O’zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o’rtа mахsus tа’lim vаzirligi nizоmiy nоmidаgi tоshkеnt dаvlаt pеdаgоgikа univеrsitеti


Ижобий характерга эга айрим методларнинг моҳияти



Download 0,5 Mb.
bet44/103
Sana20.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#679952
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   103
Bog'liq
12 вариант. Оила педагогикаси

Ижобий характерга эга айрим методларнинг моҳияти. Қуйида ижобий мазмунга эга методлардан намуналар келтирилиб, уларнинг моҳияти ёритилади.
Иилтимос методи оилада бевосита талабнинг энг таъсирчан ва тез-тез ишлатиладиган шаклларидан бири. у ота-оналар билан болалар ўртасидаги самимий муносабатларга таянади ва уларнинг ҳамкорлигига эришиш воситаси ҳисобланади.
Илтимос қилиш муомаланинг бошқа турларидан шу билан фарқ қиладики, фаолиятни ташкил этишда бола мустақил ҳаракат қилади. илтимос шундай оҳангда баён этилиши керак-ки, бола сўралаётган ҳаракатни мажбуран эмас, балки ўз ихтиёри билан бажариши лозимлигини англасин. шуни ҳам қайд этиш зарурки, илтимос ўртоқларча ўзаро ёрдам кўрсатишга туртки беради.
Ишонч билан талаб қилиш – энг кучли тарбиявий воситадир. у болага ўзининг оилада муайян ўрни борлигини англаш ҳамда оила манфаатлари йўлида меҳнат қилиши мақсадга мувофиқ эканлигини ҳис қилиш, уларнинг ишончини оқлашга интилишга ёрдам беради. аксарият ҳолатларда ишонч билан талаб қилиш болани анча мураккаб, масъулиятли, айрим вазиятларда фахрли топшириқни бажаришга йўналтирилади.
Бунда шуни эслатиб ўтиш керакки, ишонч талабнинг фақат хусусий методгина эмас, балки, энг аввало, болаларга бўлган муносабат мазмунини англатувчи тамойилдир. талабнинг мазкур кўринишини амалда қўллашда меъёрга риоя қилиш, болага ишончни таъкидлайвериш эмас, балки у томонидан топшириқни онгли амалга оширилиши муҳим эканлигини ёдда тутиш керак.
Маъқуллаш – муайян шароитда болалар фаолиятининг кучли омилига айланади. бола томонидан муваффақиятли амалга оширилган фаолиятни маъқуллаш келгусида унинг ижтимоий фаоллигини ошириш кўрсаткичлардан бири бўлади. шунингдек, фарзандлар ота-оналарининг фикрларини қадрласалар, маъқуллаш янада самарали таъсир кўрсатади.
Баъзан ўсмирлар маълум ишни бажаришда ҳаракатларининг ота-оналари томонидан маъқулланишига нисбатан эҳтиёж сезадилар. маъқуллаш уларда ўз кучига ишонч уйғотиб, бундан кейинги интилишлар манбаи бўлиб хизмат қилади. маъқуллаш болани қувонтиради, табиийки, у ана шу қувончни ўз муваффақиятлари билан қиёслаб кўради. вақт ўтиши билан фаолиятда эришилган муваффақиятдан қониқишнинг ўзи амалиётдаги энг кучли омил бўлиб қолади.
Ўгит болага йўл-йўриқ кўрсатишдан иборат бўлиб, у ёки бу хатти-ҳаракат, амалий вазифани ижобий ҳал этиш борасида боланинг мустақил равишда қарор қабул қилиши учун ота-оналар томонидан кўрсатилган амалий тавсия саналади.
Илтимос сингари маслаҳат ҳам боладан муайян фаолият ёки хатти-ҳаракатни амалга оширишни мажбурий эканлигини англатмайди, ушбу вазиятда бола танлаш ҳуқуқига эга бўлади. тарбия жараёнида маслаҳат методидан фойдаланиш болада ишга онгли муносабатни шакллантиради. бундан ташқари, ота-оналарни дўст сифатида қабул қилишларига имкон беради. ота-онанинг обрўси атрофлича билимларга, катта ҳаётий тажрибага, маҳоратга асосланади. шу билан бирга маслаҳат – бу ҳамма нарсани ипидан игнасигача тасвирлаб берадиган йўл-йўриқ эмас, балки кўпинча ечимларни мустақил излашга ундашдан иборатдир.
Маслаҳат бериш яна шуниси билан фойдалики, у болаларни муайян вазиятларда, айниқса, маълум қийинчиликлар юзага келганда ота-оналари билан маслаҳатлашишга ўргатади. ота-оналар болаларнинг бундай хатти-ҳаракатларини қадрлар эканлар, уларда кичик ёшдаги ўртоқларига ёрдам кўрсатиш кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор беришлари лозим.
Шаъма қилиш – болаларни муайян хатти-ҳаракатларга рағбатлантиришнинг яширин шакли ва энг нозик воситалардан бири. шаъма илгари ишлатилган, яхши таниш бўлган, шунингдек, моҳияти очиб берилмайдиган талабларни ўзига хос шартли қисқартмаларидир. тажрибали ота-оналар шаъма қилиш методини қўллаганларида аксарият ҳолатларда кўз тикиб қараш, қошларини ҳаракатлантириш, “сирли” саволни бериш билан кифояланадилар. бу ўринда “ўткан кунлар” романида юсуфбек ҳожининг ўғли отабекка: “ҳамма нарсага етган ақлинг шу нарсага қолганда нега оқсайди?”87, деган шаъмасини келтириш мумкин. муайян шароитда шаъма илтимос, талабнинг “яширин” вазифасини бажаради.
Шарт методи шундан иборатки, бола учун ёқимли бўлган бирор фаолият тури ёқимсиз ёки қийин фаолият учун рағбатлантирувчи омил сифатида намоён бўлади. “дарсларингни қилсанг – ўйнагани борасан” каби мурожаат сўз юритилаётган методнинг ёрқин кўринишидир.
Шартдан фойдаланилганда бажарилиши шарт бўлган фаолиятни ташкил этишга сарфланган куч (жисмоний ёки ақлий) эвазига «мукофот» сифатида таклиф этилувчи фаолият ўртасидаги алоқа кўзга ташланади. акс ҳолда болаларда шартдан ўз манфаати йўлида фойдаланиш истаги пайдо бўлиши мумкин. бундай вазиятда талаб ота-оналар томонидан эмас, аксинча, болалар томонидан қўйилади, яъни, “бизнинг футбол ўйнашимизга рухсат этсангиз, уйни йиғиштириб чиқамиз” ва ҳ.к. тарзида.
Шарт қўйиш болаларнинг хулқ-атворлари, уларнинг қизиқиш ва майлларини яхши билиш, уларнинг индивидуал қобилиятлари ва имкониятлари даражасини инобатга олишни назарда тутади. бу усулни ҳам бошқа методлар каби суиистеъмол қилмаслик керак.
Ўйин шаклидаги шарт одатда болалар учун қизиқарли бўлмаган, балки зерикарли машғулотларни ташкил этишга тўғри келганда, кичик ёшдаги болалар билан ишлаш жараёнида самарадорликка эришиш мақсадида қўлланилади.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish