Балиқхўр қушлар гуруҳига пингвинлар, қўнғирлар, сақоқушлар, қо-равойлар, балиқчилар, йиртқичлардан скопа ва сув бургутлари киради. Бу қушлар сувдан балиқ тутишга турлича мослашган.
Ҳашаротхўр қушларга жуда кўп турлар киради. Масалан, куркунаклар, тентакқушлар, жарқалдирғочлар, қизилиштонлар, жуда кўп чумчуқ-симонлар (қалдирғочлар, думпарастлар, мойқутлар, читтаклар). Тумшуқ-лари ингичка, баъзан узун ёки калта (ҳаводан тутувчиларда) бўлади.
Донхўр қушларга аввало чумчуқсимонлар, вьюроклар оиласи, булдуруқлар, каптарлар, тўқай чумчуқлари киради. Буларнинг тумшуқлари конуссимон бўлиб, донни майдалашга мослашган. Донхўр қушлар болалари-ни ҳашаротлар билан боқади. Ниҳоят, мевахўр қушлар гуруҳига тропик ўрмонларда яшайдиган тўтилар, туканлар, баъзи каптарлар киради. Уларнинг ҳам тумшуқлари кучли бўлади.
Йилнинг фаслларига ва географик тарқалишига қараб қушларнинг овқат объекти ўзгариб туради. Масалан, бутун ёз давомида ҳашаротхўр бўлган баъзи қушлар қиш фаслида дон билан овқатланишга ўтади. Мисол учун, Қизилқум тоғларида яшайдиган каклик.
Кўпайиши ҳар хил хусусиятлари билан характерланади. Баъзи қуш-ларни узоқ йиллар давомида эркаги билан урғочиси доимий бирга яшайди (лайлаклар, йиртқичлар, тўтилар), бошқалари фақатгина кўпайиш даврида жуфт бўлиб яшайди (кўпчилик чумчуқсимонлар). Бу ҳодиса, яъни 1та эркаги 1та урғочиси билан қўшилиши моногамия деб аталади. Яна бир гуруҳ қушларда полигамия ҳодисаси кузатилади, яъни 1та эркаги бир гала урғочиси билан яшайди ва уларни уруғлантиради. Масалан, товуқлар.
Қушларда эркаги билан урғочиси ташқи кўринишидан фарқ қилади. Бу ҳодисага жинсий диморфизм дейилади. Баъзи қушларнинг эркаклари урғочисига нисбатан катта, ранги тиниқ, ҳар хил рангларга бўялган (товуқсимонлар, ўрдаклар), бошқаларида урғочилари эркакларидан катта бў-лади (кундузги йиртқич қушлар), яна бир хилларида эса жинсий диморфизм намоён бўлмайди (майна, қарға, кўкқарғалар ва бошқалар).
Кўпчилик қушларда кўпайишдан олдин ва кўпайиш вақтида тоқ (қўнарға) деб аталадиган ҳодиса юз беради. Бу вақтда эркакларининг патлари ўзгаради, улар ҳар хил овозлар чиқаради, сайрайди, турли мақомда учади, ўйинлар қилади. Буларни ҳаммаси урғочисининг эътиборини ўзига жалб қилишга мўлжалланган.
Қушлар одатда бир йилда 1 марта кўпаяди, баъзилари эса 2-3 марта кўпаяди. Кайралар, йирик йиртқичлар – 1та, каптарлар, турналар, балиқ-чилар, булдуруқлар – 3, лойхўраклар – 4, чумчуқсимонлар – 4-6, товуқ-симонлар – 16-26тагача тухум қўяди. Агар инкубация даврининг биринчи ярмида уяда тухумлар ҳалок бўлса, қушлар одатда яна тухум қўяди.
Жуда кам қушлар уя қурмасдан, ўз тухумларини тўғридан-тўғри ерга қўяди (кайра, бизғалдоқ, чигитчилар, майналар, тентакқушлар). Уясини оддийгина чуқурча шаклида қурадиган қушларга балиқчилар, товуқсимон-лар киради. Баъзи қушлар ўз уяларини ерга қуради (куркунаклар, кўктар-ғоқлар). Тўрағайлар ўз уяларини косача шаклида қуриб ерга жойлаштирса, бошқа чумчуқсимонлар, йиртқичлар бута ва дарахт шохларига қуради. Қизилиштон, читтак, соғлар ўз уяларини дарахт ковакларига қуради. Полигам қушларда тухумларни урғочиси босади, кўпчилик қушларда эркаги ва урғочилари тухумларни навбатма-навбат босади. Америка ва Австралия туяқушларида эса фақат эркаги тухумларни босади.
Бир гуруҳ қушлар (туяқушлар, ғозсимонлар, товуқсимонлар, балиқ-чилар, лойхўраклар) охирги тухумини қўйиб бўлгандан кейин босади. Бу қушларнинг жўжалари инкубациянинг охирида 1 кун давомида тухумдан очиб чиқади. Иккинчи гуруҳ қушлар (йиртқичлар, кўкқарғалар, каптарси-монлар ва чумчуқсимонлар) биринчи тухумини қўйган кунидан бошлаб босади. Бунинг натижасида уяда жўжалар ҳар хил катталикда бўлади. Тухумни босиш, яъни инкубация даври турли қушларда турлича. Кичик чумчуқсимонларда инкубация даври 12-14 кун, қарғада-17, миққийда-28, бургутда-42, қирғовулда-20-25, ўрдакларда-28 кун давом этади.
Қушлар тухум очиб чиққан жўжаларини нечоғлик ривожланган бў-лишига қараб 2та гуруҳга – жўжалилар ва жиш болалиларга бўлинади. Жўжали қушларнинг болалари тухумдан роса етилган, кўз-қулоқлари очилган ва териси қалин пар билан қопланган бўлиб чиқади ҳамда ота-онасининг орқасидан юриб кетади. Бу гуруҳга туяқушлар, балиқчилар, то-вуқсимонлар, ғозсимонлар ва тувалоқлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |