O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus



Download 7,18 Mb.
bet30/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Назорат саволлари:

  1. Қушлар билан судралиб юрувчилар ўртасида қандай ўхшашлик ва фарқ бор?

  2. Қушларнинг учишга мосланиши туфайли суякларининг тузилишида қандай ўзгаришлар содир бўлган?

  3. Қушларнинг тузилиши судралиб юрувчилардан қандай фарқ қилади?

  4. Қушлар қопловчи патларини елпиғичи тузилишининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

  5. Қопловчи патлар, парлар, момиқ парлар ва қиллар қушлар ҳаётида қандай аҳамиятга эга?

  6. Қушлар скелетининг мустаҳкам ва енгил бўлиши суякларнинг қай-си хусусиятлари билан боғлиқ?

  7. Қушлар қуймич безининг аҳамияти нимадан иборат?

  8. Қушларнинг туллаши судралиб юрувчилардан қандай фарқ қилади?



13. Мавзу: Қушларнинг ички тузилиши, кЎпайиши ва ривожланиши. Қушлар (Aves) синфининг таснифи.
режа:

  1. Қушларнинг мускул ва нерв системалари.

  2. Қушларнинг сезги органлари.

  3. Қушларнинг овқат ҳазм қилиш системаси.

  4. Қушларнинг нафас олиш ва қон айланиш системалари.

  5. Қушларнинг айириш ва кўпайиш органлари.

  6. Қушлар синфининг кенжа синфларга бўлиниши.

  7. Дастлабки қушлар (Archaeornithes), яъни калтакесак думлилар (Saururae) кенжа синфи.

  8. Ҳақиқий қушлар (Neornithes), яъни елпиғич думлилар (Ornithurae) кенжа синфининг умумий тавсифи ва таснифи.

  9. Сузувчилар, яъни пингвинлар (Jmpennes) катта туркуми.

  10. Кўкрак тожсизлар, яъни туяқушлар (Ratitae) катта туркумининг умумий тавсифи ва таснифи.

Таянч сўзлар: ориентация, кўз тароғи, аккомодация, фабриций, вертикал, император пингвини, аделия пингвини, пневматик, глупиш, качурка.
Мавзу баёни:
Қушларнинг мускул системаси шу билан характерланадики, оёқлар-ни ҳаракатга келтирувчи мускуллар танага ўрнашган бўлади. Оёқларга эса ингичка пайлар боради. Айниқса, кўкрак мускуллари жуда катта бў-либ, улар тана оғирлигининг 20% ини ташкил қилади. Бу мускул кўкрак тож суягига бирикади ва қанотни пастга тушириш учун хизмат қилади.
Кўкрак мускулининг тагида эса ўмров ости мускули жойлашади ва қанотини кўтариш учун хизмат қилади. Кучли кейинги оёқ мускуллари қушларнинг юриши, дарахтларда ҳаракати, ердан кўтарилиши ва қўниш жараёнларини бажаради.
Қушларнинг оёқ бўғимлари орқали пайлар ўтган. Пайларнинг учи бармоқларгача етиб борган. Қуш шохга қўнганида бу пайлар тортилади ва бармоқлар сиқилиб, шохни маҳкам ушлаб туради. Шунинг учун қуш-лар дарахт шохида бемалол ўтириши мумкин ва ҳатто ухлаганда ҳам йи-қилиб тушмайди.
Қушларнинг марказий нерв системаси судралиб юрувчиларга нисбатан анча мураккаб тузилган. Олдинги мия ярим шарлари асосан тарғил модда ҳисобидан катталашади, қопқоғида мия моддаси кам бўлади. Мияча кучли ривожланган. Бу уларнинг мураккаб ва хилма-хил ҳаракатларини таъминлайди. Бош миядан 12 жуфт бош мия нервлари чиқади. Орқа мия-сининг елка ва бел бўлимлари йўғонлашиб, нерв чигалларини ҳосил қи-лади. Бу чигаллардан орқа ва олдинги оёқларга борувчи нервлар чиқади.
Сезув органларидан ички ва ўрта қулоқдан иборат эшитиш органи судралиб юрувчиларга нисбатан яхши ривожланган. Ҳид билиш органи эса суст тараққий этган. Лекин кўриш органи – кўзлар кучли ривожланган ва улар ташқи муҳитда ориентация қилишда ва ўз ўлжаларини ахтариб топишда асосий роль ўйнайди. Кўзнинг кейинги бўшлиғига кириб ту-радиган сертомир ўсимтаси-кўз тароғи бор.
Киприкли мускул таъсирида кўз гавҳари шаклини ўзгартириши Ҳам-да кўз гавҳари ва тўр парда орасидаги масофанинг ўзгариши натижасида кўришга мослашганлиги қушларнинг кўриш органи учун характерлидир. Бунга икки томонлама аккомодация дейилади.
Овқат ҳазм қилиш органлари оғиз бўшлиғидан бошланади. Ҳозирги замонда яшовчи қушларнинг тиши бўлмайди. Жағларини ўткир қиррали шох тумшуқлар қоплаб туради. Тумшуқлар қисман тиш вазифасини бажа-ради. Оғиз бўшлиғининг тагига тил ўрнашган. Оғиз бўшлиғига сўлак безларининг чиқариш йўллари очилади. Каптарнинг қизилўнгачи ўрта қис-мида кенгайиб, жиғилдон ҳосил қилади. Қизилўнгачда овқат вақтинча сақланади ва сўлак билан юмшайди. Жўжаларини боқиш даврида жиғил-дон деворидан қуш сути деб аталадиган суюқлик ажралади. Шу суюқлик билан қуш жўжаларини боқади.
Қизилўнгач безли ошқозонга очилади. У ерда овқат ҳазм шираси билан аралашади. Безли ошқозон мускулли ошқозонга очилади. Мускулли ошқозоннинг ички девори қаттиқ шох парда билан қопланган. Унда овқат ютилган тошча, шишалар билан майдаланади. Мускулли ошқозон 12 бармоқли ичакка очилади. Узун ингичка ичак йўғон ичакка очилади. Ингичка ва йўғон ичаклар чегарасида жуфт кўричак ўсимтаси жойлашади.
Қушларда тўғри ичак йўқ. Йўғон ичак тўғридан-тўғри клоакага очилади. Клоаканинг устки деворида фабриций халтаси бўлади, бунда овқат таркибидаги намлик сўрилади. Ошқозон остки безининг чиқариш йўли 12 бармоқли ичакка очилади. Каптарларнинг жигарида бошқа қушларда бў-ладиган ўт пуфаги бўлмайди.
Нафас олиш органлари ўзига хос тузилган ва бошқа ички органларга нисбатан учишга кўпроқ мослашган. Оғиз бўшлиғининг тўрида ҳиқилдоқ ёриғи жойлашади ва у ҳиқилдоққа очилади. Ҳиқилдоқни тоқ узуксимон ва жуфт чўмичсимон тоғайлари тутиб туради. Бу устки ҳиқилдоқ доимий, овоз аппарати вазифасини бажармайди.
Устки ҳиқилдоқ трахеяга очилади. Трахея кўкрак бўшлиғида 2-та бронхга бўлинади. Шу жойда, яъни трахея бронхларга бўлинган жойда қушлар учун хос бўлган пастки ҳиқилдоқ жойлашади ва суяк ҳалқалар билан ушлаб турилади. Пастки ҳиқилдоқ овоз аппарати вазифасини бажа-ради. Бу ерда ташқи ва ички овоз пардалари таранг тортилади ва овоз чи-қаради. Бронхлар ўпкага киргандан сўнг шохланади ва бронхиолалар ҳо-сил қилади. Лекин баъзан бронх шохчалари ўпкадан чиқиб, қушлар учун характерли бўлган ҳаво халтачаларини ҳосил қилади.
Ҳаво халтачалари қушларнинг нафас олишида катта роль ўйнайди. Қушлар нафас олганда ҳаво йўллари орқали ўпкага боради, ҳавонинг бир қисми эса ўпкадан ҳаво халтачаларига боради. Кўкрак қафаси қисқарган-да, яъни нафас чиқарилганда, ҳаво халтачаларидан ҳаво яна ўпкага киради ва ўз кислородини беради. Демак, 1 марта олинган ҳаводан қушлар 2 марта нафас олади. Лекин ҳаво халтачаларида газ алмашинмайди.
Қушларнинг юраги тўлиқ 4 камерали бўлиб, артериал ва веноз қон юракда ва гавдада аралашмайди. Шу сабабли қушларнинг гавда ҳарорати доимийдир. Қушларнинг юраги бошқа умуртқали ҳайвонларнинг юрагига нисбатан катта бўлади. Бу қушларнинг модда алмашиниш жараёнининг жуда интенсивлиги билан боғлиқдир.
Чап юрак қоринчасидан 1 та ўнг аорта ёйи чиқади. Бу ўзидан жуфт исмсиз артерияни ажратади. Исмсиз артерияларнинг ҳар бири ўз навбатида уйқу, ўмров ости ва кўкрак артерияларини беради. Кўкрак артерияси кўкрак мускулларига боради. Аорта ёйининг ўзи эса ўнгга бурилиб, орқа аортани ҳосил қилади.
Веноз қон гавданинг бош қисмидан жуфт бўйинтуруқ веналарига тўпланади. Бу веналар қанотлардан келган ўмров ости венаси ва кўкрак веналари билан қўшилиб, жуфт олдинги ковак венани ҳосил қилади. Дум венаси 2 та буйрак қопқа веналарига бўлинади. Сон, ёнбош, буйрак веналари қўшилиб, тоқ кейинги ковак венани ҳосил қилади. Ичакдан веноз қон ичак тутқич венасига йиғилади ва у кейинги ковак венага қўшилади.
Олдинги жуфт ва кейинги тоқ ковак веналар ўнг юрак бўлмасига қу-йилади. Ўнг юрак қоринчасидан ўпка артерияси веноз қонни ўпкага олиб боради. Ўпкадан артериал қон ўпка венаси номи билан келиб, чап юрак бўлмасига қуйилади.
Модда алмашиниш ва газ алмашиниш жараёнларининг жуда ҳам интенсив бориши сабабли қушларнинг гавда ҳарорати ҳам юқори бўлади. Масалан, қушларнинг гавда ҳарорати ўртача 42 Со га тенгдир.
Жуфт метанефретик буйраклари жуда катта бўлади. Буйраклар 3 та паллага бўлинган узунчоқ ясси таначадан иборат. Буйраклардан 1 тадан сийдик йўли чиқади. Сийдик йўли клоакага очилади. Қушларда сийдик пуфаги йўқ. Клоакада сийдикдаги сув иккинчи марта сўрилади.
Эркакларининг кўпайиш органи бўлиб жуфт ловиясимон уруғдон хизмат қилади. Уруғдон йил фаслларига қараб ҳар хил катталикда бўла-ди. Кўпайиш даврида чуғурчиқларнинг уруғдонларини ҳажми куз ва қиш фаслларига қараганда 1500 баробар катталашади. Уруғдондан уруғ йўллари чиқади ва клоакага очилади. Уруғ йўллари клоакага очилишидан олдин кенгайиб, уруғ пуфагини ҳосил қилади.
Урғочиларининг кўпайиш органи тоқ чап тухумдон ва чап тухум йў-лидан иборат бўлади. Тухумдон ҳам кўпайиш вақтида катталашади. Тухум йўлининг бир учи тана бўшлиғига очилса, иккинчи учи клоакага очилади. Етишган тухум тухумдондан тана бўшлиғига, у ердан тухум йўли во-ронкасига тушади.
Етук тухум сариқликдан иборат бўлиб, унинг орасида юпқа оқ сариқлик қатламлари бор. Кейин тухум овал оқсил билан ўралади. Бачадонда эса 2 та юпқа пўст ости пардаси ва кейин оҳакка шимилган қаттиқ пўст билан қопланади. Тухум пўстида талайгина майда-майда тешикчалар бўлади. Бу тешикчалар орқали эмбрион билан ташқи муҳит ўртасида газ алмашиниб туради. Тухумнинг пойнак томонида юпқа парда бир-биридан ажралиб, ҳаво камерасини ҳосил қилади. Эмбрион тухумдан очиб чиқиш-дан олдин шу камерадаги атмосфера Ҳавосидан нафас олади. Тухум сариғининг қарама-қарши томонларидан оқсил иплари-халазалар чиқади. Халазалар пўст ости парданинг ички деворига тегиб туради.
Эмбрионнинг тараққиёти уруғланиш пайтидан бошланади. Уруғлан-ган тухум сариқлигининг юқорига қараган томонидан ёруғ доғ ёки эмбрион дискаси жойлашади. Ривожланишнинг илк босқичларида эмбрионнинг боши, бўйнининг икки ён томонида 5 жуфт жабра ёриқлари, жуфт оёқла-ри ҳосил бўлади. Кейин жабра ёриқлари йўқолади, сариқлик халтаси қу-рийди ва жўжа тухумдан чиқади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish