O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus



Download 7,18 Mb.
bet42/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Мавзу баёни:
Қушлар қадимги судралиб юрувчи ҳайвонлардан келиб чиққанлиги шубҳасиздир. Уларнинг бевосита аждодлари бўлиб динозаврлар, тимсоҳ-лар ва бошқа судралиб юрувчиларни берган псевдозухийлар ҳисобланади.
Ўтган асрда юра даврида яшаган ҳайвонлар қолдиқлари топилган. Бу ҳайвонлар ўз тузилишларига кўра судралиб юрувчилар билан қушлар ўр-тасидаги оралиқ ўринни эгаллаган. Буларга археоптерикс деб ном берилган. Археоптерикснинг патлар билан қопланган олдинги оёқлари қанотга айланган, курак суяги қиличсимон, ўмров суяклари қўшилиб айри суяк ҳосил қилган, чаноғи ва айниқса орқа оёқлари қушларникига ўхшаш бўлиб, илиги туташиб кетган ва 4 бармоқли бўлган. Гавдаси пат билан қопланганлиги, гавда ҳарорати доимий бўлганлигини кўрсатади.
Шунингдек, археоптериксда судралиб юрувчи ҳайвонларга хос белги-лари ҳам сақланган, яъни шох тумшуқлари бўлмаган, жағларида тишлари бўлган, узун дум умуртқалари бўлиб, кўкрак тож суяги тараққий этмаган, олдинги оёқнинг бармоқлари яхши ривожланмаган, мураккаб думғаза ҳо-сил бўлмаган. Археоптерикснинг тузилиши шуни кўрсатадики, булар дарахтда яшовчи ҳайвонлар бўлиб, шохдан-шохга учиб ўтган ва парвоз қил-ган. Уларни ҳозирги замон қушлари билан боғловчи гуруҳ топилмаган.
Бўр давридаги қатламлардан қушларнинг ўзига хос 2 гуруҳи, яъни ихтиорнис ва гесперорнис топилган. Улар типик қушлар деб ҳисобланади. Шундай бўлсада, уларнинг жағларида тишлари бўлган. Ихтиорнис яхши учадиган қуш бўлган, чунки унинг узун қанотлари ва баланд тож суяги яхши ривожланган эди, гесперорнисда эса тож суяги ва қанотлари бўлмаган, қанотдан фақат елка суягининг рудименти сақланиб қолган, сувда сузиб ҳаёт кечирган. Учламчи даврда типик қушлар пайдо бўлади ва улар ҳозирги замон қушларига жуда яқин бўлган. Чунки бу даврда ёпиқ уруғли ўсимликлар ва ҳашаротлар жуда кўпайган, бу эса ҳашаротхўр, мевахўр ва донхўр қушларнинг ниҳоятда кўпайишига сабаб бўлган.
Эоценда чумчуқсимонлар, жарқалдирғочлар, қизилиштонлар, лойхў-раклар пайдо бўлган. Олигоцен ва айниқса миоценда орнитофаунанинг таркиби яна ҳам ошган. Бу даврда ҳозирги қушлардан уккилар, бойқуш-лар, фламинголар, қарғалар, булдуруқлар, гагаралар, балиқчилар, қашқал-доқлар, ғозлар ва кўплаб бошқа қушлар келиб чиққан.
Қушларнинг кўпчилик турлари учун ўрмон бошланғич муҳит ҳисоб-ланган. Ҳозирги вақтда ҳам қушларнинг жуда кўплаб турлари ўрмонда яшайди. Қушларнинг инсон хўжалигидаги фаолияти, аҳамияти жуда катта ва ниҳоятда хилма-хилдир. Кўпгина турлари қадимдан то ҳозирги кунга қадар одам томонидан хонакилаштирилган ва улардан гўшт, тухум, пар каби маҳсулотлар олинади. Ёввойи турлари эса қишлоқ хўжалиги, балиқ-чилик ва овчилик хўжалигида ҳамда соғлиқни сақлаш ва авиацияда катта роль ўйнайди.
Деҳқончилик ва ўрмончилик хўжаликларида кўпчилик қушлар зарар-ли ҳашаротлар ва кемирувчиларни қириб, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида жуда катта фойда келтиради. Буларга читтаклар, мойқутлар, думпарастлар, шақ-шақлар, зарғалдоқ, какку, ола қизилиштонлар, кўкқарға, миққий, сор, балиқчи ва кўпгина бошқа қушлар мисол бўла олади.
Соч ёки ола чуғурчиқларнинг 1та колонияси Марказий Осиёда 1 ой мобайнида кўпайиши вақтида 100 минг дона чигирткани қиради. Шу билан бирга, ола чуғурчиқ болаларини очиб чиққандан кейин гилос, олхўри ва узумларга ҳужум қилиб, анча зарар етказади. М.Д. Зверевнинг ҳисобла-рига кўра, Новосибирск шаҳар атрофида қора чуғурчиқларнинг 1та оила-си 1 фаслда 7800 дона май қўнғизи ва уларнинг личинкалари билан ов-қатланган. Ёки миққий ҳар куни уясига 10 дона кемирувчиларни (юмрон-қозиқ ва сичқон) келтиради, ёки 1 ой давомида, яъни болаларини боқиш даврида 1 жуфт миққий 270та кемирувчиларни қиради.
Келтирилган мисолларнинг ўзи қушларни қўриқлаш ва уларнинг сонини ошириш қанчалик зарур эканлигини кўрсатади. Айниқса, кўпайиш вақтида қушларни боғ, полиз ва дон майсаларига жалб қилиш ниҳоятда зарур. Чунки бу даврда уларнинг фойдали фаолияти кескин ошади. Бунинг учун сунъий уялар ясаб, эрта баҳорда керакли жойларга осиб қўйилади. Майда қушлар учун уйчалар 5-8 м. баландликка осиб қўйилади.
Қушлар қишлоқ ва ўрмон хўжалигида жуда катта фойда келтириши билан бирга, дон хўжаликларига сезиларли даражада зарар ҳам келтиради. Масалан, дала испан чумчуқлари Қозоғистонда катта колониялар ҳосил қилиб, уя қуради ва деҳқончиликка зарар етказади.
Аэродромда овқатланаётган ва унинг атрофида уя қилаётган қушлар баъзи ҳолларда қўнаётган ва ердан кўтарилаётган самолётлар билан тўқ-нашади. Самолётлар учун балиқчилар, каптарлар, учиб ўтаётган ўрдаклар, кундузги йиртқичлар, чуғурчиқ ва майналарнинг катта галалари ниҳоятда хавфли ҳисобланади. Бундай нохуш воқеаларнинг олдини олиш учун одатда аэродромларнинг орнитологик ҳолати ўрганилади. Йиртқич қуш-ларнинг силуэти ўрнатилади, оптик шишали шарлар осиб қўйилади. Кундуз кунлари ҳам самолётлар фаралари ёқилган ҳолатда қўниши ва ердан кўтарилиши яхши самара беради.
МДҲ қуш овлаш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди, 150 тур қушлар ов қилинади. Шулардан энг кўпи ғозсимонлар (48 тури) ва товуқ-симонлар (24 тури) ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ҳар йили 40-50 млн. дона қуш тутилади. Тутилаётган қушларнинг энг кўпини (70%) оқ куропатка, рябчик (6%), қур (5%) ташкил қилса, қолганини кўк куропатка, каклик ва қирғовуллар ташкил қилади.
Булардан ташқари, қушлар илмий ва эстетик аҳамиятга ҳам эгадир. Чунки улар гўзал табиатимизнинг ажралмас қисми. Улар ўзини гўзаллиги, Ҳаракатчанлиги ва ёқимли овози билан инсон учун фойдалидир.
Юқорида айтилганлардан шу нарса аниқки, аксарият кўпчилик қуш-лар инсон ҳаёти учун ниҳоятда фойдали, шу сабабли уларни ҳар томонла-ма муҳофаза қилиш керак. ЮНЕСКОнинг ташаббуси билан 1948 йил 5 октябрда табиатни ва табиий бойликларни ҳимоя қилиш ҳалқаро уюшмаси тузилди. Ҳозир бу уюшмага 49 мамлакат киради. Уюшманинг шартномаларига кўра давлатлар ўртасида сони камайиб бораётган, ҳаёти хавф остида қолган қушлар ва уларнинг қишлаш ҳамда уя қўйиш жойлари қў-риқланади. Уюшманинг ташаббуси билан 1966 йилда «Халқаро Қизил ки-тоб» чиқарилди, 1983 йилда «Ўзбекистон Қизил китоби» чиқарилди.
«Ўзбекистон Қизил китоби»да республикамизда яшаётган қушлардан сақоқушнинг 2 тури, туркистон оқ лайлаги, қора лайлак, қизил қанот, шипун оққуши, кичик оққуш, мармарли чуррак, скопа, узундумли бургут, кичик бургут, оқ думли бургут, чўл бургути, болтаютар, қумай, илонхўр бургут, шахин, йўрға тувалоқ, оқбовур, кречетка, осиё лойхўраксимон веретенниги, чўл чумчуғи ва бошқалар киритилган. Ҳаммаси бўлиб 31 тур.
Уй паррандалари-хўжалик мақсадлари (гўшт, тухум, пати ва пари), алоқа боғлаш (каптар орқали ҳаво почтаси) ёки эстетик талабларни қон-дириш (декоратив қушлар, ишқибозлик учун асраладиган қушлар) учун қўлга ўргатиб кўпайтириладиган қушлардир. Қушларни хонакилаштириш одамлар томонидан маълум мақсадлар учун қадимги замондан бошланган.
Ҳамма хонаки товуқ зотларининг аждодлари бўлиб Ҳиндистон, Бирма ва Малай ороллари ўрмонларида тарқалган банкив товуғи ҳисобланади. Бу товуқни хонакилаштириш эрамиздан бир неча минг йил илгари аввал Ҳиндистонда, кейин Европада бошланган. Одамлар парвариш қилиш ва танлаш натижасида жуда кўп хонаки товуқ зотларини яратган. МДҲда етиштирилган товуқ зотларидан украина ушанкаси, юрлов, москва товуқ-лари, рус оқ товуғи, легорн, лангшан, виандот ва бошқа товуқ зотларини олишимиз мумкин.
Куркалар ҳам эрамиздан анча олдин мексикалик ҳиндлар томонидан Шимолий Америкада тарқалган ёввойи куркадан хонакилаштирилган. Бир неча юз йил муқаддам Японияда бедана хонакилаштирилган. Ҳозирги вақтда бедананинг ҳар биридан Европа ва Америкада йилига 300та тухум олинмоқда. Бедананинг гўшти ва тухуми парҳез овқат сифатида ишлатилади. Хонаки ўрдак зотлари ёввойи ўрдаклардан етиштирилган.
Ғозларни хонакилаштириш 2та илдиздан бошланган. Ғарбий Европа зотлари Европа ва Осиёнинг шимолий ҳамда ўрта минтақаларида тарқал-ган ёввойи кўк ғоздан етиштирилган. Оёқлари ва тумшуғи қора ҳамда тумшуғининг остида бўртмаси бўлган хитой ғозлари Шарқий Сибир, ички Осиё ва Узоқ Шарқда тарқалган ёввойи хитой ғозидан келиб чиққан.
Хонаки каптарларнинг жуда кўпчилик зотлари ёввойи кўк каптарлардан келиб чиққан. Каптар зотлари декоратив, почта ва гўшт берувчи зотлар гуруҳларига бўлинади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish