O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Машғулот-3. Якка асцидия мисолида личинкахордалиларнинг характерли хусусиятларини ўрганиш



Download 7,18 Mb.
bet62/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Машғулот-3. Якка асцидия мисолида личинкахордалиларнинг характерли хусусиятларини ўрганиш
Объектнинг систематик ҳолати
Тип. Хордалилар – Chordata
Кенжа тип. Личинка хордалилар - Urochordata ёки Қобиқлилар- Tunicata
Синф. Асцидиялар - Ascidiae
Вакил. Якка асцидия- Ascidia mentula
Керакли материаллар ва жиҳозлар: асцидиянинг ҳўл препарати, қўл лупаси; вояга етган ассидия ва унинг личинкаси тузилиши акс эттирилган жадваллар.
Ишнинг мазмуни:
Личинка хордалилар, яъни қобиқлилар кенжа типига кирувчи асцидиялар синфи вакили якка ассидия денгиз тубида бир жойда ёпишиб ҳаёт кечирувчи тубан хордалиларнинг тури ҳисобланади. Вояга етган асцидиянинг узунлиги 30-50 смгача боради. Вояга етган асцидиянинг халтасимон танаси ташқи томонидан дилдироқ клетчаткасимон моддадан иборат қалин қобиқ (туника) билан ўралган бўлиб, остки томонидаги товони билан сув тагидаги бирорта субстратга ёпишиб яшайди (1-расм).

Б

А

1-расм. Асцидиянинг ташқи ва ички тузилиши: А - умумий кўриниши, Б - бўйига кесмаси: 1 - оғиз сифони, 2 – клоака сифони, 3 – туника (қобиқ), 4, 5 - мантия, 6 - ҳалқум,
7 - ҳалқум бўшлиғи, 8 - жабра ёриқлари, 9 - эндостил, 10, 11 - жабраолди бўшлиғи, 12 – жабра олди бўшлиғи девори, 13 - ошқозон, 14 - жигар ўсимтаси, 15 - анал тешиги, 16 - уруғдон, 17 - тухумдон, 18 - жинсий безларининг каналлари, 19 –юрак олди халтаси, 20 - юраги, 21 - нерв тугуни.

Туника катта ҳимоя аҳамиятига эга бўлиб, ўтроқ ёки ярим ўтроқ ҳолатга кўчиш натижасида ҳосил бўлган.


Туниканинг тагида тери-мускул қопи ёки мантияси бор. Танасининг юқори томонида оғиз сифони ва ундан пастроқда эса клоака сифони жойлашган. Озиқланиши пассив. Оғиз сифони орқали сув ва унда мавжуд бўлган озиқлар (майда организмлар ва органик заррачалар) халтасимон кенг ҳалқумга тушади. Ҳалқумда жуда кўп жабра ёриқлари бўлиб, жабра олди бўшлиғига очилади.
Ҳалқум асосига калтагина қизилўнгач уланиб, у халтасимон ошқозонга тушади.
Ошқозондан кейин калтагина ичак келади ва у клоака сифони яқинида анал тешиги билан тугайди. Ҳалқум нафас олиш органи ҳам ҳисобланади. Ҳалқумдаги жабра тешиклари деворида жуда кўп капилляр қон томирлари бўлиб, уларнинг деворлари орқали газ алмашинуви содир бўлади.
Қон айланиш ситемаси очиқ. Юраги ошқозон олдида жойлашган. Қонни ҳаракатга келтиради. Юракдан олдинга ва орқага қон томирлари кетади.
Асцидия танасида ҳосил бўлиб турадиган диссимиляция маҳсулотлари айрим ҳужайралар ичида тўпланиб туради ва улар организмда қолади. Вояга етган ассидияларда хордаси бутунлай йўқолиб кетади. Нерв найи эса қисқариб, оғиз сифони билан клоака сифони оралиғида ягона нерв тугунини ҳосил қилади. Лекин уларнинг личинкасида хордалилар типига хос бўлган барча тузилиш белгилари сақланган.
Асцидиялар гермафродит бўлиб, оталаниши ички ёки ташқи. Асцидияларнинг оталанган тухумидан ҳаракатчан микроскопик итбалиққа ўхшаш личинка чиқади.
Асцидиялар личинкасининг тузилиши ўрганилганда уларда ҳақиқий хорданинг борлиги, хордасининг устида еса невроцел бўшлиғи бўлган нерв найи жойлашганлиги, кўзи, мувозанат ва бошқа сезги органларининг борлиги аниқланган.
Личинка бир қанча вақт сувда еркин сузиб юриб, сўнгра сув остидаги бирорта субстратга ёпишиб ўтроқ ҳолда яшашга ўтади ва унинг думи, хордаси ҳамда нерв найининг қўп қисми йўқолиб, тузилиши соддалашади. Ассидиялар жинссиз куртакланиб ҳам кўпаяди.
Топшириқлар:
Асцидиянинг ҳўл препаратини лупада қараб текширинг. Танасининг усти ярим тиниқ қобиқ (туника) билан қопланганлигини лупа орқали кузатинг.
Танасининг юқори учидаги оғиз сифони ва ён томонидаги клоака сифони ҳамда унга қарама қарши жойлашган аборал томонидаги товонини топинг.
Асцидия тузилиши билан танишиб чиқгач, қуйидаги расмларни албомга чизинг:
1. Якка асцидиянинг ташқи кўриниши;
2. Асцидиянинг ички тузилиши;
3. Асцидия личинкасининг тузилиши.



Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish