O‘zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o‘rtа mахsus tа’lim vаzirligi farg’ona davlat univеrsitеti


I. Болалар ичкиликбозлиги – ижтимоий-педагогик муаммо сифатида



Download 2,58 Mb.
bet75/104
Sana10.12.2022
Hajmi2,58 Mb.
#883289
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   104
Bog'liq
И.П. мажмуа 2-қисм tayyori 111 — копия

I. Болалар ичкиликбозлиги – ижтимоий-педагогик муаммо сифатида.
Бугунги кунда болалар алкоголизми энг жиддий ижтимоий-педагогик муаммоларидан биридир. Бу муаммо маданий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий илдизларга эга. Бу муаммога қарши курашишда самарали чора-тадбирлар куришда бу муаммонинг тарихини билиш муҳимдир.
Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш одати 8 минг йил илгари вужудга келган.
Араб кимёгари Албуказис Коза томонидан ишлаб чиқилган турли ўсимлик моддаларининг ачиши сабабли ҳосил бўладиган этил спирти кенг тарқалиб истеъмол этила бошланди. Ароқ VI асрда кашф этилган. Ароқ бенедектин-манахи томонидан барча монастирларда тарқатила бошланди. Ҳокимлар ҳамма вақт ичкиликбозликка қарши курашиб келганлар. Спиртли ичимликларни сотишни манн этувчи қаттиқ қарорлар чақариб, назорат қилганлар. Иван Грозний, Борис Годунов, Екатерина II лар даврида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва тарқатишга қарши чиқарган фармонлари бу ичимликларнинг тўла йўқотилишига эришилмади ва аҳолининг ичкиликбозлик муаммоси ҳал этилмади. Бунга қатор сабаблар ҳам мавжуд эди. Биринчиси – ичкиликбозлик одамларни жамиятда мавжуд муаммолардан чалғитувчи воқелик сифатида ўрин тутарди. Иккинчи сабаб – спиртли ичимликларни сотишдан давлатга катта моддий манфаат бор эди ва мавжуд. Собиқ Иттифоқ давридаги статистик ҳисоботларда, 1980 йил 1950 йилга нисбатан, 10,4 баробар ортиқ спиртли ичимликлар кўпроқ истеъмол қилинган. Бу маълумотга уйда тайёрланган ароқ, мусаллас ва шароблар киритилмаган. Социологларнинг фикрича, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили жон бошига 8 литр спиртли ичимлиги тўғри келади. Бу миллатларнинг генофонди ўзгаришига олиб келади. Бу ҳолатда соғлом болаларга нисбатан руҳий, жисмоний оғишган, носоғлом болаларни спиртли ичимликларга жуда ёш даврларидан ва тез ўрганиб қолиши жуда хавотирли омиллардандир.
Алкоголизмнинг бир неча белгилари мавжуд. Тиббий нуқтаи назардан алкоголизм сурункали касаллик бўлиб, даволаниши зарур. Ижтимоий жиҳатдан алкоголизм - шахсни девиант (хулқий оғишганлик) ҳулқ-атворининг шакли бўлиб, шахсни ижтимоий деградация5лаш, спиртли ичимликка қарши даволаш патологияси билан характерланади.
Алкоголизм ривожланишининг бошланғич босқичида инсон алоҳида касалманд аҳволга тушади. Доимий равишда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш натижасида касаллик ривожланиб ичкиликбозлик деб номланувчи ҳолатга олиб келади. Бу икки ичкиликбозлик ва алкоголизм ҳолати бир-бири билан ўзаро алоқадор бўлиб, қуйидаги ҳолатларга сабаб бўлади: жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, ижтимоий паразитизм (танбаллик), маънавий аҳлоқсизлик, ҳулқ-атвор бузуқлиги, ўз-ўзини ўлдириш. Болалар алкоголизмига 18 ёшгача бўлган ўсмирлардаги касалликнинг биринчи кўринишлдари киритилади. Катталарга нисбатан болалар алкоголизми бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга:

  1. Спиртли ичимликларга тез ўрганиб қолиш. Агар катталарда ичкиликбозликдан алкоголизмгача бўлган давр 5-10 йил бўлса, болаларда сурункали алкоголизмга ўтиш 3-4 марта тезроқ юз бериши мумкин. Бу болалар организмининг анотомик-физиологик тузилмасига боғлиқ. Болалар мияси катталардан фарқли равишда, сувга бой, оқсилнинг камлиги, сувда эса алкогол яхши эриши ва организмга тез сингиши, унинг 7 % фоизи фақатгина ўпка ва жигарда қолишига олиб келади. қолган 93 % барча орган ва тизимларни ишдан чиқарувчи заҳар сифатида тарқалади. Бола бу заҳарга тезда ўрганиб қолишига олиб келади.

  2. Касалликнинг оғир кечиши. Бу бола организмининг шаклланиш босқичида турганлиги билан организмнинг асаб тизими алкогол таъсирига қарши кураша олмаслиги натижасида организм ва асаб тизимини бузувчи, оғир тузатиб бўлмайдиган жараёнга сабаб бўлиши билан ифодаланади.

  3. Бола томонидан алкоголни (катта) кўп миқдорда истеъмол қилиш. Бу болаларнинг алкоголни истеъмол қилиши жамият томонидан назорат қилинади, шу сабабли ҳам болалар яширинча, бирданига кўп миқдорда истеъмол қилишга ҳаракат қиладилар.

  4. Ичкиликбозликнинг тез ривожланиши. Ўсмирлар истаган бўлар-бўлмас сабаблар туфайли ичишни меъёрий одат қилиб оладилар, енгил мастлик ҳолатидаёқ улар ўзларича ишончсизлик ҳолатини сезадилар. Шу сабабли улар тўлиқ мастлик ҳолатигача ичишга интиладилар. Шундагина ичимликни муваффақиятли, тўлиқ даражали ҳисоблайдилар.

  5. Даволашнинг кам самаралилиги. Вояга етмаганлар ўртасидаги ичкиликбозлик хулқий оғишганлик билан узвий боғлиқдир. ўсмир учун алкоголизмнинг энг асосий хавфлилиги шундаки, у ўз-ўзини назорат қилиш хусусиятини бўшаштиради. Ичкиликбозлик ва жиноятчилик ўртасидаги ўзаро алоқадорлик бир қатор иллатларга сабаб бўлади:

  • Вояга етмаганлар кўпгина жиноятларни маст ҳолатда содир этадилар (22 % ўғрилик, 76 % безорилик, 6 % зўравонлик, 56% босқинчилик). Кўпгина зўравонлик ҳолатлари (агрессив) мастликда содир этилади. Бу ҳолат – мастлик одатий шароитдаги ижтимоий ҳулқ-атвор кўникмаларининг йўқолишига сабаб бўлади;

  • кўпгина жиноятлар спиртли ичимликлар сотиб олиш учун маблағга эга бўлиш мақсадида содир этилади;

  • ичкиликбозлик вояга етмаганларда кўпгина жиноятларни содир этишга интилиш (криминологияда «маст мотивация» атамаси мавжуд);

  • ичкиликбозлик (криминал) жиноятчилик ҳолатларининг вужудга келишига сабаб бўлади;

  • ичкиликбозлик вояга етмаганларнинг жамиятдан хулқий оғишган тенгдошлари гуруҳларига қўшилишларида восита сифатида намоён бўлади;

  1. ичкиликбозлик вояга етмаганларни жиноятчилик фаолиятига қўшилиб қолишларига сабаб бўлиб, уни кўпинча катта ёшдагилар ташкил этади.




Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish