Сўта–этдор, йўғон, этли бошоқ (маккажўхорининг сўтаси);
Кучала–пастга осилиб турадиган, битта қисқа пояда бир қанча бўлиб жойлашган гуллар (терак, ёнғоқ, тол ва бошқаларнинг чангчи тўпгули);
Ясси тўпгул (даста гул, сохта соябон, оддий қалқонча) тўпгулпоясининг пастида жойлашган гул бандлар юқори қисмда жойлашган гул бандларга нисбатан узунлиги туфайли тўпгулдаги гулларни ҳаммаси бир текисликда жой олган (масалан, олма, дўлана, нок) ташқи кўриниши жиҳатидан оддий соябонга ўхшаш тўпгул;
Оддий соябон гулнинг битта қисми, ўқ пояда узун гул бандлари билан худди бир жойдан чиққандек жойлашадиган гуллар тўдаси.
Калла (бошча)–гу бандлари қисқа бўлиши натижасида гулпоянинг ёки шохчанинг учида зич бўлиб, тўпланган ва калла (бош) шаклини эгаллаган гуллар;
Саватча–бир гала майда гуллар, кенгайган гул ўрнига жойлашиб саватча шаклидаги тўпгул ҳосил қилади (кунгабоқар гули);
Мураккаб шода (шингил)–шохланган тўпгул бўлиб, бундай гулларда битта ўқда бир неча шохчалар бўлиб, уларда ўрнашган бўлади (масалан,узумда сиренда);
Мураккаб бошоқ–одатда ғалла ўсимликларида бир неча бошоқча тўпгулни ташкил қилади, бу бошоқчалар поянинг учида зич жойлашиб, мураккаб бошоқни ҳосил қилади (арпа ва буғдойнинг айрим новларида).
Мураккаб соябон–айрим ўсимликларда оддий соябон тўпгуллари ўз навбатида яна мураккаброқ соябонни ҳосил қилади. Бунда ҳар бир соябон остида кичкина ўрама барг бўлиб, соябонларнинг ҳаммаси қўшилган жойда катта ўрама барг жойлашган бўлади (масалан, шивит, сабзи ва бошқа гулли ўсимликлар);
Мураккаб ясси тўпгул–бир неча ясси тўпгуллардан ташкил топган мураккаб тўпгулга айланади.
Цемоз симподкал тўпгуллар–мазкур тўпгулларга симподиал ёки сохта дихатомик шохланувчи гуллар мансуб (66 расм). Ҳар иккала ҳолда ҳам гул тўпламининг ўсиши чегараланган бўлади. Цемоз тўпгулларнинг учта хил кенг тарқалган.
Монохазий–асосий гул ёки ўқи ва ундан шохланган 1 ҳамда 2 ламчи тартиб гул ўқчалари биттадан гул билан тугайдиган тўпгул. Бунда, шохланиш типик симподиал шаклда боради. Монохазийнинг иккита хили кенг тарқалган гажактўпгул, бир томонга қайрилган, гажакланган тўпгул, (сигирқўйруқлар оиласига мансуб ўсимликлар гули сингари) ва бурама тўпгул. Гул ўқининг учи якка гул билан тугаб, ёнидан гулпоя чиқади, бу гулпоя қайрилади, шу тариқа бир неча бор шохланиш натижасида бурама тўпгул ҳосил бўлади.
Дихазий–бунда гул ҳосил қилувчи шохчаларнинг учи гул билан тугаб, унинг икки ёнидан бир–бирига қарама–қарши жойлашган иккита шохча ўсиб чиқади. Ўсиб чиққан бу шохчаларнинг ҳар бири ҳам гул билан тугаб, ён томонларидан яна иккитадан қарама–қарши жойлашган шохча чиқаради. Янги чиққан шохчалар ҳам гулм билан тугаб, юқоридаги ҳолни такрорлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |