O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus



Download 7,18 Mb.
bet36/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Товуқсимонлар (Galliformes) туркумига кирадиган қушлар гавдасининг пишиқлиги, оёқлари ва тирноқларининг кучлилиги, ерни ковлашга мослашганлиги, қаноти калта ва сербар бўлишлиги билан характерланади. Эркаги урғочисига нисбатан катта ва тиниқ рангда бўлишлиги билан ажралиб туради. Насл учун қайғуриш фақат урғочилари зиммасида бўла-ди. Ўз уяларини одатда ерга қўяди. Уяда 6тадан 24тагача тухум бўлади.
Бу туркумга Австралия ва тинч океаннинг баъзи оролларида яшовчи ғалати чўптовуқлар (ўз тухумларини қумга ёки тўпланиб ётган барг ва чўп-хаслар остига қўяди), қирғовуллар оиласига мансуб Шимолий Амери-када яшайдиган курка, Африкадаги цесарка, Ҳиндистондаги товус, банкив товуғи, қирғовуллар, какликлар, беданалар, қурсимонлар оиласига кира-диган қур, қарқур, оқ куропатка ва бошқа бир қанча турлар киради. Товуқсимонларнинг деярли ҳаммаси ов аҳамиятига эга.
Турнасимонлар (Gruiformes) туркумига ўлчами, ташқи қиёфаси ва экологик хусусиятлари ҳар хил бўлган 190га яқин тур киради. Турналарнинг оёғи ва бурни узун бўлади. Ботқоқлик ва қуруқ жойларда уя қуради. Бизда оқ турна ва бўз турналар яшайди.
Тувалоқлар (Otidiformes) туркуми вакиллари одатда чўл, саҳроларда яшайдиган қушлар бўлиб, бўйинлари ва оёқлари узун, оёқларида фақат 3та бармоғи бор. Дум устида бези ривожланмаган. Бу оилага оғирлиги 16 кг.гача келадиган дудок ёки тувалоқ, бизғалдоқ ва йўрғатувалоқлар киради. Гўшти учун овланади. Буларнинг сони кескин камайиб кетганлиги сабабли «Қизил китоб»га киритилган.
Балиқчи қушлар (Lariformes) туркумига кирувчи қушлар майда ва ўртача катталикда бўлиб, гавдаси чўзиқ, қанотлари узун ва ўткир. Оёқла-рида 4тадан бармоғи бор, олдинги 3та бармоғи сузгич парда билан ўзаро туташган. Тумшуғи катта ва тўғри бўлиб, бироз ён томондан қисилган. Ҳаммаси сувда яшайди, яхши учади ва овқатни учиб ахтаради, сувда яхши сузади, лекин шўнғий олмайди. Одатда уяларини ерга қўяди, уясида 2-3та тухуми бўлади. Тухумларини эркаги ва урғочиси навбатлашиб босади. Сувда балиқлар ва бошқа ҳайвонлар билан овқатланади. Буларга типик вакил қилиб дарё балиқчиси ва кумуш ранг балиқчисини олиш мумкин.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish