг компютер маркази очилди. Жаҳон Иқтисодиѐти ва Дипломатия Университетида ЮНЕСКОнинг информатикани ривожлантириш маркази ташкил этилган.

Бундан ташқари, республиканинг бир қатор олий ўқув юртларида ЮНЕСКО кафедралари фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистоннинг 30 та мактаби ЮНЕСКО билан ҳамкорлик келмоқда.

2000 йил сентябр ойида ЮНЕСКО Бош котиби Коичира Мацуура мамлакатимизга ташриф буюрди. Бу ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси ва ЮНЕСКО ўртасида бу ташкилотнинг "Шарқ тароналари" совринини таъсис этиш тў²рисида шартнома имзоланди.

1987 йилдаѐк ЮНЕСКО БМТнинг маданиятни ривожлантириш бутунжаҳон декадаси доирасида "Ипак Йўли -сўзлашув йўли" дастурини қабул қилган эди. Бу дастур Марказий Осиѐ халқлари тамаддуни тарихини ҳартомонлама ўрганишига қаратилган. Аммо Шарқ ва ¢арб ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш; бу иккита катта қитъа яшаѐтган халқлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш мазкур дастурнинг асосий мақсадини ташкил этади.

Бу дастур доирасида илмий анжуманлар ва семинарлар ўтказилди, Буюк Ипак Йўли бўйлаб қўшма халқаро экспедициялар ташкил этилди, кинофилмлар яратилди, китоблар, рисолалар ва мақолалар чоп қилинди, айрим археологик ва меъморий ѐдгорликлар таъминланди. Ташкил этилган ўн битта экспедициялардан: "Марко Поло излари бўйлаб" (1987 йил, июн-август, Истамбул-Пекин); "Денгиз экспедицияси" (1990 йил 23 октябр - 1991 йил феврал); 1991 йилда Хива шаҳрида махсус илмий семинар билан якунланган "Марказий Осиѐ республикалари бўйлаб" экспедицияси; "Кўчманчилар маданияти маршрутлари бўйлаб экспедиция" (1992 йил, июн-август, Мў²илистон); "Европадаги Ипак Йўли" (1995 йил, Истамбул-Лион) ва бошқа экспедицияларни тилга олиш мумкин.

Буюк ипак Йўлига ба²ишлаб ўтказилган кўпгина халқаро илмий конференциялардан "Қадимда ва ўрта асрларда Марказий Осиѐда Буюк Ипак Йўлининг шаклланиши ва ривожланиши" (Самарқанд, 1990 йил, октябр); "Буюк Ипак Йўли бўйлаб давлатларнинг эпослари" (Турку, Финляндия, 1993 йил, июл); "Ипак Йўли бўйлаб тиллар ва ѐзувлар" (Кипр, 30 сентябр-октябр 1994 йил); "Ипак Йўли тикланиши: Ўзбекистонда сайѐҳлик ва мерослар ўй²ониши" (Бухоро, 1996 йил, феврал)ни алоҳида қайд этиш мумкин.

¥индистон, Хитой, Ўзбекистон, Шри-Ланка, Японияда Буюк Ипак Йўлини ўрганиш бўйича махсус институтлар ташкил этилган. Масалан, БМТ ва ЮНЕСКО қарори билан Ўзбекистоннинг Самарканд шаҳрида Марказий Осиѐ тадқиқотлари халқаро институтига асос солинди. Бу институтнинг иш лойиҳаларидан бири Буюк Ипак Йўли бўйлаб шаҳар ва йуналишларни ўрганишга қаратилган. Бугунги кунда мазкур институтнинг кўмаги билан Буюк Ипак Йўли тарихига ба²ишланган монография нашрга тайѐрланмоқда.

1997 йил Парижда "Буюк Ипак Йўли" дастурининг якуний конференцияси бўлиб ўтди. Конференция доирасида Осиѐ халқларининг


урли асрларга тааллуқли маданий меросининг нодир намуналарини қамраб олган кўргазма ҳам ташкил этилган эди.

ЮНЕСКО Ўзбекистондаги меъморий ѐдгорликларни реставрация қилиш ва муҳофазалаш ишларида ҳам фаол қатнашмоқда. Жумладан, Фаѐзтепадаги Будда ибодатхонасини асл ҳолида асраш бўйича ЮНЕСКО дастури тузилган. Ушбу лойиҳанинг мақсади: Фаѐзтепани музей шаклида очик осмон остида асраб-авайлашдан иборатдир. Бу ерда француз архитекторлари ЮНЕСКО Марказий Осиѐдаги шўъбасининг раҳбари Майкл Барри Лейн бошлигида ишламоқдалар. Барри Лейн жаноблари кўмагида ушбу лойиҳани татбиқ этиш мақсадида Япониядан сармоя ажратиш масаласи ҳал этилди. Демак, сайѐҳлар Буюк Ипак Йўлида жойлашган Будда шаҳарлари, Фаѐзтепа ва Қоратепадан топилган ѐдгорликларни кўриш имкониятига эга булдилар.

1999 йил Ўзбекистонда "Ипак Йўли радиоси" ташкил этилди, унинг фаолияти халқ маънавий мерос ва халқ анъаналарини асраб-авайлаш ва тиклашга қаратилган.

2005 йил Ўзбекистоннинг Марказий Кўргазмалар залида ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий Комиссияси кўмагида чоп этилган "Шарқ миниатюралари"нинг I ва II жилдларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

ЮНЕСКО Ўзбекистонда жойлашган Ипак Йўли шаҳарлари бўйлаб сайѐҳликни ривожланишига ҳам кўмаклашмоқда. Чунончи, М. Барри Лейн таклифига биноан, Япония ва Германия элчихоналари кўмагида 2005 йилнинг ѐзида "Хоразмнинг олтин ҳалқаси" (Хива-2005) халқаро сайѐҳлик ярмаркаси ўтказилди. Хоразм минтақаси катта туристик имкониятларга эга, бу бой имкониятдан тўлиқ фойдаланиш керак. Хива шаҳрида ЮНЕСКО ѐрдамида сайѐҳлар учун ахборот маркази ташкил этилгани айнан мазкур мақсадни руѐбга чиқаришга ѐрдам беради.

Мана бир неча йилдирки, ЮНЕСКО василигида "Марказий Осиѐ цивилизацияси" кўп жилдлик тарихий асар нашр этилмоқда. Бу китобни нашрга тайѐрлашда Ўзбекистон олимлари ҳам жалб этилган. ЮНЕСКО дастурлари доирасида турли мамлакатлар олимлари ҳамкорлик қилиб келмоқдалар.

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 33 сессиясида (2005 йил, октябр) Ўзбекистон Маданият масалалари бўйича Комиссиясининг вице-президенти бўлди, шунингдек "Ижтимоий ресурсларни бошқариш" дастури бўйича ¥укуматлараро Кенгашига ва бу ташкилотнинг Юридик қўмитасига аъзоликка қабул қилинди.

Шу тариқа, Ўзбекистон билан ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мунтазам ривожланиб бориб, бу алоқалар мамлакатимизнинг бой маънавий ва моддий маданиятининг асраб-авайлашга кўмаклашмоқда


итой Халк Республикаси Марказий телевидениеси Буюк ипак йулининг Хитой-Хиндистон йуналиши буйича автокарвон ташкил этди. У Киргизистон, Узбекистон,Афгонистон, Покистон оркали утиб, Хиндистонда якунланди. Жорий йилнинг 15 октябрь куни Хитойнинг Сиян шахридан йулга чикан автокарвон Киргизистоннинг Уш шахри оркали Узбекистон худудига кириб келди. «автокарвонда тарихчи олимлар, журналистлар, тадбиркорлар ва малакали спортчилар иштирок этмокда. Максадимиз Буюк ипак йулининг Хитой-Хиндистон йуналиши буйича жойлашган мамлакатлардан утиб, шахар ва кишлоклардаги тарихий иншоатлар, эътиборга лойик жойлар билан танишиш хамда махсус курсатувлар ва фотоальбомлар таййрлаш»-деб айтиб утган делегация директори Чу Донг.


Download 360,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish