15. Мавзу: Сутэмизувчилар (Mammalia) синфининг юҚори
умуртҚали Ҳайвонлар сифатидаги умумий тузилиш тавсифи.
режа:
Сутэмизувчилар синфининг умумий тавсифи.
Сутэмизувчиларнинг тери қоплами.
Сутэмизувчиларнинг тер, ҳид, ёғ ва сут безлари, бу безларининг функцияси.
Сутэмизувчиларнинг скелети.
Таянч сўзлар: узанги, сандон, болғача, курак, қозиқ, озиқ тишлари, терморегуляция, альвеолларда, диафрагма, мальпигий, вибрисса, минискалар, мимика мускуллари.
Мавзу баёни:
Сутэмизувчилар умуртқали ҳайвонларнинг энг юқори тараққий этган синфи ҳисобланади. Уларнинг асосий прогрессив белгилари қуйидагилар:
1. Бош мияси жуда катта ва бунда олий нерв фаолиятининг марказий, яъни кулранг мия моддасидан ташкил топган ярим шарлар пўстлоғи, айниқса, яхши ривожланган, ҳидлов, кўрув ва эшитув органлари ҳам кучли ривожланган. Ташқи қулоқ ва қулоқ супраси бор. ўрта қулоқ бўшлиғида 3та – узанги, сандон ва болғача каби эшитув суякчалари жойлашган.
2. Тишлари гуруҳларга, яъни курак, қозиқ ва озиқ тишларига бўлин-ган ва устки жағи бевосита мия қутисига бирикиб кетади. Пастки жағ эса фақат 1та тиш суягидан ташкил топади.
3. Иссиққонли, юраги 4 камерали бўлиб, ундан фақат чап аорта ёйи чиқади ва қон аралашмайди. Гавда ҳароратининг доимий бўлишлиги терморегуляция мосламалари борлиги туфайли юзага келади.
4. Кўпчилик сутэмизувчилар учун тирик бола туғиш, эмбрионнинг она қорнида махсус орган – йўлдошда ривожланиши, туғилган боласини сут билан овқатлантириш каби хусусиятлар хосдир.
Сутэмизувчилар яна ўзига хос морфологик белгилари билан ҳам характерланади. Териси жун билан қопланган ва ҳар хил безларга бой. Бош скелети умуртқа поғонаси билан 2та энса бўртмаси орқали бирикади. Тишлари махсус чуқурчаларда – альвеолларда жойлашади. Билак бўғими орқага, тизза бўғими эса олдинга қаратилган бўлади. Кўкрак ва қорин бўшлиғини диафрагма пардаси ажратиб туради.
Тери қоплағичлари бошқа умуртқали ҳайвонларникига нисбатан анча мураккаб тузилган ва вазифаси ҳам хилма-хил. Териси ҳамма умуртқали-лардаги сингари ташқи эпидермис ва ички чин теридан иборат. Эпидермиснинг остки қатлами тирик қопловчи ҳужайралардан ташкил топган ва мальпигий қатлами дейилади. Эпидермис ҳар хил тери ҳосилаларини – соч, тирноқ, туёқ, ковак шох, тангача ва безларни беради.
Соч устки тана ва терига кириб турган томирдан иборат. Соч танаси юмшоқ ўзак моддасидан, уни ўраб турган зич пўстлоқ қатлами ва юпқа ташқи пўстдан ташкил топган. Соч томирининг пастки учи кенгайиб, соч суғонини ҳосил қилади. Соч суғонининг пастига соч сўрғичи кириб туради. Соч сўрғичи сочни озиқлантириш учун хизмат қилади. Соч томири чин терига анчагина ботиб туради ва соч халтасига жойлашади. Соч халтасига ёғ безларининг чиқариш йўллари очилади.
Соч шакли ва вазифасига кўра тивит, қил ва вибриссаларга бўлинади. Кўпчилик сутэмизувчилар жун қоплағичларининг асосини калта, майин тивит ташкил қилади. Тивитлар орасида узун ва йўғон ҳамда қаттиқ қиллар жойлашади. Ер тагида яшовчи кротларда қил бўлмасдан, фақат тивит бўлади. Буғу, тўнғиз ва тюленларда, аксинча, тивит деярли бўлмасдан, қил бўлади. Типратикон ва жайраларда эса қил ўзгариб, тиконга айланган. Вибриссалар қўшимча туйғу вазифасини бажаради ва кўпинча ҳайвонларнинг бошида жойлашади.
Эпидермиснинг шох хоссаларига яна тангачалар киради. Сутэмизувчиларнинг тангачалари ўзининг тузилиши ва келиб чиқишига кўра судралиб юрувчиларнинг шох тангачаларига ўхшаш бўлади. Тангача яшерларда кучли ривожланган бўлади. Кемирувчиларнинг бармоқлари ва думлари ҳам тангача билан қопланган. Тузилишига кўра бир хил бўлган чангал тирноқ ва туёқли даррандаларда яшаш шароитига қараб ҳар хил ривожланган. Буларнинг ҳаммаси қаттиқ шох пластинкадан ва юмшоқ бармоқ ёстиқчасидан ташкил топган. Шох ҳосилаларига яна қорамолларнинг, қўй ва эчкиларнинг шохи киради. Бу ҳайвонларнинг шохи эпидермисдан ривожланади ва пешона суягига қўшилиб кетади. Буғуларнинг шохи эса тери ҳисобидан тараққий этади ва суяк тўқимасидан тузилган.
Сутэмизувчиларнинг териси тузилиши ва вазифаси жиҳатидан ҳар хил бўлган безларга бой. Тери безлари эпидермис куртагидан ҳосил бўла-ди ва чин тери бўшлиғига ботиб туради. Ёғ безлари узум бошига ўхшаб тузилган, уларнинг чиқариш йўли соч халтасига очилади, секрети сочни ва терини ёғлаб туриш учун хизмат қилади. Тер безлари найсимон шаклга эга. Бу безларнинг чиқариш йўли тери юзасига ёки соч халтасининг устки қисмига очилади. Тернинг 97-99% сувдан ташкил топган. Тер гавда юзасини совутиб туради ҳамда ажратиш вазифасини бажаради.
Ҳид безлари тер ва ёғ безларининг ўзгарган шаклидир. Ҳид бези сувсарларда яхши ривожланган бўлиб, жинсларини ахтариб топиш, ўзларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилади. Сут безлари тер безининг ўзгарган ша-кли бўлиб, фақат сутэмизувчиларнинг урғочиларида ривожланади.
Сутэмизувчиларнинг чин териси асосан қон томирларига бой бўлган толали бириктирувчи тўқимадан ва тери ости клетчаткасидан иборат. Тери ости ёғ қатлами айниқса китсимонлар, совуқ иқлимда яшовчи даррандаларда ва қишда уйқуга кетувчи сутэмизувчиларда яхши тараққий этган.
Сутэмизувчиларнинг скелети ҳам бошқа умуртқали ҳайвонлар скелетига ўхшаш бош, умуртқа поғонаси, кўкрак қафаси, олдинги ва орқа оёқ-лар ҳамда уларни камарларининг скелетларидан иборат.
Сутэмизувчиларнинг бош скелети мия қутисининг катталиги устки жағ, ёноқ ва тангача суякларидан ҳосил бўлган. Чакка ёйининг бўшлиғи, суяклар умумий сонининг камайиши ва 2та энса бўртмаси бўлишлиги билан характерланади. Пастки жағ фақат 1 жуфт тиш суягидан ташкил топган. Чунки қўшилиш суяги болғача, квадрат суяги эса сандон суягига айланади ва булар ўрта қулоқ бўшлиғига жойлашиб, эшитиш вазифасини бажаради. Энса тешиги атрофидаги 1та энса суяги ва умуртқа поғонаси билан қўшилувчи 2та энса бўртмаси бор. Қулоқ суяклари қўшилиб, 1 жуфт тош суягини ҳосил қилади.
Бош скелетининг тагини тоқ асосий понасимон, панжара ва фақат сутэмизувчиларга хос бўлган ноғора суяклари ҳосил қилади. Сутэмизувчи-ларга хос бўлган иккиламчи суяк танглай жағ оралиқ, устки жағ суягининг ўсимтаси ва танглай суягининг қўшилишидан ҳосил бўлади.
Умуртқа поғонаси 5 бўлимга-бўйин, кўкрак, бел, думғаза ва дум бўлимларига бўлинади. Умуртқасида ясси бўғим юзалари бор. Умуртқалар юмшоқ тоғай дискалари – минискалар билан бир-биридан ажралган. Умуртқаларнинг устки ёйлари яхши ажралиб туради. Бўйин бўлимида 7та умуртқаси бор. Биринчи 2та бўйин умуртқалари бошқа амниоталардаги сингари тузилган. Тўш суяги пластинка шаклида бўлиб, унинг олдинги кенгайган қисмига тўш дастаси, пастки қисмига қиличсимон ўсимта дейи-лади. Бел бўлимида 2-9 умуртқаси бор. Думғаза бўлими 4та умуртқадан ташкил топган. Дум умуртқаларининг сони ҳам ўзгарувчан бўлади.
Елка камари орқа томонидан тароғи бўлган учбурчак шаклдаги курак, коракоид ва ўмров суякларидан ташкил топган. Коракоид кичрайиб коракоид ўсимтаси кўринишида курак суягига қўшилиб кетади. ўмров суяги крот, қўлқанот, маймун, мушук ва айиқларда сақланган, бошқаларида йўқолиб кетган. Чаноқ камари 2та номсиз суякдан иборат бўлиб, буларнинг ҳар бири ёнбош, қов ва қуймич суякларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Сутэмизувчиларнинг чаноғи ёпиқ бўлади, яъни иккала томонининг қов ва қуймич суяклари ўртада ўзаро қўшилади.
Эркин оёқлар скелети қуруқда яшовчи умуртқали ҳайвонлардаги сингари типик тузилишга эга. Лекин яшаш шароитига қараб эркин оёқлар скелети кескин ўзгариши мумкин. Кейинги оёқда сутэмизувчиларга хос бўлган тўпиқ суяги ва тизза косаси суяги бўлади.
Мускул системаси жуда такомиллашган ва хилма-хилдир. Кўкрак ва қорин бўшлиқларини ажратиб турадиган гумбазсимон диафрагма мускули жуда характерлидир. Бу мускул нафас олиш вақтида иштирок этади, яъни кўкрак қафаси ҳажмини ўзгартириб туради. Сутэмизувчиларда терини ҳа-ракатга келтирувчи тери ости мускули кучли ривожланган. Айниқса маймунларда кучли ривожланган ва уларни бош миясининг юз қисмида жой-лашган мимика мускуллари диққатга сазовордир.
Do'stlaringiz bilan baham: |