Ишнинг бориши Препаратни тайёрлашдан олдин оддий қуролланмаган кўз билан қовоқ пўстининг тузилишини кузатамиз.
Қовоқ пояси ташқи кўриниши қобирғасимон, ички томонда (энига кесиб кўзатилганда) юлдузсимон тузилишли бўлиб, унинг поясини ташқи томонига ҳам таъсири мавжуд. Шу сабабли, қовоқ пояси ташқи томондан бир текис қалинликда эма. Поя этида ўтказувчи най боғламларини осонлик билан кузатиш мумкин. Улардан бири поянинг бир қадар нафис қисмида жойлашган бўлиб, у бошқаларига нисбатан майда. Поя пўстини йўғон қисмида жойлашган (26-расм). Ўтказувчи най боғламлари анча йирик. Амалий машғулотда йирик утказувчи най боғламлари устида кузатиш олиб борилгани маъқул.
Қовоқ поясининг энига бир нечта юпқа (кесма, кесик) препарат тайёрлаймиз. Тайёрланган препаратда йирик утказувчи най боғларини бўлишга алоҳида эътибор берамиз. Уларда 2-3 та энг нафисларини танлаб олиб флороглюцин ва олтин гугурт кислотаси томизсак кесма қўнғир қизғиш–тус олади.
Шундан сўнг реактивни ювиб ташлаб кесмани микраскобни кичик окулярида кузатамиз.
Эслатайлик очиқ ўтказувчи най боғламлари учун камбийнинг бўлиши ҳарактерли. Биколлотерал най боғламларида флоэма икки қисмдан иборат бўлиб, унинг бир қисми камбийнинг ички, бошқа қисми эса ташқи томонида жойлашган. Ошқовоқнинг утказувчи най боғламларини қисмларини ўзаро жойланишини қандай эканлигини аниқлаш учун аввало ксилеманинг қайси қисми марказга қаратилганлигини аниқлаш лозим. Бу камбийнинг жойланиш ўрни ва флоэма (луб)нинг ташқи ва ички участкаларини аниқлашга ёрдам беради.
Ксилема анча катта майдонни эгаллаган,бирнечта йирик найлардан, унинг ички қисмини ксилеманинг унча катта бўлмаган майда найлари ташкил этади.
Йирик ўтказувчи най боғламлари ксилеманинг ташқи қисмини ташкил этиб, бу ўсимликнинг бутун умри давомида шаклланадиган иккиламчи хосил қилувчи камбий боғлами ҳисобланади ва бу ўз новбатида иккиламчи ксилемадир.
Майда спираль ва михсимон ўтказувчи найлар ва трахидлар ксилеманинг ички қисмида жойлашган. Улар бирламчи ҳосил қилувчи туқималардан шаклланган бўлиб, поя шаклланишининг бошланишда бирламчи ксилеманинг утказувчи элементлари орасида паренхима хужайралари жойлашган. Иккиламчи ксилемада, кўпчилик ҳолларда ёғочланаётган ўтказувчи найларнинг девори бирламчи целюлозадан иборат бўлади.
Шундай экан камбийни иккиламчи ёғочлик билан ёнма–ён туриши табиий.
Комбиий хужайралари тирик,уларнинг пусти нихоятда нафис, радиал қаторлар бўйлаб жойлашган. Хужайраларининг бўлиниши натижасида вужудга келади.
Поянинг марказ томонида камбий хужайралари иккиламчи ксилемани ҳосил қилади. Препаратда эндигинса шаклланган камбий қатлами ураб турган утказувчи боғламни кўриш жуда қийин. Бордию шундайлар кузатилган тақдирда найларнинг девори хали ёғочланмаган,шундай экан флороглюцин ва сулфат кислотаси тасирида рангсизлигича қолади. Камбий хужайралари сирт томонда иккиламчи флоэмани ҳосил қилади. Флоэма хужайраларининг облочкаси целеюлозадан иборат. Шунинг учун ҳам реактив таъсирида ёғочлик ранги ўзгармайди.
Қовоқ поясининг утказувчи най боғламлари флоэмани урганиш учун классик материал ҳисобланади.
Бу жойда флоэма таркибига икки турдаги ўтказувчи най боғламлари киради: Улардан бири кундалангига жойлашган юмалоқ ёки бир қадар қиррали ва анча майда уч ёки турт қиррали хужайралардан шаклланган эмоксимон ўтказувчи найлар. Одатда турдош хужайралар бўш, йўлдош хужайралар эса протонласт билан тўла ва шунинг учун ҳам тирик ҳисобланади.
Бордию тайёрланган кесмада поянинг ўтказувчи. Най боғлами флоэма, камбий ва ксилемадан иборат бўлса, бундай утказувчи най боғламлари очиқ ва коллатерал бўлади (расм). Аммо қовоқнинг ўтказувчи най боғламларида флоэманинг иккинчи участкаси ҳам мавжуд. У ксилеманинг ич томонида, бирламчи ксилема билан ёнма–ён жойлашган. Бу қисм келиб чиқишига кура бирламчи флоэма ҳисобланади. Чунки у бирламчи ксилема сингари поя шаклланишининг бошланғич даврида бирламчи меристемадан шаклланган ва ксилемани ички томонидан ўрин олган бўлади.
Қовоқ поясини ўтказувчи най боғламлари тулиқ ўрганилгач кузатилганларни сурати чизилади, уларнинг тавсифи батафсил ёзилади.