Бирламчи меристема иккиламчи меристемадан нима билан фарқ қилади?
Ўсимликларнинг йўғонлашуви қандай ҳосил қилувчи тўқималар билан боғлиқ?
Меристема ҳужайралари билан баргнинг мутахассислашган ҳужайралари орасида қандай фарқ бор?
Машғулот 15 Қопловчи тўқималар Умумий маълумот Қопловчи тўқималарнинг асосий вазифаси ўсимликнинг ички қисмларини ташқи муҳитнинг зарарли таъсиридан, хусусан қурғоқчилик (ҳаво ва тупроқ қурғоқчилиги), ҳароратнинг кескин ўзгаришидан ҳимоя қилади. Бундан ташқари қопловчи тўқималар газ алмашинувини таъминлайди ва қисман ўсимлик билан атмосфера ҳаво алмашнувини идора қилади.
Қопловчи тўқималарнинг уч типи мавжуд: кожица, перидерма (баъзан уни пробка (пўст) деб ҳам юритиладилар) ва пўстлоқ. Бу тўқималарнинг кўп йиллик ўсимликларнинг ҳаёти давомида бири иккинчисига алмашина боради. Кожица, асосан бир йиллик ўсимликларнинг барча ер усти органлари, бир йиллик ўсимликнинг ёш новдаси ва баргини ёпиб (ўраб, қоплаб) туради. Кўп йиллик ўт, бута ва дарахтларнинг новдалари, баргини фақат вегетатация даврида қоплайди. Юзаси пробка дан (пўстдан) иборат перидерма кузда ёзги қопловчи тўқима эпидермаси ўрнига эгаллайди (алмаштиради), кўп йиллик ўсимликларни ташқи муҳиднинг ноқулай шароит таъсиридан ҳимоя қилади.
Ниҳоят, ўсимликнинг ёши улғая борган сари перидерманинг ўрнини мураккаб тўқима–пўстлоқ эгаллайди.
Эпидермис–бирламчи қопловчи тўқима Умумий маълумот Кожица ёки эпидермис тирик, ўзаро зич жойлашган юпқа пўстли тирик ҳужайралардан иборат. Ўсимликнинг яшил ассимиляция қилувчи қисмини қоплаб турувчи ҳужайралар. Кўпинча хлорофилсиз бўлганлиги туфайли қуёш нури енгиллик билан хлорофилли тўқималарга ўта олади ва унда хлоропластда фотосинтез жараёни содир бўлади. Ўз шаклига кўра, эпидермис ҳужайралари паренхима типига таалуқли. Икки паллали ўсимликларда уларнинг шакли юқоридан қараганда тўрт бурчак ёки кўпбурчак кўринишда бўлади. Уларнинг пўсти эгри–бугри ёки бурама ҳолда бўлиши, уларнинг мустаҳкамлиги ва бир–бири билан бирикишига ёрдам беради. Бир паллалиларнинг эпидермис ҳужайралари бироз чўзиқ.
Эпидерм устица (лабча) нинг ҳаво алмашинуви махсус мосланишларга эга. Устица иккита учи билан бир–бирига бириккан ҳужайрадан иборат. Улар орасида тирқиш (туйнук) мавжуд. Устицанинг бир–бири билан бирикувчи ҳужайралари эпидермиснинг қолган ҳужайраларидан фарқ қилади. Улар дуккаксимон шаклга эга. Ҳар иккала ҳужайранинг ички пўсти ботиқ, ташқи томони (пўсти) қабариқ. Шунинг учун ҳам улар шакли ловия шаклда. Ҳар иккала ҳужайраларнинг ички ботиқ томонида бир–бири билан бирикиб турган ҳужайралар орасида тирқиш (туйнук) мавжуд. Бу туйнук орқали ассимиляция тўқималарига йўл боради. Рангсиз эпидермис ҳужайраларидан яшил рангли устица аппарати кескин ажралиб туради. Устица аппарати ёрдамида сувнинг буғланиши (транспирация) ни идора этилади. Устица аппарати ва унинг атрофидаги ҳужайраларда хлорофилнинг мавжудлиги ва шу туфайли, шакарнинг ҳосил бўлиши нафас олиши ва сув алмашанувида муҳим аҳамиятга эга. Устица ҳужайраларидаги шакар концентрацияси ташқи муҳит оптимал бўлганда,унинг тугор ҳолатини яхшилайди, бошқа ҳолда уни пасайтиради. Шунга кўра ҳужайранинг тугор ҳолатида лабчанинг ташқи томони чўзилиб, ич томони қисқаради. Бундай ҳолда лабчанинг туйнуги очиқ ҳолда (кундуз куни фотосинтез пайтида) бўлади. Ҳужайра ширасида шакар концентрацияси пасайганда лабча ҳужайраси кенгаяди ва туйнук ёпилади (18 расм).
Алоҳида таъкидлашимиз жоизки, қурғоқчилик пайтида, ўсимликни тупроқдан сув шилиши пасайган пайтида устица туйнуги мавжбуран ёпилади ва сувнинг буғланиш миқдори камаяди. Шу туфайли ўсимлик CO2 ни кам қабул қилади, фотосинтез жараёни пасаяди, ўсимлик сўлади, хатто қуруғоқчилик узоқ давом этган ҳолларда қурийди ҳам. Транспирациянинг пасайиши ва буғланадиган сувни тежаш учун эпидермисда махсус кутикула, мум (воск) қатлами, оддий ва мураккаб тўклар сингари мосламалар ҳосил бўлади. Эпидермис бирламчи меристемадан шаклланганлиги учун бирламчи қопловчи тўқима ҳисобланади. Эпидермис айниқса унинг муҳим таъсирида тарихий тараққиёт даврида вжудга келган мосланиши органлари кутикула, мум, турли–туман премпозем кабиларнинг шакли тузилиши ва жойлашишини ўрганиш жуда муҳим, чунки булар систематикада турларини бир–биридан фарқлашда асосий систематик белгиларидан ҳисобланади.