Мавзу баёни:
Судралиб юрувчилар амфибияларга нисбатан турлича шароитларда яшайди. Бу судралиб юрувчиларни юқори тараққий этганлиги билан боғ-лиқ. Бу борада судралиб юрувчиларнинг қуруқ муҳитга яшашга мослаши-ши катта роль ўйнайди. Шу сабабли булар Арктика ва Антарктикадан ташқари Ер юзининг деярли ҳамма қисмида тарқалган.
Шу билан бирга уларнинг гавда ҳарорати ўзгарувчан бўлганлиги туфайли судралиб юрувчилар нисбатан юқори ҳароратли муҳитда яхши ҳаёт кечиради. Масалан, илонлар +10 Сода кам ҳаракатчан бўлиб қолади, +6 +8 Сода эса ҳаракатдан тўхтайди, +2 +3 Сода карахт бўлади. Гавдаси 4-6 Со-га совуса ҳалок бўлади.
Ушбу айтилганларга кўра судралиб юрувчилар тропик зонада кўп сонли бўлиб, қутбларга борган сари камайиб боради. Яна тоғ чўққилари-га чиқиб борганда ҳам буларнинг сони камайиб боради. Шунингдек, ҳад-дан ташқари юқори ҳарорат ҳам судралиб юрувчилар учун ҳалокатлидир. Муҳит ҳарорати +55 Со бўлганда калтакесаклар 1,5-4 минутда ҳалок бў-лади. Бундай вақтда судралиб юрувчилар ер ковакларига яширинади, дарахтга чиқади ва ҳоказо.
Судралиб юрувчилар учун оптимал ҳарорат +20 +40 Со атрофида бўлади. Ўрта минтақаларда яшовчи кўпчилик судралиб юрувчилар кундуз куни фаол бўлади, гекконлар эса тунда фаол бўлади. Тропик саҳроларда эса кўпчилик судралиб юрувчилар кечаси фаол бўлади.
Мавсумий (фасл) цикллилиги тропик ўлкаларда намоён бўлмайди. Ўрта минтақаларда ҳароратнинг пасайиши билан судралиб юрувчиларнинг ҳаммаси уйқуга кетади.
Судралиб юрувчилар яшаш шароитига қараб ерда, сувда, ер тагида ва дарахтларда яшовчи экологик гуруҳларга бўлинади.
Ерда яшовчи судралиб юрувчилар чўл, зич ўтзор, ўрмон ва ботқоқ-ликлар муҳитларида яшайди. Бу гуруҳга судралиб юрувчиларнинг аксарият кўпчилиги киради. Масалан, илонлар, калтакесаклар, эчкиэмарлар, баъзи тошбақалар ва бошқалар.
Баъзи судралиб юрувчилар сувда яшашга мослашган. Масалан, денгиз тошбақалари, юмшоқ терили тошбақалар, денгиз илонлари ва тимсоҳлар.
Судралиб юрувчиларнинг кам сонли гуруҳи ерни ковлаб Ҳаёт кечира-ди. буларга кўр илонлар киради. Чўл тошбақалари ва тўгарак бошлар эса маълум вақтларини ер тагида ўтказади.
Ниҳоят, баъзи судралиб юрувчилар, масалан, хамелеонлар дарахтларда яшашга мослашган. Баъзи калтакесаклар, агамалар ва илонлар ҳам дарахтларда яшайди.
Судралиб юрувчилар ҳар хил сувда яшовчи умуртқасиз ва қуруқликда яшовчи ҳашаротлар ҳамда умуртқали ҳайвонлар билан овқатланади. Фа-қат баъзи бирлари (чўл тошбақалари) ўсимликлар билан овқатланди. Су-дралиб юрувчилар одатда ўлжаларини бутунлай ютади. Тимсоҳлар ва денгиз тошбақалари бўлак-бўлак қилиб узиб олади. Заҳарсиз илонлар ўлжа-ларини тириклайин ютади. Заҳарли илонлар эса аввал ўлжасини заҳарлаб ўлдиради ва кейин бутунлай ютади.
Судралиб юрувчилар қуруқликда кўпайишга мослашган. Ҳатто сувда яшовчи денгиз тошбақалари, денгиз илонлари ва тимсоҳлар сувда яшасалар ҳам, кўпайиши учун қуруқликка (қирғоққа) чиқади.
Кўпчилик судралиб юрувчилар терисимон ёки қаттиқ оҳак пўст билан қопланган тухум қўйиб кўпаяди. Тухумларини ерга, қумга, дарахт пўстлоқлари остига қўяди. Тухумлар +15 +30 Со атрофида 2-3 ой давоми-да ривожланади.
Судралиб юрувчилар ичида тирик туғувчи турлари ҳам бор. Оддий ҳолда уруғланган тухум она организмининг жинсий йўлларида тўхтаб қо-лади ва эмбрион ривожланади. Тирик туғиш ҳодисаси яна шимолга яқин-лашиб борган сари ёки тоққа кўтарилган сари кўпайиб боради.
Қуруқликда яшовчи умуртқали ҳайвонлар дастлаб девон даврида пай-до бўлган, буларга стегоцефаллар деб ном берилган. Стегоцефаллар тош-кўмир ва пермь даврларида яшаган. Тошкўмир давридан бошлаб илиқ иқ-лим ёмонлашиб, қишлар совуқ келадиган бўлган. Натижада стегоцефаллар қирилиб кетган ва улардан қуруқ иқлимда яшашга мослашган судралиб юрувчилар келиб чиққан.
Юқори тошкўмир даврида стегоцефаллардан ажралиб чиққан дастлабки судралиб юрувчиларга котилозаврлар деб ном берилган. Котилозаврлар пермь даврининг охирига келиб қирилиб кетади ва улардан бутун мезозой эраси давомида ҳукмрон бўлган судралиб юрувчилар ажралиб чи-қади. Котилозаврлар ичида энг примитив гуруҳи бирламчи калтакесаклар ҳисобланади. Булар амфибияларга ўхшаш ҳайвонлар бўлиб, хартумбошлиларни келтириб берган.
Псевдозухийлар триас давридан бошлаб маълум. Буларнинг кейинги оёқлари олдингисига нисбатан бироз узун бўлган. Псевдозухийлар тимсоҳлар, учар калтакесаклар, динозаврлар ва эҳтимол қушларни келтириб берган ҳайвонлар бўлса керак.
Тимсоҳлар триас даврининг охирида пайдо бўлди. Динозаврлар псев-дозухийларнинг охирги шахобчаси ҳисобланади. Булар мезозой эрасида яшаган судралиб юрувчиларнинг энг кўп сонли ва хилма-хил гуруҳидир. Динозаврлар ичида бўйининг узунлиги 20 м.гача борган бронтозаврлар, 26 м.гача борган диплодок, баландлиги 9 м.га етган игуанодонлар диққат-га сазовордир. Динозаврлар Ер юзида ҳукмрон ҳайвонлар бўлган. Улар триас даврида пайдо бўлиб, бўр даврининг охирида қирилиб кетган.
Тангачалилар юра даврида псевдозухийларнинг ён шахобчасидан ажралиб чиққан ва бўр даврида калтакесакларга ва илонларга ажралган.
Тошбақалар судралиб юрувчиларнинг энг қадимги гуруҳи ҳисоблана-ди. Улар котилозаврлардан келиб чиққан.
Ихтиозаврлар ва плезиозаврлар сувда яшашга мослашган судралиб юрувчилар бўлиб, триас даврида котилозаврлардан ажралиб чиққан, лекин бўр даврининг охирига келиб қирилиб кетган.
Даррандатишлилар энг қадимги судралиб юрувчилар бўлиб, пермь ва триас даврларида яшаган. Триас даврида булардан сут эмизувчилар келиб чиққан. Булардан циногнатус ва иностранцевиялар диққатга сазовордир.
Мезозой эрасининг охирига келиб бу хилма-хил судралиб юрувчиларнинг Ҳаммаси қирилиб кетади. Бунга сабаб иқлим шароитининг ва ер орографиясининг ўзгариши, ҳамда юқори тараққий этган иссиққонли ҳай-вонларнинг пайдо бўлиши ҳисобланади.
Судралиб юрувчиларнинг деярли ҳаммаси фойдали ҳайвонлар. Калта-кесак ва илонлар қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандалари ҳисоб-ланган ҳашаротлар ҳамда кемирувчиларни қиради. Кўпгина калтакесаклар тулки, сассиққўзон каби овланадиган даррандаларга овқат бўлади. Ўрта Осиёда яшайдиган чўл тошбақаси майсазорларга зарар келтиради. Сув илонлари овланадиган балиқларни икраларини, чавоқларини еб, жиддий зарар етказади.
Баъзи мамлакатларда заҳарли илонлар одамга жиддий зарар етказади. Шу билан бирга, илон заҳарини тиббиёт саноатида ишлатилаётган ниҳоят қимматбаҳо хом-ашё эканлигини унутмаслигимиз керак. Заҳарли илонлардан (кўз ойнакли илон, гюрза, чарх илон) заҳар олиш учун Ўрта Осиё республикаларида илон боқиш фермалари ташкил қилинган.
Тимсоҳлар, илонлар, эчкиэмарларнинг терисидан чемодан ва портфеллар қилинади. Буларнинг тухуми, тимсоҳ ва илонларнинг гўшти баъзи мамлакатларда озиқ-овқатга ишлатилади. Шу айтилганларга кўра судралиб юрувчиларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |