O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus



Download 7,18 Mb.
bet26/182
Sana29.03.2022
Hajmi7,18 Mb.
#515491
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Тангачалилар – хозирги судралиб юрувчиларнинг энг кўп тури кирадиган туркумидир. Буларнинг гавдаси ҳар хил тангача билан қопланган. Квадрат суяги мия қутиси скелети билан ҳаракатчан қўшилади. Тухумларида оқсил бўлмайди ва улар пергаментсимон парда билан қопланган.
Тангачалилар туркуми 3та кенжа туркумга бўлинади.
1. Калтакесаклар (Lacertilia) кенжа туркуми вакилларининг ташқи кўриниши хилма-хилдир. Кўпчилигини оёқлари бўлса-да, уларнинг ичида оёқсизлари ҳам бор. Лекин оёқсиз калтакесакларда илонлардагига қарши ўлароқ тўш суяги, оёқ камари, ҳаракатчан кўз қовоқлари ва ноғора пардаси бўлади. Калтакесакларнинг кўпчилиги МДҲ нинг жанубий ҳудуд-ларида яшаса, тирик туғар калтакесак билан тез калтакесак ўрта ва шимолий минтақаларда тарқалган. Марказий Осиё чўлларида ҳар хил тўга-рак бошлар, кечаси фаол ҳаёт кечирадиган гекконлар, кулранг эчкиэмар, агамалар ва бошқалар яшайди.
2. Илонлар (Ophidia) кенжа туркуми вакилларининг гавдаси узун цилиндр шаклида бўлиб, деярли қисмларга бўлинмаган. Оёқлари йўқ. Қо-воқлари ўзаро қўшилиб кетиб, юпқа парда ҳосил қилади. Ноғора пардаси йўқ. Ўпкаси тоқ, буйраклари тасмасимон чўзиқ. Жағ аппаратининг суяклари (танглай, қанотсимон ва тангачасимон) ўзаро ҳаракатчан қўшилган. Шу сабабли илонлар ўз ўлжаларини бутунлай ютади. Бўғма илонлар ўл-жасини гавдаси билан ўраб олиб бўғади. Заҳарли илонлар эса ўлжасини заҳари билан ўлдиради.
Заҳарли илонларни устки жағининг 2та тиши катталиги билан бош-қа тишлардан фарқ қилиб туради ва юқори жағ суякларига ўрнашган бў-лади. Заҳар тишлар жағ очилганда устки жағга вертикал, ёпилганда эса уларни учи орқа томонга қаратилади. Қора илонларнинг заҳар тишлари ичида канал бўлса, кўз ойнакли илонлар заҳар тишларининг пастки юзасида нов бўлади. Заҳар шу нов ва каналлардан илон чаққанда оқиб чиқа-ди. Заҳар махсус устки жағ безлари томонидан ишлаб чиқилади.
Одам учун кўз ойнакли (капча илон), қора, чинқироқ илонларнинг чақиши жуда хавфлидир. Бу илонлар республикамизнинг чўл ва тоғли ту-манларида тарқалган. МДҲда яна чипор илонлар ва сув илонлари кенг тарқалган. «МДҲ Қизил китоби»га 19 тур калтакесак ва 16 тур илонлар киритилган. Буларга қрим геккони, туркман геккони, хантов тўгарак боши, бўз эчкиэмар, турк калтакесаги, кавказ орти чипор илони, Ўрта осиё кўз ойнакли илони, кичик осиё қора илони ва бошқалар киради.
3. Хамелеонлар (Chameleontes) кенжа туркуми вакиллари дарахтда яшашга мослашган судралиб юрувчилардир. Панжалари омбур шаклида, думлари узун ва илмоқли. Гавдаси ён томондан қисилган. Кўзлари катта-катта ва ҳаракатчан. Кўзлари бир-бирига боғлиқ бўлган ҳолда ўлжасини-ҳашаротларни ахтаради. Хамелеонлар ташқи муҳитга қараб рангини ўзгартира олади. Уларнинг катталиги 3-5 см-дан 50-60 см.гача бўлади. Булар Мадагаскар ороли, Африка, Тропик Осиё ва Испанияда яшайди.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish